Навоий шаҳар -умумий ўрта таълим мактаби психологи М. Вафоеванинг “Мактабга қабул қилинган ёшли болалар билан коррекцион ривожлантирувчи машқлардан тузилган тренинг ишланмаси


Download 69.48 Kb.
bet3/4
Sana10.11.2023
Hajmi69.48 Kb.
#1760537
1   2   3   4
Bog'liq
Xoldorova Nilufarning Maktabgacha 6 yoshli bolani kareksiya qilish

Асосий қисм

  • Асосий қисм
  • 2- машқ.Танишув.
  • «Сув, ҳаво, ер» машқи.
  • Мақсад: Ўқувчиларнинг эшитиш ва ҳаракат сезгиларини, диқкатини ривожлантириш.
  • Машқнинг бориши: Иштирокчилар айлана бўлиб ўтирадилар. Олиб борувчи ўйин шароити билан таништиради: агар у «ер» деса, ҳамма қўлини пастга тушириши керак, агар «сув» деса, қўлларни ўнгга- чапга ҳаракатлантирадилар. «Ҳаво» деганда, қўлларини осмонга кўтарадилар, ўйин бир неча маротаба такрорланади.
  • 3-машқ.
  • «Бўлган ва бўлмаган воқеалар» машқи.
  • Мақсад: ўқувчиларда диққат ва мантиқий тафаккурни ривожлантириш.
  • Машқнинг бориши: Олиб борувчи бирон ҳолатни айтади. Иштирокчилар ушбу вазиятни диққат билан эшитиб, айтилган фикр бўлиши мумкин бўлган вазият бўлса чапак чалишлари, агар бўлиши мумкин бўлмаган ҳолат бўлса оёқ дупурлатишлари лозим. Адашган иштирокчи мағлуб бўлган ҳисобланади.
  • Дадам ишга кетди.
  • Мушук овқат пишираяпти.
  • Поезд осмонда учиб кетаяпти.
  • Қишда қор ёғаяпти.
  • Бола думини ликиллатмоқда.
  • Ўқувчи мактабга келди.
  • Сигирнинг қаноти бор.
  • Қизча дарс қилаяпти.

4-машқ.

  • 4-машқ.
  • «Яширинган буюмлар» машқи.
  • Мақсад: ўқувчиларда ихтиёрий диққат ва кўрув хотирасини ривожлантириш.
  • Машқнинг бориши: Олиб борувчи иштирокчиларга бирор буюмларни кўрсатиб, сўнг уларни яна беркитади. Болаларга «қандай нарсалар бор эди?», «қандай рангдаги нарсалар бор?», «қандай шаклдаги нарсалар бор?», «Нимада кўлланиладиган нарсалар бор?» деб сўралади. Агар болаларнинг эсидан чиқиб қолса, нарсалар очиб кўрсатилиб яна ёпиб қўйилади. Бунда муҳими болаларнинг ўша нарсаларга диққатларини қаратишларидир.
  •  
  • 5-машқ.
  • «Сонларни излаб топ» машқи.
  • Мақсад: ўқувчиларда ихтиёрий диққат ва мантиқий тафаккурни ривожлантириш.
  • Машқнинг бориши: Олиб борувчи томонидан ўқувчиларга расм кўрсатилиб , ўша расмда яширинган сонларни топиб бериш сўралади.
  •  
  • 6-машқ.
  • «Саватча» машқи.
  • Мақсад: Машқ ўқувчиларда диққат, мантиқий тафаккурни ривожлантиради, гуруҳларга ажрата олиш қобилиятини ва фикрлаш тезлигини оширади.
  • Машқнинг бориши: Иштирокчилар икки гуруҳга ажратилади. Биринчи гуруҳга меваларни, иккинчи гуруҳга сабзавотларни олиб ўз саватчаларига солиш сўралади. Вазифани тез ва тўғри бажарган гуруҳ ғолиб ҳисобланади.
  •  

  • Download 69.48 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling