«Navro‘z» nashriyoti Toshkent 2019
Download 0.93 Mb. Pdf ko'rish
|
Quyosh kulib boqadi!
Фурқат Алимардон
96 қизиқа бошлашди. Навбат Тўрақулга келга- нида: —Шу, жамоа хўжалигидаги ҳисобчи- лик-дан кетганимдан сўнг икки йил ишла- мадим. Соғлиқ кўтармади. Энди тузалиб кетдим, лекин қаерга иш сўраб бораман?! Ёшим элликдан ошган бўлса! — деди чуқур хўрсиниб. — Неча йилдирки, Тўрақул мол-ҳол, деҳқончилик билан шуғулланади, болалари катта бўп қолди! Қийин-да оилани тебра- тиш! Сен эса ҳеч кимга гап бермайсан «ун- доқ-бундоқ» деб! — дея дўстлардан бири Жамшид полвонга гап қотди. — Ҳа-а, ҳали шунақами? Унда бу иш би- лан жиддий шуғулланамиз! — деди полвон ўзига ярашадиган савлати билан. — Қиш- лоқда Тўрақулга яраша иш борми ўзи? — Ҳа, яқинда маҳаллага янги раис сайла- ниши керак! Шунга Тўрақулнинг ҳам номзо- дини қўйсак-чи? — деди шошқалоқ дўстлар- дан бири. — Сизлар Тўрақулни ҳам номзодлар ора- сига қўшинглар, мен туманнинг катталарига қўнғироқ қилиб қўяман! — деди Жамшид полвон қатъий оҳангда. — Эй, яшанг, дўстим, яшанг! Бўлар экан- ку! — дея қувончдан ёрилгудек бўлишди дўстлар. Қуёш кулиб боқади 97 — Э, қўйинглар, керак эмас... Бироқ Тўрақулнинг гапини ҳеч ким эшитмади. Ниҳоят, маҳалла раислигига сайлов ўт- казиладиган кун ҳам етиб келди. Раисликка номзоди қўйилган Тўрақул эски пальтосини кийиб шошганча сайловга борди. Сайловга қишлоқнинг ёши улуғ қария- лари, хотин-халаж, ёшлардан ҳам вакиллар йиғилибди. Тўрақул қишлоқдош-лари би- лан бош ирғаб сўрашгач, олдинги қатордаги бўш жойга ўтирди. — Энди бошласак ҳам бўлар! — деб ўр- нидан турди туман марказидан келган назо- ратчилардан бири. Сўнгра: — Аввало, сиз сайлаётган раис қишлоқ- нинг ҳар фуқаросини ўз ака-укасидек, бола- сидек кўрадиган одам бўлиши керак! Шуни ҳисобга олсангиз, ўзларингизга яхши бўла- ди! — дея раисликка номзоди қўйилган уч нафар одамнинг фамилияларини ўқиди. Қишлоқ оқсоқолларидан бири сўзга чиқиб, ҳар бир номзод ҳақида гапира бошла- ди. — Мен Тўрақулни болалигидан бери би- ламан. Ҳалол, бировга ёмонлиги йўқ, қўли- дан келган яхшилигини аямайдиган одам, — деб таъкидлаб ўтди. Узоқ муҳокамадан сўнг Тўрақул раис этиб сайланди. Фурқат Алимардон 98 Туман марказидан келган назоратчилар Тўрақулга жилмайиб қараб: — Ўзи сиздан бошқа арзирли номзод йўқ экан-да! — дейишди одамлар тарқалаётган маҳал. — Раҳмат, раҳмат акалар! — деди Тўрақул ва «Жамшид ошнам буларга айтиб қўйиб- ди-да! Бировнинг ёрдами билан маҳаллага раис бўлиш... Шу иш чакки бўлди-да!» — дея кўнглидан ўтказди. Тўрақул уйга кўнгли хижил бўлиб қайт- ди. — Эй, табриклайман дадаси, раис бў- либсиз! — деди хотини оғзи қулоғида. Тўрақул индамай ичкарига кирди. Хотини унинг машқи пастлигини кўриб, ортиқ бу ҳақда гап очмади. Тўрақул кечқурун шаҳарда яшайдиган амалдор дўстининг рақамини топиб, унга қўнғироқ қилди. Узоқ гудокдан сўнг: — Алё, ким бу? — деди жўраси лоқайд оҳангда. — Мен, мен, ошнангиз Тўрақулман, Жамшидбой! — деди ҳаяжонланганча Тўра- қул. — Ҳа-ҳа, ошна, ишлар тузукми? Тинчлик- ми, бемаҳалда қўнғироқ қиляпсан? — Шу, ҳалиги, сайлов масаласида... — Энди, ошна, мен майда масалаларга Қуёш кулиб боқади 99 аралашиб юрсам, уят бўлади, — деди шаҳар- лик дўсти унинг гапини бўлиб. — Ўзинг ҳа- ракат қилиб кўр, омадинг чопса, сайловда ютиб чиқарсан. «Демак, у аралашмабди, хайрият» деган ўй кечди Тўрақулнинг хаёлидан. Унинг елка- сидан тоғ қулагандай енгил тортди. ЙЎЛДА Ҳаммаси бир дўстимнинг тўйидан қайтаётганимда рўй берди. Самарқанддан Тошкентга таксилар қатнайдиган бекатда турибман. Кеча ярим тунгача ўйин-кулгу ав- жига чиққан. Икки йилдан бери кўришма- ган сабоқдошларнинг учрашувини ўзингиз тасаввур қилаверинг. Бошимда турган қаттиқ оғриқдан нима қилишимни билмайман. Дори ичдим, аммо фойдаси бўлмади. Киракашларнинг бири кетиб, иккинчиси келади: «Ака, ман сизга шоколад нарх айтяб- ман, бундан арзонига кетолмайсиз!» «Йўқ» дегандек бош чайқайман. Юзимга термулиб: «Кеч тушяпти, кўчада қолиб кетасиз!» дейди норғул бир амаки. «Майли!» дейман хотир- жамлик билан. Амаки нари кетиш ўрнига: — Укам, бу жойларнинг болалари ёмон, |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling