43-модда. Спорт жиҳози, анжоми ва спорт кийим-боши
Спорт жиҳози, анжоми ва спорт кийим-боши халқаро ва (ёки) давлат стандартлари, нормалари ҳамда талабларига мувофиқ бўлиши керак.
44-модда. Жисмоний тарбия ва спортнинг илмий-услубий ҳамда техник таъминоти
Жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш ҳамда ўтказишни таълим муассасалари ва таркибида илмий марказлар ташкил этиладиган бошқа ташкилотлар, илмий-тадқиқот институтлари, белгиланган тартибда ташкил этилган ҳамда ўз фаолиятини давлат буюртмалари ва бошқа буюртмалар асосида олиб борадиган лабораториялар амалга оширади.
Таълим муассасалари ва бошқа ташкилотлар жисмоний тарбия воситалари билан аҳоли соғлиғини мустаҳкамлашга кўмаклашадиган аниқ дастурларни ишлаб чиқади ҳамда амалиётга жорий этади, спорт захираларини ва Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоаларини халқаро спорт тадбирларига тайёрлашни илмий жиҳатдан таъминлашни такомиллаштиради.
Махсус ваколатли давлат органи, бошқа давлат органлари ҳамда ташкилотлари таълим муассасалари ва ташкилотларига жисмоний тарбия ва спорт соҳасида илмий-тадқиқот ишларини олиб боришда, шунингдек долзарб илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмалари ҳамда бошқа буюртмаларни шакллантиришда кўмаклашади, илмий-тадқиқот ишларининг якунларини таҳлил қилади ва уларнинг фаолиятига ёрдам кўрсатади.
8-боб. Якунловчи қоидалар
45-модда. Жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги халқаро ҳамкорлик
Жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги халқаро ҳамкорлик халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган принциплари ва нормалари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ва қонун ҳужжатлари асосида амалга оширилади.
46-модда. Низоларни ҳал этиш
Жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
47-модда. Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик
Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |