«Navro‘z» nashriyoti Toshkent 2019


Download 0.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/29
Sana03.12.2023
Hajmi0.93 Mb.
#1806718
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   29
Bog'liq
Quyosh kulib boqadi!

Фурқат Алимардон
100
кеч пайти безориларга йўлиқиб юрманг! — 
дейди. 
— Ҳув, катта шаҳарларда омон юрган 
бош, шу ерда ёрилса, розиман! — дея жавоб 
бераман энсам қотиб. 
Кўчанинг у томонига енгил машина ке-
либ тўхтади. Олакўз ҳайдовчи ён-атрофга 
аланглади, менга кўзи тушгач, қўли билан 
«Ўша ёққа кетаяпсанми?» дегандек манзи-
лим тарафга ишора қилди. «Ҳа» дегандек 
бош силкидим. Ажабтовур имо-ишора-
лар билан савдо ҳам пишиб, йўлга тушдик. 
Ҳамроҳларим — чолидан аразлаб шаҳардаги 
ўғлиникига кетаётган олтмиш ёшлардаги 
аёл, ота-онасидан хабар олиб қайтаётган 
муҳандис, эллик ёшлар чамасидаги яна бир 
одам. Аёл олдинги ўриндиқда, муҳандис 
орқа ўриндиқнинг ўртасида, ҳалиги одам би-
лан мен унинг икки ёнида. 
Аёл ниманидир кавшайди. Муҳандис 
жиддий қиёфада йўлга тикилади. Менинг 
бошим ёрилай дейди. Биргина ҳалиги одам 
типирчилагани-типирчилаган. Ҳали ойна-
ни очади, ҳали «қўшиқни ўзгартиринг» деб 
ҳайдовчига дўқ уради. Бир маҳал денг, те-
лефонини узатиб: «Мана, буни уланг!» деди 
ҳайдовчига буйруқ оҳангида. Бош оғриб тур-
ганда қўшиқ ёқармиди?! Лекин кўпчилик-
нинг раъйига бўйсунасиз, бошқа иложингиз 


Қуёш кулиб боқади
101
ҳам йўқ. Тишимни тишимга босиб жим ке-
ляпман. Хайриятки, шу пайт мусиқасевар 
акага кимдир қўнғироқ қилиб қолди. Га-
плашиб бўлганидан сўнг яна машина маг-
нитофонига телефонини улаттирди. Яна 
қўнғироқ... Бу ҳол бир неча бор такрорлан-
ди. Танбеҳ беришга ошиқдим, лекин яна ша-
штимдан қайтдим. Аканинг оғзидан гупил-
лаб ароқ ҳиди келаётганига қараганда, тўй 
ёки бирон базмдан қайтяпти.
Ёқилғи қуйдириш шохобчаси ёнида тўх-
тадик. Бояги менга «ёқмайроқ» турган ака 
билан гурунглашдик. Гап-сўзлари бип-би-
нойи, аксарият маҳмадоналарникидан маъ-
нили. Янги танишимнинг исми Аҳмадқул 
ака экан. Асли водийлик, айни вақтда эса 
Бекободда яшар, олий маълумотли бўлиши-
га қарамасдан қурилишда ишларкан. Мен 
билан ҳам қизиқди. Олис вилоятданлигим-
ни, журналистлигимни айтдим. Кайфи чоғ 
бўлиб, қаламкашларга оид неки билса, гапи-
риб кетди...
Автоулов ойнасидан бийдай далани томо-
ша қилиб келяпман. Эҳ-ҳе, охирига етаман 
деб кўзим тиниб кетади. Янтоқлару юлғун-
лар қор-ёмғир остида чириб жигарранг тусга 
кирган. Қош қорайди. Онда-сонда тулкилар 
чиройли думини ликиллатиб қаёққадир ўта-
ётганини кўриб қоламан. Хаёлга берилиб, 


Фурқат Алимардон
102
бошимдаги оғриқни ҳам унутдим. Аҳмадқул 
ака мен томонга ўгирилиб туртди-да:
— Ука, кўп хаёл сураркансиз-а? Гапла-
римни ҳам эшитмай келаяпсиз! — деди хафа 
бўлгандек. Нима дейишимни ҳам билмай 
бир оз ўйланиб турдим. Сўнг:
— Ўзингиздан гапиринг, ака, ҳаётингиз, 
болаларингиздан, — дедим. 
— Маълумотим бўйича муҳандисман. 
Тўқсонинчи йилларнинг бошида ўқишни 
тугатгач, уйландим. Ўн йилдан зиёд заводда 
ишладим. Заводнинг ишлари орқага кетиб, 
ёпилиб қолди. Қишлоғимиздаги мактабда 
ўқитувчилик қила бошладим. Бу касбнинг 
нонини ейиш ҳам осон эмас, биринчидан, 
ўқишга қизиқадиган болалар кам, иккинчи-
дан, бирортасига «ўқи» деб қаттиқроқ гапир-
санг отаси ё онасини етаклаб келади. Баъзи-
ларга ўхшаб кун ўтарга шунчаки дарс ўтай 
десанг, виждон азоб беради. 
— Ҳа-а-а, — деди олдинги ўриндиқдаги 
кампир бошини сараклатиб. — Болаларга 
телефон билан ўйин-кулгу бўлса бас. Менинг 
невараларим шундай. 
Бунга-ку чидайсан киши, — дея яна 
гапини давом эттирди Аҳмадқул ака. — Ка-
мига бир ойда икки ё уч марта тумандан ко-
миссия келади. «Конспектинг қани?», «Дарс 
режанг қани?», «Давомат нимага тўлиқ 



Download 0.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling