«Navro‘z» nashriyoti Toshkent 2019


Download 0.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/29
Sana03.12.2023
Hajmi0.93 Mb.
#1806718
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   29
Bog'liq
Quyosh kulib boqadi!

Қуёш кулиб боқади
111
— Умрнинг елдай ўтишини қаранг-да! 
Кечагина раҳматли Воҳид билан лой-лой ўй-
наб юрардиг-эй!.. Мана у ҳам вафот этди...
— Энди пешонага ёзилгани бўлади-да! Бу 
дунёдан ризқи узилгандан сўнг ҳамма кета-
ди-да, – деди тракторчи.
— Ўйламанг-эй! Ҳаммамиз меҳмонмиз бу 
дунёда, – деб таскин берди даврадагилар.
— Анави савилдан қуйинг, Фарҳодбой, – 
дея жилмайган бўлди қассоб.
— Жанозадан кейин қандай бўларкин? – 
деди дўкончи ажабланиб.
— Э, ҳаммаси ўз йўлига, бир ғам-ташвиш-
ни унутайлик!– деб қассоб қалин қорлари оп-
поқ бўлиб кўриниб турган тоғларга қаради.
Дўкондан Аброрнинг юраги ғашланиб 
қайтди. У уйига яқинлашиб қолгач, ён қўш-
ниси Акмалнинг уйидан ғала-ғовур эшитил-
ди. «Нима гап экан?» деб дарвозадан мўрала-
ди. Беш-олти одам қаттиқ-қаттиқ гапиряпти. 
Бепарво ўтиб кетолмади. Ҳар ҳолда ён қўш-
ниси. «Тинчликмикан?» деб аста ичкарига 
кириб борди.
— Ассалому алайкум, – деб салом бер-
ди Аброр ўнғайсиз пайтда келиб қолганини 
сезиб. Ўтирганлар бошларини силкиб алик 
олди. У ўзининг ноўрин келиб қолганлигини, 
маҳалла раисини кўрганидан кейин билди. 
Дарров чиқиб кетса, тўғри келмайди. «Бир-


Фурқат Алимардон
112
пас туриб кетаман» деди ичида. Унга бироз 
тикилиб турган давра аҳли чиқиб кетмасли-
гига ишонч ҳосил қилгач, мунозарани давом 
эттирди.
— Бу ишинг яхши эмас, Акмалбой, кў-
зингни оч, – деди раис.
— Йўқ, мен бундай бефаросат хотин би-
лан яшамайман! Бир қарасанг бирон жой-
ни ёқиб юборади ё бўлмаса уйдаги идиш-
товоқлар қўлидан тушиб кетиб синадими-ей. 
Ота-онамнинг олдида ҳам уятлиман, сабрим 
тугади! – деди Акмал тутақиб.
— Турмушни «тўрт мушт» дейишади, 
оила қилишни чидаганга чиқарган. Келин 
билмаган нарсани сен ўргатишинг керак. Ўн 
саккизга тўлмасидан уйингга опкелиб ол-
динг! «Шу қизга уйланмасам бўлмайди!» деб 
қанча машмаша қилганингдан хабаримиз 
бор. Яшамасанг нимага уйланган эдинг? – дея 
тили тагига бир отим нос ташлади маҳалла 
раиси. 
— Пешона-да, раис бова, тақдир-пешона!– 
деди Акмал салмоқлаб. 
Жимгина вазиятни кузатиб турган Аброр:
— Қандай пешона? Сенинг пешонангга 
бир болани тирик етим, бир аёлнинг умри-
ни хазон қиласан деб ёзилганми? Сенинг 
қандайлигингни яхши биламан, ҳамма гап- 
ларинг бўҳтон, у ёмон бўлса, сен яхши бўл, 


Қуёш кулиб боқади
113
аҳмоқ! – деб ҳовлидан чиқиб кетди. Йиғил-
ганлар лолу ҳайрон, анграйиб қолишди.
У уйига кириши билан катта ўғли Ҳамид 
югуриб чиқиб: 
— Ота, ота, онамнинг тоби йўқ. Сизни 
чошгоҳдан бери кутиб ўтирибди! – деди ҳов-
лиқиб. Аброр «Эй, нодон!» деб ўзини ўзи 
айблаганча кўчага отилди. Хотинининг ой-
куни яқинлашиб қолгани, эрталаб: «Назокат 
дўхтирга бир кириб айтинг, мазам бўлмаяпти» 
дегани унинг ёдидан кўтарилиб кетибди.
Дўхтирни олиб келгунича хотинининг 
кўзи ёрибди, қўшни кампир доялик қилибди.
— Энди суюнчини катта қил, ҳолва – деди 
Ойгул момо суюниб.
— Йўғ-ей! – деди анча йиллардан бери 
қиз фарзанд кутаётган Аброр.
— Қизалоқ муборак, Аброрбой, Худога 
ёққан жойингиз боракан. Тўрт ўғилдан ке- 
йин қиз берди! – деди дўхтир.
— Ҳа, тўғри айтасиз, мен бу қизни қанча 
кутдим... Онам ҳам бир умр қиз кўрмай ар-
мон билан ўтди, – деди Аброр тўлқинланиб.
Дўхтир дарвозадан чиқаркан: «Қиз бола 
туғилганига ҳам шунча хурсанд бўладими?» 
деб секингина пичинг қилди. Буни эшитиб 
қолган Аброр: «Э, ола қарға!» деб қўйди.
Туни билан гупиллатиб лайлакқор ёғиб 
чиқди. Тонгда уйғонган Аброр борлиқнинг 



Download 0.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling