Немис меннонитларининг хоразм тарақҚиётига қЎшган ҳиссаси хоразм Маъмун академияси катта илмий ходими – Phd умид Бекмуҳаммад


Немисларнинг кўчирилиши билан боғлиқ ходисалар


Download 102.63 Kb.
bet6/17
Sana14.02.2023
Hajmi102.63 Kb.
#1197625
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
Меннонитлар ўзбекча

Немисларнинг кўчирилиши билан боғлиқ ходисалар
Бир куни шу ерлик кишилардан бири немисларнинг бошлиғи Отабой(Отто) оқсоқол яшаган уйни кўрсатиб: “Бу ер қабулхона бўлган. Отто немисни ҳурмат қилиб, унга ўзбекча Отабой дея исм қўйгандик. Отабой немис элдошлари иморатлар, жиҳозлар, мол-мулкларни ҳукумат комиссиясига топшириб кетган” деди. Кўчирилишига келсак, 1935 йилда Хива туманидаги Пишканик қишлоғида янги очилган шўро мактабининг бешинчи синфида ўқир эдим. Мактабимиз олдидан катта Оқмачит-Хива йўли ўтарди. Шу йили апрелда бугун Оқмачит немисларини бошқа жойга кўчиришармиш, деган гап тарқалди. Ҳақиқатан ҳам шундай бўлди. Бир куни немисларнинг от-араваси, мол-мулкини жамоа хўжалигига топшириб, ўзларини пиёда, милициялар қуршовида саф қилиб Хива қаъласи томон олиб ўтишди. Уларни кўриш учун йўл бўйига чиққанимизда милициялар бизни қувиб юборишди.
Ҳозирда Оқмачитда яшовчи меҳнат фахрийси Олланазар Сариев оталаридан эшитганидан келиб чиқиб айтишича, 1935 йил апрелида пешинга яқин даъфатан Хива ва Урганчлик милиция отряди келиб немисларни кўчириб кетишган. Ўша вақтда уларнинг қозонда пишган овқатлари ҳам қолиб кетган. Фақат қўлларига егулик нонгина олишга рухсат беришган.
Янглишмасам, 1958-60 йиллар бўлса керак. Оқмачитдаги қариндошимиз, ўқитувчи Самандар ака Қаландаровнинг уйида тўй бўлаётганда икки нотаниш эркак ва бир аёл ташриф буюрди. Улар бизга нотаниш тилда гапиришди. Кейин билсак, улар Оқмачитдаги немисларнинг фарзандлари экан. Улар шундай дейишди: “Ота-онамиз қариб қолишди. Биздан ўзбек биродарлардан, Оқмачитдан хабар олинг” деб юборишди.
Маълум бўлишича, немислар Оқмачитда яшаганида, улардан бири шу ерлик Эгам отадан қарз олган экан. Ҳалиги келганлардан бири, қарз олганлардан бирининг фарзанди бўлиб, қарзни олиб келган экан”.
Ҳа, немислар ҳақида улардан шундай ёрқин хотиралар қолган. Айниқса, немисларнинг Хоразм шевасида бемалол сўзлаша олганликлари, таклиф қилинган барча тўй-маъракаларда қатнашганликлари, ижтимоий муносабатларда қарз бериш-олиш умумқоидаларига қаътий амал қилганликлари, уюшқоқ ва иқтидорли бўлган немисларнинг ҳар нарсани ўз мавриди, муддатида пухта бажаришга одатланишгани, Қорақум этакларида қисқа бир фурсат ичида оврўпача типдаги шаҳарчага асос солганликлари ҳам ҳануз эсланади. Шунингдек, айнан немислар туфайли воҳаликлар картошка, карам, лавлаги, бодринг, помидор, бақлажон каби тансиқ экинлар парваришини ўрганишган.
1884 йилдан 1935 йилгача бўлган 51 йил тарих учун қисқа даврдир. Бироқ ана шу қисқа фурсат ичида немислар Хоразм тарихидан ўзларига хос ва мос жой эгаллашди. Уларнинг ярим асрлик даврда кечирган ҳаётлари давомида маҳаллий халқ билан бўлган муносабатлари ижобий бўлгани қувонарлидир.


Download 102.63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling