«Navro‘z» nashriyoti Toshkent 2019


Download 0.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/29
Sana03.12.2023
Hajmi0.93 Mb.
#1806718
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   29
Bog'liq
Quyosh kulib boqadi!

ЙЎЛ-ЙЎЛАКАЙ
Йўл чеккасида ўтган-кетган кишиларга 
қараб хаёл суриб ўтирган Аброр дабдуруст-
дан жўраси Фарҳоднинг уйига жўнади.
Дўстининг уйи ёнида дўкони бор. Дўкон 
олдида ҳар куни Аброрга ўхшаган гурунг-
чилар йиғилади. Баъзан қартабозлик қилса, 
баъзан қишлоқнинг энг сўнгги янгиликлари-


Фурқат Алимардон
108
ни муҳокама қилишади. Бугун негадир дўсти-
нинг дўкони ёпиқ экан. Уйидан суриштирган 
эди, қаергадир кетганини айтишди. Келиб 
қолар, деб дўкон олдидаги харракка ўтирди. 
Шу пайт бир қарға симёғочдан толга, тол-
дан ерга қўнди ва тезак тита бошлади. Буни 
кўрган Аброр жилмайганча: «Эй, қарғанинг 
иши титиш экан-да!» — деб қўйди.
Аброр — қирқ ёшлардаги одам. Тирик-
чилиги деҳқончилик билан уч-тўрт қўй-
эчкию бир-икки қорамолнинг ортидан ке-
чади. Ўзининг айтишича, «киши ҳаракатчан 
бўлса, оч қолмайди». У содда одам бўлса-да, 
кўп нарсалар ҳақида жўяли гаплар ҳам ай-
тиб қолади. Масалан, ўтган йили катта опа-
си қизига совчи келганида, «ёлғиз иним» деб 
Аброрга маслаҳат солди: 
Йигит яхши-ю, оиласи камбағалроқ 
экан, ука, нима дейсан, жиянингни берай-
ми?– деб сўради.
— Опа, камбағаллик айб эмас, муҳими, 
ҳалол, меҳнаткаш бўлса, бераверинг, – деди 
Аброр.
Опаси унинг гапига кириб қизини ўша 
йигитга берди. Мана ҳозир жияни эри билан 
тотув яшаяпти. Куёви қурилиш фирмасига 
пайвандчи бўлиб ишга кирибди. «Кун ўтаве-
ради-да, шундай қилиб!» деб қўяди ҳар-ҳар 
замонда Аброр. Опаси ўзида йўқ хурсанд.


Қуёш кулиб боқади
109
Аброрнинг ёнига яна бир-икки қўшнила-
ри келди. Улар қишнинг камёғин келганли-
гидан, бу кетишда адирга ўт яхши чиқмасли-
гидан гаплашишди. Энди қарта ўйнай бош- 
лаган эдилар, шалоғи чиққан «Москвич»да 
бир ўсмир бола: «Ёппа Воҳидбойнинг жано-
засига-а!» деб ўтиб қолди. «Эҳ, энди уйдан 
дўппи кийиб келиш керак», деб ҳаммалари 
уйларига тарқалишди. Аброр шошганча уйи- 
га кетаркан, марҳум ҳақида ўй сура бошлади.
...Қайсидир йили соғин сигир олиш учун 
мол бозорига борган эди. Воҳидбой орага ту-
шиб, бир танишининг қисир сигирини «икки 
ойдан кейин туғиб беради!» деб қўймай ол-
дирган. Кейин уч ой ўтиб ҳам туғмаган си-
гирни уникига етаклаб борганида: «Менинг 
қўлимдан ҳар бозор қанчалаб сигир ўтади, 
сенинг орангга тушмаганман!» дея Аброрга 
роса қайсарлик қилган, ўша йили Аброр-
нинг болалари қатиқ-сутдан роса қийналган 
эди. Мана Воҳидбой барчасини йиғишти-
риб, жон берибди. 
Жанозага етиб борганида одамлар тобут-
ни елкама-елка кўтариб қабристон томонга 
одимлашар эди. Аброр ҳам навбати билан 
тобутни елкасига олиб ўн беш қадамча юрди. 
Унга тобут негадир жуда енгилдек туюлди. 
«Воҳидбой тўладан келган одам эди, лекин 


Фурқат Алимардон
110
ётиб қолганидан бери кўрмаган эдим, қуриб 
қолган экан-да!» деб кўнглидан ўтказди.
...Марҳумни қабрга қўйишгач мулла сўра-
ди: «Халойиқ, Воҳидбой қандай одам эди?» 
Ҳамма бир овоздан жавоб берди: «Яхши, 
яхши одам эди, раҳматли».
Жаноза тамом бўлгач, одамлар уйлари-
га тарқай бошлади. Аброр улар орасидан 
жўраси Фарҳодни қидирди. Ана, ошнаси уч-
тўрт киши билан олдинроқда тез-тез одим-
лаяпти. Аброр қадамини катта-катта босиб, 
уларга етиб олди:
— Ҳа, Фарҳодбой, бунча шошасиз? Ҳам-
мамиз борамиз ўша ёққа барибир, ошна! – 
деди. 
— Э, қўйсанг-чи? Менинг ҳали кетиш ни-
ятим йўқ! – деб гапни чўрт кесди Фарҳод. 
Дўконгача жим боришди. Улардан 
олдинроқ борган бир неча киши дўкончини 
кутарди.
— Тезроқ келинг-е, юрак сиқилиб кет-
ди-ку, Фарҳодбой! – деди салмоқлаб Раҳим 
қассоб. 
— Ҳа, нима бўлди юракка? – дея дўкон 
эшигини оча бошлади Фарҳод.
— Ўлимларни кўравергандан кейин дунё-
нинг ўткинчилигини ўйлаб қоларкан одам.
— Ҳа, нимага ундай деяпсиз?– дея гапга 
қўшилди Анвар тракторчи.



Download 0.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling