«Navro‘z» nashriyoti Toshkent 2019


Download 0.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/29
Sana03.12.2023
Hajmi0.93 Mb.
#1806718
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   29
Bog'liq
Quyosh kulib boqadi!

Фурқат Алимардон
114
оқлик билан бурканганлигини кўриб, кўнг- 
лида ажиб ҳислар туйди. Гўё оқлик барча 
ёмонликларни кўмиб юборгандек эди.
КУТИШ
Ёзнинг илк кунлари. Жазирама тафти-
дан неки тирик жон бор, барчаси ин-ини-
га кириб кетган. Онда-сонда сув қидирган 
чумчуқларнинг чуғур-чуғури эшитилади. 
Ғолиб бирпас қайрағоч соясида нафас 
ростлаб, сув очилган томорқаси томон юрди. 
Уларнинг қишлоғига сув жуда узоқдан ке-
лади. Экин-тикинларни вақтида сувлаб ол-
маса, зироатнинг ҳосили кам бўлиб, қуруқ 
хашакка айланади. Кейин молларга емиш 
бўлишдан бошқасига ярамайди. 
Ғолиб бошоғи хамир боғлаб қолган буғ-
дойзорга яқинлашиб, жойида туриб қолди. 
Не кўз билан кўрсинки, эгатларда сув атиги 
бир неча қадам оқиб, тўхтаб қолган.
— Э, бугун навбат бизники-ку! — деди у 
ажабланиб. — Балки ариқдан сув келмай 
қўйдимикин? 
Ғолиб шу ўйда қулоқбошига югурди. Қа-
раса, сув кеча навбати ўтган қўшниси Маҳ-
муднинг томорқасига оқиб ётибди.
— Ҳа, гап буёқда экан-да, — деб у сувни 


Қуёш кулиб боқади
115
ўзининг томорқаси томон буришга тутинди. 
Шу пайт узоқроқдан Маҳмуд:
— Ҳўв, Ғолиб, сувни ёпмай тур, кеча пиёз-
ни яхши сувлаёлмадим, — дея овоз берди. 
Ғолиб асабийлашиб: 
— Сиз-ку бир марта бўлса ҳам сувлаб 
олдингиз, ҳали бизнинг буғдойнинг ярмига
ҳам сув боргани йўқ, агар ҳозир сувламасак 
дони пуч бўлиб қолади, кейин бир йиллик 
ризқимиз йўққа чиқади, — дея жавоб берди. 
— Мабодо эртароқ суғориб бўлсанг, ха-
бар қиларсан, — дея Маҳмуд ортига қайтди. 
Ғолиб эгатларни бир-бир кўздан кечириб 
чиқиб, уйи томон йўл олди.
— Ҳа, болам, сув келмай қолдими? — 
деди онаси унга синчков тикилиб. 
— Йўқ, келяпти, фақат боя Маҳмуд ака 
сувни очиб кетибди, кимдир қараб турмаса 
бўлмайдиганга ўхшайди.
— Укаларинг ухлаб ётибди, отанг ишда 
бўлса, менинг иссиқда бошим оғрийди, — 
деди онаси. — Яхшиси, ўзинг тезроқ овқат-
ланиб, ариқ бошига борақол. Маҳмуднинг 
ҳам инсофи бордир, кўрибди-ку, шундай ис-
сиқда сарсон бўлиб юрганингни. 
Ғолиб онаси тайёрлаб берган чалобга нон 
тўғраб еб олди-да, далага югурди. Не кўз би-
лан кўрсинки, сув яна Маҳмуднинг пиёзига 
очиб қўйилибди. 


Фурқат Алимардон
116
— Ҳе, инсофсиз, одам деган ҳам шундай 
бўладими? — деб у сувни ўзининг томорқа-
сига бурди. Қўшнисининг уйига бориб «ҳўв, 
Маҳмуд ака!» деб чақирди. Уйдан Маҳмуд 
елка қисганча чиқиб келди. 
— Эй, одаммисиз ўзи. Гапга умуман ту-
шунмас экансиз-ку, ака! — деди Ғолиб. 
— Ҳа, ука, нима деб ўзингча дўқ ураяпсан? 
— деди Маҳмуд ҳеч нарсадан хабари йўқдек 
талмовсираб.
— Нимага сувни яна очиб олдингиз? — 
cўради Ғолиб.
— Ука, мен тегинганим йўқ, худо урсин, 
манави ярамас болалар очиб келибди-да! — 
деб Маҳмуд ўзи билан бирга чиққан ўғлига 
ёмон қаради. 
— Майли, ўзингиз биласиз, инсофингиз-
ни берсин, — дея Ғолиб изига қайтди. 
Орадан бир-икки ҳафта ўтди. Ғалла ўри-
ми бошланди, Ғолиб ўроқни қўлига олиб 
буғдой бошига келди. Буғдойзорнинг ора-
сида нимадир қимирлагандай бўлди, секин 
бориб қараса, тўрт-беш қўй-эчки пишиб 
турган бошоқларни териб еб юрибди. Син-
чиклаб қараса, Маҳмуднинг моллари экан.
— Эй, эгангга ўхшамай ўлгурлар, буғдой-
ни пайҳон қилибсанлар-ку! — дея молларни 
эгасиникига томон ҳайдади у. 


Қуёш кулиб боқади
117
Маҳмуд ҳеч нарса билмагандек, уйи ёни-
да қаққайганча сигарет чекиб турарди.
— Ака, инсофингиз йўқ экан ўзи! 
Буғдойнинг уволидан қўрқмайсизми? — 
деди Ғолиб жаҳл билан. 
— Ҳа-ҳа, нима бўлди? — деди Маҳмуд 
талмовсираб. Кейин молларни кўриб:
— Менга бундай дағдаға қилма! Ўзларинг- 
нинг қўйларинг деб ўйлабман, бўлмаса қа-
раб турармидим! — дея Маҳмуд қўйларини 
қўраси томонга ҳайдади.
Буғдойни ўриб тугатишгач, уйларининг 
ёнига ташиб чиқаришди. Кун иссиғида 
чанқаб кетган Ғолиб кўзадан сув олиб ичар-
кан:
— Зоҳид, сигирларни буғдойпояга боғлаб 
келинглар, фақат қозиғини яхшилаб қоқинг- 
лар! Ер юмшоқ, тағин бўшалиб кетиб, 
қўшниларнинг экинларига зиён етказмасин! 
— деб тайинлади укасига. 
Ғолиб ювиниб бўлгач, тушлик қилишга 
ўтирди. Ўроқ ўриб чарчагани учунми, ёнбош- 
лаганча кўзи илинган эди, томорқа томондан 
аёл кишининг бақиргани эшитилди. Дераза-
дан бошини чиқариб қаради. 
— Ҳа, молинг азангга буюргурлар! Боқол-
санг мол қилмайсанми, жувонмарглар! — 
дея Маҳмуднинг хотини Ойгул Ғолиблар-
нинг уйи томонга қараб бақиряпти.



Download 0.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling