Немис меннонитларининг хоразм тарақҚиётига қЎшган ҳиссаси хоразм Маъмун академияси катта илмий ходими – Phd умид Бекмуҳаммад


Download 102.63 Kb.
bet1/17
Sana14.02.2023
Hajmi102.63 Kb.
#1197625
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
Меннонитлар ўзбекча


НЕМИС МЕННОНИТЛАРИНИНГ ХОРАЗМ ТАРАҚҚИЁТИГА ҚЎШГАН ҲИССАСИ
Хоразм Маъмун академияси катта илмий ходими – PhD Умид Бекмуҳаммад
Маъмун университети кафедра мудири – PhD Умидбек Абдолов
Аннотция: Географик жиҳатдан Амударёнинг қуйи оқими соҳилларида жойлашган Хоразм воҳасида азалдан ўзбек, туркман, қозоқ, форс ва қорақалпоқлар яшаган бўлса, 1873 йилдан эса руслар, 1883 йилдан бу ҳудудда немис меннонитлари яшай бошлашган. Ушбу миллатлар ичида кам сонлик бўлсада немис меноннитларининг хоразмликларга кўрсатган таъсири, тараққиётига қўшган ҳиссаси катта ҳисобланади. Ушбу мақолада немис меннонитларининг Хоразм тараққиётига қўшган ҳиссаси тўғрисида фикр юритиш билан бирга, уларнинг дастлаб Россияга, сўнгра Хоразм ҳудудига келиш сабаблари таҳлил қилинади. Шунингдек, уларнинг бу ҳудуддаги 51 йиллик фаолияти ўша даврга оид асарлар ва архив ҳужжатлар асосида баён қилинади.
Калит сўзлар: немис, меннонит, ҳарбий мажбурият, барон, хон, генерал, аннабатизм, протестантлик, коллективлаштириш.


Annotation: Geographically, the Khorezm oasis, located on the lower reaches of the Amudarya, has been home to Uzbeks, Turkmen, Kazakhs, Persians, and Karakalpaks since ancient times, and since 1873, Russians and German Mennonites have been living in this area since 1883. Among these nations, the influence of the German Mennonites on the Khorezms and their contribution to their development is considered significant. This article is discussed the contribution of German Mennonites to the development of Khorezm, as well as analyzes the reasons for their first arrival in Russia and then in the Khorezm region. Also, their 51 year activity in this area is described on the basis of works and archival documents of that time.
Keywords: German, Mennonite, conscription, baron, khan, general, Annabatism, Protestantism, collectivization
Кириш
Меннонитларнинг пайдо бўлиши Нидерландиянинг Витмарсум шаҳрида яшаган файласуф ва диншунос Менно Симонс (1496–1561) христиан динини ислоҳ қилиб, ўз мазҳабини яратган. Унинг таълимотига кўра, қўлга қурол олиб, урушларда қатнашиш, одам ўлдириш, умуман олганда, ёмонликка қурол кучи билан қаршилик кўрсатиш ёвузлик, ғайриинсоний, ғайридиний ҳолат, мудҳиш жиноят ва гуноҳ деб ҳисобланган. Бу таълимотни тан олувчилар меннонитлар дейилган. Табиийки, Менно Симонс яшаб, ўз эътиқодини тарғиб қилган даврда қироллар, ҳарбийлар ва улар итоатидаги руҳонийлар учун урушлар бойиш ва ўз ҳудудини кенгайтириш манбаи эди. Шу боисдан ҳам Нидерландияда меннонитлар оқими қаттиқ таъқибга учрагач, улар XVI аср ўрталарида Пруссия, айрим меннонитлар эса XVIII аср охири, XIX аср бошларида Украина, Россия ҳудудларига кўчиб кетишган. Айнан меннонитлар таълимоти боис уларнинг тақдирига ватанни ташлаб кетиб сарсон саргардончиликда юриш ёзилганди.
Христиан динининг аннабатизм мазҳабидан XVI асрда ажралиб чиққан протестантлик оқимидаги Германия (Пруссия)нинг Марионбург шаҳридан бўлган немислар эса меннонит немислари деб аталган.
Пруссия ҳукуматининг урушга тайёргарлик кўриш асносида, меннонит немисларини ҳам ҳарбий хизматга жалб қилишга уриниши уларнинг ватанлари Марионбургни ташлаб кетишга мажбур қилди.



Download 102.63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling