Навоий шаҳар -умумий ўрта таълим мактаби психологи М. Вафоеванинг “Мактабга қабул қилинган ёшли болалар билан коррекцион ривожлантирувчи машқлардан тузилган тренинг ишланмаси


Download 69.48 Kb.
bet4/4
Sana10.11.2023
Hajmi69.48 Kb.
#1760537
1   2   3   4
Bog'liq
Xoldorova Nilufarning Maktabgacha 6 yoshli bolani kareksiya qilish

7-машқ.

  • 7-машқ.
  • «Йил фасллари» машқи.
  • Мақсад: ўқувчиларга эмоционал ҳолатларни имитация қилдириш орқали уларнинг эмоционал соҳасини коррекция қилиш ва ривожлантириш.
  • Машқнинг бориши: Олиб борувчи томонидан йил фасллари акс эттирилган расмлар кўрсатилади. Ҳар бир фасллар болалар билан таҳлил қилиниб, ҳар бир фаслдаги вазиятни ҳис қилиш сўралади. Масалан, қишдаги совуқни, қорбўрон ўйнаётганини, баҳорда очилган гулларни ҳидлаётганини, ёзда исиб кетаётганини, чўмилаётганини, кузда тўкилган барглар устидан юраётганини кўрсатиб бериш сўралади.
  •  
  • 8-машқ.
  • «Ҳайвонни тасвирлаб бер» машқи.
  • Мақсад: Машқ тасаввур, ижодий қобилият, дунёқарашни ривожлантиради ҳамда жисмонан дам олишни таъминлайди.
  • Машқнинг бориши: Аввало ўқувчиларга мусиқа қўйиб, релаксацион машқ ўтказилади. Сўнг бирор ҳайвоннинг расми кўрсатилиб, ўша ҳайвонни гавда, қўл ҳаракатлари ва товуш ёрдамида тасвирлаб бериш сўралади.
  •  
  • 9-машқ.
  • «Ортиқчасини топ» машқи.
  • Мақсад: ўқувчиларда диққат ва мантиқий тафаккурни ривожлантириш.
  • Машқнинг бориши: Олиб борувчи ўқувчиларга 3таси битта умумийликка эга бўлган ва биттаси улардан фарқ қилувчи 4 та расм кўрсатади. Болалар улардан ортиқчасини топишлари лозим бўлади.
  •  

10-машқ.

  • 10-машқ.
  • «Ўхшашлик ва фарқни топ» машқи.
  • Мақсад: ўқувчиларда диққат, мантиқий тафаккур ва ижодий қобилиятни ривожлантириш.
  • Машқнинг бориши: Олиб борувчи томонидан ўқувчиларга иккита расм кўрсатилиб, улар ўртасидаги ўхшашлик ва фарқни топишларини сўрайди.
  •  
  • 11-машқ.
  • «Мусиқий ўйин» машқи.
  • Мақсад: ўқувчиларда товушларни қабул қилиш, эшитув идрокини ривожлантириш, хотирасини мустаҳкамлаш, жисмоний қувватини оширишдан иборат.
  • Машқнинг бориши: Олиб борувчи мусиқа садоси остида турли ҳаракатларни кўрсатади. Сўнг бир неча маротаба машқ қилингач, ўқувчиларнинг ўзидан мусиқага монанд равишда худди шу ҳаракатларни мустақил равишда такрорлаб беришлари сўралади.
  •  
  • Якуний қисм:
  • Тренинг якунланади ва умумий хулосалар айтилади.
  •  

Эътиборингиз учун рахмат !

  • Эътиборингиз учун рахмат !

Download 69.48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling