Немис меннонитларининг хоразм тарақҚиётига қЎшган ҳиссаси хоразм Маъмун академияси катта илмий ходими – Phd умид Бекмуҳаммад
Меннонит немисларининг Туркистонга кириб келиши
Download 102.63 Kb.
|
Меннонитлар ўзбекча
- Bu sahifa navigatsiya:
- Хоразм-меннонит немисларининг паноҳи
Меннонит немисларининг Туркистонга кириб келиши
1880 йили Самара губерниясидан Туркистон томон худди “Буюк ипак йўли” дан юрган карвонлар сингари, 18 аравадан иборат меннонит немислари йўлга чиқишди. 10 нафар оила аъзоларидан ташкил топган ушбу карвон 18 октябрда Тошкент яқинидаги Қоплонбекка жойлаштирилади. Орадан бироз вақт ўтиб, бу ерга яна 92 оиладан иборат меннонит немислари кўчиб келишади. Бир гуруҳ немислар эса Бухоро амирлигига қарашли бўлган Зирабулоқдан паноҳ топишади. Ана шу пайтда Самарқанда хизмат қилаётган Россия армияси генерали Дреш, немислар орасида катта мавқега эга бўлган Янтценга хат ёзади. Генерал ўз мактубида Петро-Александровск (Тўрткўл)даги генерал фон Гроттенҳелм Хива хони Муҳаммад Раҳимхон 11 билан немислар ҳақида суҳбатлашганини ёзганди. Суҳбатнинг асосий мавзуси эса меноннит немисларининг Хива хонлигида яшаши ҳақида эди. Мактуб охирида генерал Дреш Хива хони барон Гроттенҳелмнинг таклифига рози бўлганини ёзиб, хон билан музокара олиб бориш учун делегация юборишни маслаҳат берганди. Генералнинг маслаҳатига амал қилган немислар Янтцен, Риезен, Эп исмли кишилардан иборат вакилларни музокара учун йўллайдилар. Йўлбошчи билан 4 кишини ташкил қилган вакиллар Петро-Александровск орқали Хивага хон ҳузурига бориладиган 100 чақиримлик машаққатли йўлга отланадилар. Уларни Петро-Александровскда барон фон Гроттенҳелм самимий кутиб олади. Яхшилаб меҳмон қилгач бир таржимонни вакилларга қўшиб Хивага жўнатади. Вакиллар эса қайиқда Амударёдан сузиб ўтиб, 40 чақиримча отда юрганларича Хивага етиб борадилар. Хон ҳам меннонитларнинг вакилларини дўстона кутиб олиб меҳмон қилади. Немисларнинг Хоразмга келишига рози бўлган Муҳаммад Раҳимхон II, фақат чўчқа боқмасликни илтимос қилади. Хоннинг бу шарти қабул қилинади. Шу тарзда музокара яхши натижалар билан тугалланиб, вакиллар ортга қайтишади. Хоразм-меннонит немисларининг паноҳи Хива шаҳридан 15 чақирим жануби-шарқда жойлашган Чиқирчи қишлоғига 1884 йилда немис меннонитлари кўчиб келишади. Кўчиш икки ҳафта давом қилди. Катта ғилдиракли юзлаб араваларда немисларнинг жамики юклари, ҳатто ёғоч ва қамишларгача олиб келинади. Извошчилар Чиқирчилик деҳқонлар эди. Ана шу тариқа 1880 йилдан бошлаб меннонитларнинг Медемтал, Валдехим, Молотсчна номли гуруҳлари дастлаб Тошкент, кейин Бухоро, ундан сўнг Хоразмдаги Чиқирчи қишлоғига келиб ўрнашишади. Меннонитларнинг йўлбошчиларидан Эмил Райсон, Ферузхон (1844-1910) билан учрашиб ўзлари учун алоҳида қишлоқ ажратиб беришни илтимос қилади. Хива хони меннонитларга фақат чўчқа боқмаслик шарти билангина Хивадан 15 км жанубий-шарқдаги Чиқирчи қишлоғидан ер ажратиб беради. Натижада 1884 йил 16 апрел уни Класс Эпп, Эмил Райсон, Вильгелм Пеннер, Жакоб Жанатзен, Мичел Классен бошчилигидаги оқсоқоллардан иборат 34 оила Чиқирчи қишлоғига келиб ўрнашишади. Шу тариқа асрлар давомида ислом динига эътиқод қилиб келаётган Хоразм Ферузхоннинг ҳиммати, диний бағрикенглиги сабабли немис меннонитларга ўз ҳудудидан жой беради. Меннонитлар ўз маъмурий бошқарувига эга бўлганлар. Кейинчалик Оқмачитлик немислар дея айтиб келинган халқга Класс Эпп бошчилик қилган. Класс Эп (1838 йил 21 сентябрда Пруссиянинг Фурстервердер шаҳрида туғилган бўлиб, 1913 йил 19 январда Оқмачитда вафот этган) Оқмачитдаги немисларнинг ўзига хос шаҳарчасига асос солган. У ўзларининг диний маросимларини ўтказишлари учун қишлоқда черков қурдирган. Черков жуда баланд, оқ рангга бўялган бўлиб, бир вақтнинг ўзида 25 меннонит оиласига хизмат қилган. Маҳаллий аҳоли черковни Оқмачит дея аташган ва бу атама вақт ўтиб меннонитларнинг қишлоғи номига айланган. Бундан ташқари Класс Эпп бошчилигида Оқмачитда мактаб, касалхона, черков ва бошқа маъмурий, тураржойлар ҳам барпо этилган. Шу тариқа немислар Чиқирчи қишлоғига келиб ўрнашиб олдилар. Бу немисларнинг Хоразмдаги сўнгги яшаш жойлари эди. Негаки, немислар энди хоннинг назарига тушган, эътиборли даражадаги инсонларга айланишганди. Аста-секин хоннинг акасига тегишли ўрик ва шафтолидан иборат боғида немис уйлари барпо бўла бошлади. Тез орада ушбу боғнинг тўрт томонида европача уйлар қад кўтарди. Унинг ўртасидаги катта майдонда эса черков, мактаб ва ўқитувчилар хонаси қурилади. Ўн тўртта уста эса ХХ аср бошида Хивадаги Нуриллабой саройида паркетли пол ясашни бошлаб юборадилар. Петро-Александровскдан келтирилган пардоз локи ва қуруқ ёғоч ёрдамида Нуриллабойдаги ишлар беш ойда тугалланади. Немислар фақат Нуриллабойдагина эмас, балки Хивадаги кўплаб европача уйларнинг деразалари, печка ва пештоқларини, 1908-1912 йилларда барпо қилинган почта, телеграф, касалхона ва бошқа иншооатларни қуришда ҳам иштирок қиладилар. Download 102.63 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling