«Navro‘z» nashriyoti Toshkent 2019


Download 0.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/29
Sana03.12.2023
Hajmi0.93 Mb.
#1806718
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   29
Bog'liq
Quyosh kulib boqadi!

ҚУЁШ КУЛИБ БОҚАДИ
Ўтган баҳор айвонимиз шифтига икки 
қалдирғоч ин қурди. Кеч кузда учирма бўл-
ган полапонлари билан уясини тарк этган 
қалдирғочлар ортидан қараганча ўйлаб қол-
дим: хосиятли қушлар-ку, албатта қайтади. 
Бироқ қанотли дўстларим олиб кетган туйғу-
лар қайтармикин?
Баҳор
Баҳор — келинчак мисол ноз-карашмали 
фасл. Кўклам нафаси кўнгилга ажиб ҳис со-
лади. Ниманидир интиқ бўлиб кутасиз. Ку-
таётганингиз нималигини билмасангиз-да, 
ичикиб соғинасизми-ей! Бу танти табиат-
нинг инсонга инъом этган энг бокира ва на-
фис туйғулари, шекилли.


Қуёш кулиб боқади
83
Шифтга ғамгин термилиб ётган бемор. 
Очиқ деразадан қуёш нури сизиб киради. Бе-
мор жилмаяди. Қалбида умид торлари чер-
тилиб кетади. У ҳар куни яқинларига дераза 
очиқ туришини тайинлайди. Ҳаёт нафасини 
ҳис қилиш қандай яхши!
Бир кун бемор ётган хонага ташқаридан 
ёқимли ҳид кириб келди, жуда таниш. Нима 
экан? Гулга ўхшамайди, таом ҳам эмас, тан-
дирдан энди узилган нонмикан?
— Ҳа-а, топ-д-и-им! — бемор ҳаяжонла-
ниб ўрнидан туриб кетаёзди. — Су-ма-лак! 
Парилар таоми, сумалак! 
Қизгина сумалакнинг қайнашини кўриш 
ниятида ўрнидан турмоқчи бўлди, аммо та-
насида мадор йўқ.
Лекин бемор яна аста-секин оёқларини 
ҳаракатлантиришга уринди ва бунинг уд-
дасидан чиқди. Ҳаяжондан энтикиб оҳиста 
одимлаганча дераза томон қадамини бир 
босди, икки, уч ва, ниҳоят, деразага етди. 
Ҳовлида дошқозон, биқир-биқир сумалак 
қайнайди. Онаси бош-қош, опа-сингиллари 
ўчоқ ковлайди.
Маҳлиё жигарларининг юзида қувонч 
эмас, ҳазинликни кўриб ажабланди. Кўнгли 
сезиб турибди. Унинг тақдирини ўйлашяпти. 
Доим шўх-шаддод, бир гапириб ўн кулади-
ган қиз тўшакка михланиб қолса-ю, уларга 


Фурқат Алимардон
84
хурсандчилик татирмиди? Ўтган йилги сума-
лак пиширарда яллаю қўшиқ айтиб даврани 
қиздирган Маҳлиёнинг бундай ҳолга туши-
ши кимнинг хаёлига келибди, дейсиз? 
...Автоҳалокатга 
учраган 
қиз 
— 
Маҳлиёнинг орзулари қанчалик чексиз эди. 
Бахтсиз тасодиф туфайли уч ойдирки, бари 
саробга айлангандек гўё. Шифокор унинг 
онасига: «Ҳозирча юриб кетишига умид йўқ. 
Муолажалар наф бериб қолар, билмадим», 
деган эди. Мана, шунга ҳам уч ойдан ошди...
...Қиз синиқ товушда онасини чақирди. 
Ниятларини айтиб, сумалак ковлаётган она 
буни эшитмади. Қиз бор кучи билан онаси-
ни яна чақирди. Қозон атрофидагилар «ялт» 
этиб унга қарашди. 
— Вой қизим, ўзингмисан! Ё, худо 
қудратингдан! Юряпсанми! Тилакларим 
ижобат бўлибди-да! Яратганга шукур!
Ёз
Чол уйқудан турди. Таҳорат олиб аср 
намозини ўқигач, сўри атрофига кўллатиб 
сув септирди. Ҳали оғиз очишга икки соат-
ча бор. Ёстиққа ёнбошлаб газета варақлади. 
«Оилангиз келажаги учун масъулсиз!» деган 
сарлавҳага кўзи тушиб, энсаси қотди. «Ким 
билмайди шу гапни!» Лекин шу тоб кўз ўн-


Қуёш кулиб боқади
85
гига оила қуриши керак бўлган невараси Жо-
бир келди. Ёши йигирма бешга бораяпти, 
уйланмасмикан бу бола? Шу масалада ўғли 
билан келинига маслаҳат бермаса бўлмайди. 
Қишлоққа шом тушди. Тош кўчадан 
ўтаётган қўйларнинг оёғи тагидан гуппа-гуп-
па чанг кўтарилади. Иссиқда сулайиб ётган 
ит энди қўй-қўзиларга қараб ҳуради. Катта 
келин сигирни соғиш учун бузоқни ийдири-
шига қўйди. Бузоқ оғзини сигирнинг елини-
га уриб-уриб, ютоқиб сут эмади. 
Дастурхон ёзилди. Эзилиб пишган луччак 
шафтолидан тортиб, ҳиди маст қиладиган 
амири қовун, қатиқ — бари-бари бор. Ле-
кин Асрор бобо баднафслик қилиб ҳар 
нарсага қўл уравермайди. Азалдан табиати 
шунақа, кам-камдан еган кишининг умри 
узоқ бўлишини билади. Оғиз очарга тайёр-
ланган қайнатма шўрва отанинг иштаҳасини 
қитиқлаб юборди. Деҳқончасига нон тўғради-
да, ичиб олди. Энди бирпас ошқозонига дам 
бериш керак. Нафсни жиловлаган кишининг 
соғлиғида муаммо не қилсин! 
Ҳовлидан оқиб ўтувчи ариқчага ташлаб 
қўйилган тарвуз келтирилди, қучоққа сиғ-
майди-я. Икки паллага ажратилиб, бирига 
эркаклар, иккинчисига аёллар эгалик қилди. 
Қанд бўлиб кетибди-я, она ернинг мўъжиза-
сини қаранг! 



Download 0.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling