Немис меннонитларининг хоразм тарақҚиётига қЎшган ҳиссаси хоразм Маъмун академияси катта илмий ходими – Phd умид Бекмуҳаммад


Download 102.63 Kb.
bet8/17
Sana14.02.2023
Hajmi102.63 Kb.
#1197625
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   17
Bog'liq
Меннонитлар ўзбекча

31 яшар Тейфс Отто Оттович-хонадонида 28 ёшли хотини Екатерина иккаласи истиқомат қилишган. Хонадонда 1 от, 2 буқа, ва иккита сигир боқилган. Улар ҳам сепаратордан фойдаланишган. О. О. Тейфс хонадонида 3 таноб ер мавжуд бўлиб, мавсумий ишлар кўпайган пайтда бир ўзбек деҳқонидан ёлланма ишчи сифатида фойдаланилган.
Квиринг Яков Яковлевич-оиласида 3 нафар меҳнатга яроқли киши истиқомат қилган. Я. Я. Квиринг 44 ёшда бўлиб, хотини 48 яшар бўлган. Уларнинг хонадонида 21 ёшли укаси Бергер ҳам яшаган. Квиринг оиласида 1 сигир ва бузоқ, 1,8 таноб ер мавжуд бўлган. Уларнинг еридан Ренгольд Паульс ижарага деҳқончилик қилиб фойдаланган. Иш ҳақи учун 80 кг буғдой олган. Я. Я. Квиринг ҳунарманд уста бўлиб эшик,дераза яшаш билан машғул бўлган.
50 яшар Паульс Корнелия Германовна оиласида иккита ўғли (Борис ва Артур) билан яшаган. Улар ихтиёрида 2 сигир ва 2 таноб ер мавжуд бўлган. Герард Дик томонидан Паульс ери ижарага олиб деҳқончилик қилинган.
32 яшар Леп Иван Герардович оиласида 24 ёшли хотини билан яшаган. Улар хонадонида 1 от ва тойчоқ, сигир ва бузоқча боқилган. 5 таноб ерида доимий равишда немис миллатига мансуб деҳқон ва мавсумий ишлар кўпайган вақтда бир ўзбек ҳам ёлланиб ишлашган.
50 яшар Беркман Иван Петрович хонадонида ўзининг тенгдош хотини Анна иккаласи истиқомат қилишган. И. П. Беркман ҳунарманд бўлиб,Оқмачит қишлоғига Россиянинг Повольже ҳудудидан кўчиб келган. У хонлик пайтида 54 десятина ерида 7 киши меҳнатидан ёлланма ишчи сифатида фойдаланиб келган. 1934 йилга келиб биронта ҳам ишчиси бўлмай ерига ўзи экин экарди.
35 яшар Янтцен Гергард Герг хонадонида 33 ёшли хотини Анна, 20 яшар укаси Гергард истиқомат қилишган. Хонадон ихтиёрида 1 от ва 2 сигир ва бузоқчалар мавжуд бўлган. Г. Г. Янтцен 6 таноб ерида Паульс Мария деҳқончилик қилиб келган ва ҳосилни тенг шерикликда бўлишишган.
29 яшар Бол Франц Давидович хонадонида 25 ёш хотини Мариям иккаласи истиқомат қилишган. Ф. Д. Бол 1931 йилда Оқмачитга Россиянинг Повольже ҳудудидан кўчиб келганди.

Download 102.63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling