Немис меннонитларининг хоразм тарақҚиётига қЎшган ҳиссаси хоразм Маъмун академияси катта илмий ходими – Phd умид Бекмуҳаммад


Download 102.63 Kb.
bet10/17
Sana14.02.2023
Hajmi102.63 Kb.
#1197625
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   17
Bog'liq
Меннонитлар ўзбекча

Янсон Дмитрий Пётрович Оқмачитга 1929 йили Россиянинг Повольже ҳудудидан кўчиб келишган. Оқмачит қишлоғида ери мавжуд бўлмаган. Д. П. Янсон қишлоқ хўжалик буюмларини таъмирлаб кун кечирган.
24 ёшли Резен Эйман Герман 22 яшар хотини билан иккаласи яшашган. Бир сигири мавжуд бўлган. Э. Г. Резен ҳунармандчилик билан шуғулланган.
34 ёшли Янсен Пётр Дмитриевич 25 яшар хотини Елизавета билан иккаласи яшашган. 1931 йилда Россиянинг Повольже ҳудудидан кўчиб келишган.
25 ёшли Гам Бергард Яков ва 20 яшар хотини Анна иккаласи истиқмат қилишган. Хонадонда иккита сигир ва 2 бузоқ, 5 таноб ер мавжуд бўлган.
57 яшар Гам Яков Михайлов оиласида 56 ёшли хотини Устина ва ўғиллари ( 22 яшар Густав, 20 ёш Михаил)лар истиқомат қилишган. Оила ҳунармандчилик билан машғул бўлган.
26 яшар Квиринг Луиза Францевна хонадонида 2 бузоқ мавжуд бўлган.
37 яшар Гам Николай Михайлович хонадонида 29 яшар хотини Елена ва ўғил, қизи билан яшашган. Оила ихтиёрида 2 сигир ва бузоқ мавжуд бўлган. Н. М. Гам ҳунармандчилик билан шуғулланган.
60 яшар Маклер Яков хонадонида 63 ёшли хотини Екатерина ва 16 яшар қизи Елизавета билан истиқомат қилишган. Оила 1932 йилда Авлиёотадан Оқмачитга кўчиб келишганди. Я. Маклер темирчилик билан шуғулланган.
51 ёшли Валл Корней Изотов хонадонида 51 яшар хотини Екатерина ва 18 ёш қизи Елизавета билан биргаликда яшашган. Улар оиласи ҳам Авлиёотадан 1932 йилда кўчиб келишганди.
43 яшар Паульс Скорной Акбо оиласида 33 ёшли хотини билан Вильда иккаласи яшашган. Хонадон ихтиёрида 3 таноб ер, бир от ва 3 та бузоқ мавжуд бўлган.
56 ёшли Паульс Давид 55 яшар хотини Анна, ҳамда 25 ёшли қизи Еленалар истиқомат қилишган. Хонадон ихтиёрида 4 таноб ер,2 сигир ва 2 ҳўкиз мавжуд бўлган.
28 ёшли Гам Георгий оиласида 24 яшар хотини Льга иккаласи истиқомат қилишган. Хонадон ихтиёрида бир от, 2 сигир, 2 бузоқ, бир ҳўкиз ва 4 таноб ер мавжуд бўлган. Г. Гам оиласи мавсум қизғин пайтлари деҳқонларни ёллатиб ишлатишган.

Download 102.63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling