«Navro‘z» nashriyoti Toshkent 2019


Download 0.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/29
Sana03.12.2023
Hajmi0.93 Mb.
#1806718
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   29
Bog'liq
Quyosh kulib boqadi!

Фурқат Алимардон
86
Асрор бобо тарвуз уруғини бирма-бир 
қўлига олар экан, салмоқдор оҳангда гап бош- 
лади:
— Хуллас, гап мундай, Жобирбойни уй-
лаб қўймасак бўлмайди, ёши ўттизга қараб 
кетаяпти, эшитган қулоққа уят. Ўқишини ту-
гатган бўлса! Ишлаяпти, маоши ўзига етади. 
Нима дейсизлар? — бобо бир чеккада жим 
ўтирган Жобирга таҳдидомуз оҳангда юзлан-
ди: — Кўнглингда биров бўлса айт! Кейин 
биздан норози бўлиб юрма!
— Сўраб нима қиласиз, биласиз-ку?! — 
деди йигит уялинқираб. 
Оила аъзоларининг мунозараларидан 
сўнг шу қишлоқда яшовчи Маҳлиё исмли 
қизни сўраб борадиган бўлишди. Совчи-
лик, сиздан угина, биздан бугина дегандай... 
Аммаю холалар жам бўлишиб, қулчиликка 
отланишди... Аммо қизи борнинг нози бор, 
дарров розилик билдиришмаяпти. Майли-
да, бир-бирига рўйхушлиги бўлгач, охири 
кўнмасдан иложи йўқ. Аммасининг ширин 
тилидан бу хушхабарни эшитган бўлажак 
куёв мийиғида жилмайиб қўйди. Нарироқда 
бемалол чой ҳўплаётган отасига кўзи тушгач, 
уялиб уйга кириб кетди. Ҳали ҳам отасидан 
уяладиган ўғиллар бор экан-а.
— Тўйни кузда қиламиз, пишиқчилик, 


Қуёш кулиб боқади
87
салқинда одамларни бир жойга йиғиш ҳам 
осон, — деди Асрор бобо келин томонга 
фотиҳа тўйини ўтказиш учун борганларида.
— Ҳа-а, бизнинг ҳам ниятимиз шу, — дея 
бу фикрни маъқуллашди қудалар.
Тўй кузга белгиланди. Ҳаёт эса давом 
этарди...
Куз
Тийрамоҳ. Одамга хуш ёқадиган, 
салқин шабада кўкракка келиб урилади-
ган мавсум. Қишлоқда одамлар чумоли-
га ўхшаб ғимирлагани-ғимирлаган. Нима 
бўлса ҳам, қишга жамғаришади. Мураб-
бо, компот, қовун қоқиси, тарвуз шинниси 
ва ҳоказо. Қишки қовун-тарвуз ҳам эсдан 
чиқарилмайди.
Куз кунлари бир тутам. Кун ботгунча дунё-
нинг ишини қилиш керак. Неъмат чавандоз 
одатдагидек эрта уйғонди. Мол-ҳолга хашак 
бергач, маҳалла раислигига яна сайлангани 
тўғрисида хаёл суриб кетди. Демак, одам-
ларнинг кўнглига йўл топибдики, иккинчи 
марта сайлашди. Баъзилар «Раислик ҳам иш 
бўлибдими?!» дейишади, шу лавозимга тай-
инлашса, бир кўрарди аҳволини. Кимнинг 
уйида жанжал, тўй-маърака маслаҳати, бева-
бечорага ёрдам — бари раиснинг гарданида.


Фурқат Алимардон
88
Неъмат раиснинг кўзи дарвоза олдида 
турган аёлга тушди. Таниди, бу қишлоққа 
яқиндагина кўчиб келган таксичининг хоти-
ни. Айтишича, эри томорқасининг ярмини 
сотмоқчи бўлаётган эмиш. Ҳатто нархини 
ҳам келишиб қўйибди. Бундан хабар топган 
аёл тўппа-тўғри раиснинг ёнига келибди. Ер 
сотган яхши эмас. Аммо олди-сотдини пи-
шитган икки эркакнинг орасига тушиб, ма-
салани аёлнинг манфаатига ҳал қила олар-
микан?
Ер масаласи бир ёқда қолиб, хотини эри 
билан ажрашмоқчилигини айтса бўладими! 
Бундай масалага жиддий қараш лозимлиги-
ни маҳалла оқсоқоли қанча тушунтирмасин, 
аёл барибир гапида қатъий туриб олди.
— Ер меники, хотин меники, аралашиш-
га нима ҳаққингиз бор, раис ака? — деди 
ҳайдовчи узил-кесил оҳангда оқсоқолнинг 
гапини бўлиб.
— Балки ҳақдирсан, аммо қишлоқ бедар-
воза эмас. Биров қийналиб, оҳ-воҳ чекса, биз 
қараб туролмаймиз. Энди эшитадиганимиз 
шу гап бўлдими? Сенинг бу ишинг тўқликка 
шўхликдан бошқа нарсамас. Худога шукр 
қил, топиш-тутишинг яхши, гулдай болала-
ринг, хотининг бор. Энди бу нима қилиқ? 
Бугун ичиб олиб, ерингнинг ярмини сотсанг, 


Қуёш кулиб боқади
89
эртага уйингни, кейин қишлоқни... чидаб 
бўладими бунга? — дакки берди отахонлар-
дан бири.
Дакки-дашном таксичига кор қилди ше-
килли, кўпчиликнинг гапига қарши борол-
мади.
— Гап шу, келин, аҳил бўлиб яшайверинг- 
лар, агар эринг яна бир ҳунар чиқарса, менга 
айт. Ўзим суробини тўғирлаб қўяман! Хўп-
ми? — дея раис масалага хулоса ясади. 
— Энди ҳамма тўйга, Асрор бобо невара-
сини уйлантиряпти! 
Қиш
Сурхон воҳасининг қиши бошқача. Уч то-
мони тоғ билан қопланган бу ўлкада қор ёғса 
борми, одам-одамни танимайди. Жанубдан 
эсган шамол Ҳисор тоғларидан орқага қайт- 
са, ёғингарчилик бўлиши аниқ. Шу сабабли 
Ҳисор томондан шамол эса бошладими
одамлар ишларини тез-тез саранжомлаш-
га киришиб кетади. Эркаклар бостирмага 
янтоқ босади. Аёллар ўтинни печканинг ёни-
га ғамлаб қўяди.
Осмонни қуюқ қора булут қоплаб, ша-
мол жануб тарафдан эса бошлади. Туш 
пайти момоқалдироқ гулдуради. Шамол 
зўрайгандан-зўраймоқда. Уйнинг том қисми 


Фурқат Алимардон
90
гувиллади, шифер кучли шамол таъсирида 
шунақа овоз чиқаради.
— Бўрон бошланадими дейман-да, ши-
ферларни учириб кетмасайди! — деди печ-
ка олдида неваралари билан пахта чигитлаб 
ўтирган момо.
Бир пайт терак шохининг «қарс» этиб 
сингани эшитилди. Кимдир бўралаб сўкин-
ди.
— Кимнингдир шифери учиб кетди-ёв, 
— деб Абдумурод деразадан ташқарига қа-
ради-да: — Айтмадимми, ана Шокирбой-
нинг томи очилиб қолибди, — деди ачиниб.
Жала аралаш бўрон тингач, одамлар 
ёмғирдан кейинги қўзиқориндек бирин-
кетин уйларидан чиқа бошлади. Талафот 
кўрмаганнинг ўзи йўқ! Кимнингдир ғарами 
титилиб, учиб кетган бўлса, биров тандири 
ағанаганидан нолийди, лекин энг катта тала-
фот — Шокирбойнинг шифери учгани. Қиш- 
лоқдошлар бош чайқаб аттанг қилишар, 
қўли калтароқ бўлган қўшниларига қандай 
ёрдам бериш йўлларини излашарди. Қаҳ-
ратон қиш, ҳамманинг ташвиши ўзига 
етарли. Аммо одамгарчилик баридан устун 
қўйилади.
— Шокирбойга бир «ҳа» демасак, уят, — 
деди қишлоқ аҳлини мурувватга чорлаб Но-
сир бобо.


Қуёш кулиб боқади
91
— Тўғри айтасиз, бобо, — деб маъқуллади 
Жавлон фермер. — Менда йигирмата шифер 
бор. Ёзда ўртанча ўғлимга уй солмоқчийдим, 
унгача худо пошшо.
— Ўзи нечта шифери учибди? — дея қи-
зиқди Саид тракторчи.
— Қирқтадан кам эмас, — «айбдор»нинг 
овози ичидан зўрға чиқди.
— Мендаям ўнта шифер бор, ошхонадан 
ортиб қолгани, — деди тракторчи.
— Яна ўнта етмаяптими? — савол ташла-
ди Носир бобо.
— Бу ёғини бир қўзили қўйни сотиб ола-
ман, шу ёғига ҳам минг раҳмат! Яхшиям, сиз-
лар бор экансизлар! — деди Шокирбой мам-
нун қиёфада.
Эртаси куни Шокирбойникида ҳашар бош- 
ланиб кетди. Бирпасда томнинг кам-кўсти 
тузатилиб, қишлоқдошлар дастурхон атро-
фига йиғилишди.
— Гап бундай бўпти-да! — деди Саид 
тракторчи. 
— Ҳа, бирлашган ўзади, оғайнилар! — 
деди Шокирбойнинг ён қўшниси Жавлон 
фермер.
— Албатта, албатта! — маъқуллашди 
қолганлар.


Фурқат Алимардон
92

Download 0.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling