Нбдз руз — Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси


-модда. Суднинг қарорини бекор қилиш асослари


Download 0.98 Mb.
bet26/56
Sana23.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1225500
TuriКодекс
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   56
Bog'liq
fuqarolik-protsessual-kodeksi

312-модда. Суднинг қарорини бекор қилиш асослари
Суднинг қарорини апелляция, кассация ва назорат тартибида бекор қилишга қуйидагилар асос бўлади:
(312-модданинг биринчи қисми биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрдаги 163-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 11-модда)
1) иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар тўлиқ аниқланмаганлиги;
2) суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги;
3) суднинг ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ келмаслиги;
4) моддий ҳуқуқ нормалари ёки процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёки нотўғри қўлланганлиги.
Ҳал қилув қарорлари, ажримлар ва қарорлар янгидан очилган ҳолатлар бўйича ушбу Кодекснинг 362-моддасида кўрсатилган асослар бўйича қайта кўрилади.
Суднинг мазмунан тўғри бўлган ҳал қилув қарори, ажрими, қарори фақат расмий асосларга кўра бекор қилиниши мумкин эмас.
313-модда. Моддий ҳуқуқ нормаларини бузиш ёки нотўғри қўллаш
Қуйидаги ҳолларда моддий ҳуқуқ нормалари бузилган ёки нотўғри қўлланган ҳисобланади:
1) суд татбиқ қилиниши лозим бўлган қонунни қўлламаган бўлса;
2) суд татбиқ қилинмаслиги лозим бўлган қонунни қўллаган бўлса;
3) суд қонунни нотўғри талқин қилган бўлса.
314-модда. Процессуал ҳуқуқ нормаларини бузиш ёки нотўғри қўллаш
Процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёки нотўғри қўлланганлиги ишнинг нотўғри ҳал этилишига сабаб бўлган ёки сабаб бўлиши мумкин бўлган тақдирдагина ҳал қилув қарори, ажрим ёки қарорнинг бекор қилинишига асос бўлади.
Агар:
1) иш суд томонидан ғайриқонуний таркибда кўрилган бўлса;
2) иш суд муҳокамасида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган, аммо суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабар берилмаган шахслардан бирортасининг йўқлигида кўрилган бўлса;
3) иш кўрилаётганида иш юритиладиган тилга доир қоидалар бузилган бўлса;
4) суд ишда қатнашишга жалб қилинмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларига доир масалани ҳал қилган бўлса;
5) ҳал қилув қарори, ажрим, қарор чиқаришда суд маслаҳатининг сир сақланишига доир қоидалар бузилган бўлса;
6) ҳал қилув қарори, ажрим, қарор судьялардан бирортаси (судья) томонидан имзоланмаган ёки ҳал қилув қарори, ажрим, қарор, уларда кўрсатилмаган судьялар (судья) томонидан имзоланган бўлса;
7) ҳал қилув қарори, ажрим, қарор ишни кўрмаган судьялар томонидан чиқарилган бўлса;
8) ишда суд мажлиси баённомаси мавжуд бўлмаса ёки у имзоланмаган бўлса, ҳал қилув қарори, ажрим, қарор мажбурий тартибда бекор қилиниши шарт.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling