Немис меннонитларининг хоразм тарақҚиётига қЎшган ҳиссаси хоразм Маъмун академияси катта илмий ходими – Phd умид Бекмуҳаммад


Меннонитларининг Россияга кўчиб келиши


Download 102.63 Kb.
bet2/17
Sana14.02.2023
Hajmi102.63 Kb.
#1197625
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
Меннонитлар ўзбекча

Меннонитларининг Россияга кўчиб келиши
Россия императорига меннонит немисларидан тушган таклиф уларнинг рус сарҳадларига кириб келишга ижозат сўраши ижобий ҳал бўлади. Улар шу тариқа XVI асрнинг 60-йилларида Волга бўйларига жойлашиб, немис қишлоқларини ташкил қилишади. Немисларнинг Россияга келиши оммавий равишда немис миллатига мансуб кишиларнинг биринчи бор рус сарҳадларига қадам қўйиши эмасди. Бу ҳол анча илгарироқ Екатерина II нинг ҳукмронлиги давридан бошланганди.
Асли немис миллатига мансуб бўлган Екатерина II (1729-1796) Россия тахтига чиққан 1762 йилдан бошлаб рус сарҳадларига Европадан кўплаб немислар оммавий равишда кўчиб кела бошлашган.
Ҳатто Екатерина II 1763 йил 22 июлда махсус манифест эълон қилиб, хорижликларнинг Россияга оммавий равишда кўчиб келиши расмийлаштиришини маълум қилди. Шу фармонга кўра хорижликлар қаерда яшашни исташса, ўша жойдан махсус ер ажратиб бериладиган бўлди. Улар ўн йил давомида солиқлардан озод қилиндилар. Ҳар бир кўчиб келган хонадонга 30 десятина ер мулк сифатида берилди. Ана шу каби имтиёзлар туфайли Шарқий Пруссиядаги кўплаб немис оилалари Русиянинг Чернигов, Одесса, Саратов, Самара, Воронеж губерниялари, Петербург шаҳри атрофларига кўчиб кела бошладилар. Шу тарзда Россияда соҳиби немис бўлган “Генрих Бильфельд”, “Карл Штрейба”, “Краузе Штраух”, “Георг Фрик”, “Якоб Нейфельд”, “ Митреполь” каби фирмалар фаолият кўрсата бошлади. Улар шу тарзда XVIII – XIX асрларда Урал конлари, Сибирь ўрмонлари, Кавказ нефтининг ҳам хўжайинларига айландилар.
Шу тариқа Россияда фаолият кўрсатаётган немислар сафига меннонит миллатдошлари келиб қўшилишди. Бу пайтда Россия сарҳадлари Туркистон томон кенгаётган давр эди.
1853 йили Қўқон хонлигига қарашли Оқмачитнинг Россия томонидан истило қилиниши билан Туркистондаги хонликларни бўйсундиришга ҳаракат бошланди. Россия армиясининг шиддат билан қилган жангу-жадаллари натижасида 1868 йили Бухоро амирлиги ва 1873 йили Хива хонлиги Россиянинг ярим мустамлакасига айланди.
1874 йилда Россиядаги барча диндаги эркакларни ҳарбий хизматга жалб қилиш тўғрисида қонун қабул қилиниб, қонун 1880 йилдан кучга кириши эълон қилинади. Бу қарор табийки меноннит немисларининг ҳаётида салбий роль ўйнарди. Шу боис 1874-1880 йилларда меннонит немисларининг вакиллари Петербургга бориб, ҳарбий хизматдан озод қилишларини сўрашди. Лекин уларнинг илтимослари рад этилади.
Натижада меннонит немислари, катта имтиёзлар яратиб берилганига қарамай, бу гал ҳам эътиқодларига амал қилиб, ҳарбий хизмат қилишдан бош тортиб яна сарсон-саргардончиликни бошлашга тайёрлана бошладилар. Шу тарзда бадавлат немис меннонитлари Канадага кўчишни маъқул кўришади.
Шу аснода меннонит немислари орасида катта мавқега эга бўлган Янтцен Туркистон генерал-губернатори фон Кауфман билан танишиб қолади. Руслашиб кетган немис зодагони оиласига мансуб бўлган фон Кауфман миллатдошлари бошига тушган ташвишини енгиллаштиришга уринади. Императорга таъсир ўтказа оладиган мавқеда бўлган Кауфман Янтценга Туркистонга кўчиб боришни таклиф қилади. Шунингдек миллатдошларини 25 йил давомида ҳарбий хизматдан озод қилишга ваъда беради. Бу таклиф меннонит немислари томонидан 1879 йилда самимий қабул қилинади.

Download 102.63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling