Немис меннонитларининг хоразм тарақҚиётига қЎшган ҳиссаси хоразм Маъмун академияси катта илмий ходими – Phd умид Бекмуҳаммад
Download 102.63 Kb.
|
Меннонитлар ўзбекча
- Bu sahifa navigatsiya:
- Меннонит немисларининг хоразмдан кўчирилишининг сабаблари
Дик Эдуард Генрихович хонадонида ёлғиз яшаб келган. Биргина бузоғи мавжуд бўлган. Укаси Иван билан темирчилик қилиб рўзғор тебратган.
Шу тариқа Оқмачит қишлоғини ярим аср ичида шаҳарча қиёфасига айлантирган немис меннонитларига ҳам ўша давр мафкураси асосида қаралган ва ўз ерида ёлланма деҳқон ишлатаётганлиги ҳақидаги рўйхат тузилиб,уларни ҳам колллективлаштиришга тортиш ёки сургун қилиш масаласи ўрганиб чиқилади. Ушбу маълумотлар Хоразм вилоят давлат архивининг, №69 рақамли Фонднинг №1 опис, 322-тўпламидан олинган. Меннонит немисларининг хоразмдан кўчирилишининг сабаблари 1927йил декабрда бўлиб ўтган ВКП(б)нинг XV съезди коллективлаштириш сиёсатини партиянинг қишлоқдаги асосий вазифаси деб белгилаган эди. Яъни, Совет давлати ўз мафкураси бўйича коллективлаштиришни социализм қуриш йўлидаги стратегик мақсад қилиб қўйди. Бу мафкуранинг асосини жамиятда хусусий мулк ва ер эгалигини бутунлай тугатиш орқали давлат монополиясини ўрнатиш ғояси ташкил қиларди. Шунга кўра, совет иқтисодчилари томонидан ишлаб чиқилган биринчи беш йиллик (1928 йил октябр-1932 йил декабр) режасида, мамлакатни индустрлаштириш учун бор бўлган ресурслардан фойдаланиш, бунинг учун якка деҳқон хўжаликларини коллектив хўжаликга ўтказиш ва давлат хўжаликларини шакллантириш орқали социализмнинг моддий техника базасини яратиш танланган эди. Хоразм округ “Колхозбюро” агрономи Новиковнинг 1929 йил май ойидаги ҳисоботида ёзилишича, маҳаллий аҳолининг колхозлар келажагига ишонч йўқ эди. Шунингдек, эгасизлик, раис ва агрономларнинг колхозчилар олдида ўзларини бюрократлардек тутиши сингари ижтимоий иллатлар шакллана бошлаганди. Шу сабабли ҳам Хоразмда колхозлар ташкил қилиш сусткашлик билан давом этарди. Ана шу тариқа коллективлаштириш ғоятда суст ҳолатда кечиб, 1927 йил октябридан то 1929 йил охиригача бўлган даврда Хоразм округидаги 10 та районда ташкил этилган колхозлар сони бор-йўғи 21 тага етганди. Бироқ 1930 йилдан зўрлик билан деҳқон хўжаликларини коллектив хўжаликка ўтказиш бошланди. Хоразмликлар коллективлаштириш каби инсонларнинг ҳақ-ҳуқуқи, шаъни, қадр қиммати ва молу мулкига, ерига нисбатан репрессив сиёсат қўлланилганлиги сабабли, бундай зўравонларча сиёсатга муносабатини билдириб боришган. Негаки,йиллар,асрлар давомида жисмоний ва ақлий меҳнати, тадбиркорлик фаолияти натижасида аждодларининг, шунингдек ўзларининг тўплаган ери ва молу мулкидан ажралишни ўша даврда бой, ўртаҳол деҳқонлар ҳоҳлашмас, шу боис улар советларнинг коллективлаштириш сиёсатидан норози бўлиб, молу мулкини, ерини топширмасликка ҳаракат қилганлар. Айниқса, 1928-1930 йиллар ичида мулкдорларнинг ери, мулкини тортиб олинишига қарши Хоразм округи бўйича жами 111 маротаба халқ ғалаёнлари бўлиб ўтган. Ушбу ғалаёнлар халқ қўзғолони даражасига етиб, 1928 йилда 6 киши, 1929 йилда 65 киши, 1930 йилнинг 1-чорагида 26 киши ҳалок бўлган эди. Шунингдек, қўзғолонларда 1929 йилда 5 киши жароҳатланган бўлса, 1930 йил 1 чорагида 1 киши жароҳат олади. Шу каби қўзғолон жараёнида 1928 йилда 1нафар, 1929 йилда ҳам 1 киши, 1930 йилда 3 одам калтакланган. Бундай халқ қўзғолонлари 1930 йил давомида округда яна давомий ҳолда бўлиб, бир йил ичида 36 маротаба советларнинг коллективлаштириш сиёсатига қарши қўзғолонлар бўлиб ўтган ва ана шу жараёнда 36 киши калтакланади [РИСТТДА: 178-184]. Бироқ қўзғолонларни ҳарбий куч ёрдамида бостирган совет қўшинининг коллективлаштиришни ҳам мажбурийлик асосида олиб бориши натижасида 1934 йилда колхозлар сони 715 тага етади ва уларга бирлашган хўжаликлар сони эса 58810 тани ташкил қилган [ЎзРМА: 385]. Бироқ меннонит немислари маҳаллий халқ каби коллективлаштиришга қарши ҳеч қандай ғалаён қилмай, ўзларининг анъанавий турмуш тарзи билан яшашда давом этган. Немис меннонитлари коллективлаштириш бошлангандан то 1934 йилгача ўзларининг ери, мулкларини колхозга топширмай, яккахўжалик тарзида меҳнат қилишаётганди. Коллективлаштириш кучайтирилгач меннонит немислари хориждаги сингари фермер хўжалиги сифатида фаолият кўрсатиш таклифи билан Москвага-СССР марказий ижроия комитети раиси М. Калининга мактуб юборишганди. Айнан коллективлаштириш кучайган даврда ҳам колхозга кирмай фаолият юритаётган немислар фаолиятига ЎзКП(б) МК биринчи секретари А. Икромов эътиборини қаратади. Акмал Икромов Ўзбекистон раҳбари сифатида 1935 йил 14 апрелда Москвага-ВКП(б)га “Давлат мажбуриятларини бажаришдан бош тортувчи немис меноннитлари ҳақида” [Ответственный редактор Н. Н. Покровский. 2005. – c 665] номли телеграммани йўллайди. Телеграммада, “Хоразм округида немис меноннитлари 86 нафар хўжалик алоҳида этник жамоа бўлиб яшайди. Райондаги колхозлар билан ҳеч қандай алоқа қилмаган ҳолатда фаолият кўрсатишади. Шунингдек, якка деҳқон хўжаликларида ёлланма хизматдан фойдаланишади. Уларнинг қишлоғида шу пайтгача қишлоқ совети ва совет мактаблари барпо этилмаган. Немис газета ва адабиётларини мутоалла қилишади. Қишлоқда ўзларининг мактабига эга. Бизнинг совет ишчиларимизни шаҳарчадаги ишга қўйишмайди. Кўп йиллар давомида ҳар қандай йўллар билан колхозлар каби режага кўра пахта топширишмайди. Бу ҳаракати билан давлат олдидаги мажбуриятини бажаришдан бош тортиб келишади. Масалан, пахта, гўшт етказиб беришдан, қишлоқ хўжалиги солиғини тўлашдан бош тортиб келишади. Ушбу этник жамоанинг раҳбарияти сектант қулоқлар. Бу йил пахтани давлат билан шартнома қилишдан катъий равишда бош тортгани учун биз томонимиздан 7 нафар хўжалик раҳбарларини ҳибсга олишга қарор қилинди. Уларнинг ерларини колхозларга ихтиёрига топширишга қарши чиққанлиги бошқа колхозларга ҳам таъсир қилиб,қолган колхозлар ҳам норозилик сифатида турли қонунларни бажаришдан бош тортишни давом этдиришмоқда. Немис меноннитлари бу ҳатти ҳаракатлари билан ён атрофдаги колхозлардаги вазиятга ёмон таъсир қилмоқда. Шу боис, Совет қонунларига бўйсунмай қаршилик кўрсатаётган хўжаликларнинг ерларини колхозлар ихтиёрига берилишини, молу мулкини мусодара қилинишини,уларни концлагерларга юборишни таклиф қиламиз ва бу борадаги кўрсатмангизни кутамиз”, дея вазиятга баҳо берилган. А. Икромов йўллаган телеграммага 1935 йилнинг 26 апрел куни Москвадан №351-сон “Хоразм округида яшовчи немис қулоқ хўжаликлари ҳақида” [Ответственный редактор Н. Н. Покровский. 2005. – c 668] номли жавоб кўрсатмаси келади. 14. 4. 1935 йилдаги. Икромовнинг телеграммаси бўйича. ЎзКП(Б)нинг таклифи қабул қилинсин: давлат олдидаги мажбуриятини бажаришдан бош тортувчи немис қулоқлари концлагерларга жўнатилсин, ер ва мулкларини колхозларга ўтказган ҳолда мусодара қилинсин. Секретар ЦК. Шу тарзда тезкорлик билан 1935 йилнинг 28 апрелида Хива районидаги Оқмачит қишлоғида колхозга кирмай яккахўжалик сифатида фаолият кўрсатиб келган, фарзандларини совет мактабларида ўқитмай ўзларининг мактабларида таълим бераётган немис меннонитлари этник жамоаси ҳам Тожикистоннинг Вахш сув омбори қурилиш ҳудудига сургун қилинади. “Сургун қилинган меноннит немислари 78 оиладан иборат бўлиб, 323 кишини ташкил қиларди” [Трагедия Советской деревни коллективизация и раскулачивание. 2002: c 551]. Хулоса Хулоса қилиб айтганда, қулоққа тортилганларни сургун қилиш жараёни режалаштирилган тарзда олиб борилган ва НКВД органлари репрессив функцияни бажарган. 1883 йилдан 1935 йилгача Хоразм ҳудудида истиқомат қилган немис меннонитлари Хоразм маданиятига жуда катта таъсир қилган. Айниқса, немисларнинг деҳқончилик ва чорвачилик соҳаларида, хоразмликлар билан қилган алоқалари натижасида, Хоразм қишлоқ хўжалигида янги тараққиёт даври бошланди. Оқмачитдаги Европа типидаги немис шаҳарчаси эса Хоразм савдо ва саноат маркази бўлиб 1935 йилгача равнақ топди. Агар меннонитлар 1935 йилдан кейин ҳам Хоразмда яшаб қолганларида қадимий Хоразмнинг тараққиёт андозаси немисларнинг ҳаракати билан уйғунлашиб кетган ва янги тараққиёт даври бошланган бўларди. Афсус бундай бўлмади. Шўро мустамлакачилиги меннонитларни сургун қилди. Бироқ Хоразмликлар немисларнинг Хивада барпо қилган иншоаатларини, Оқмачитдаги боғи, уларнинг чорва ва полизчиликдаги иш услубини тараққий қилдирдилар. Энг асосийси, хоразмликлар немисларнинг самимиятини кўнгилларида асраб қолдилар. Ҳозирги кунда Янгиариқ туманининг Чиқирчи қишлоғидаги Олланазар Сариев, Оғабой Саидов, Абдрим Қодиров, Умидбек Салиев, Комилжон Муродовлар хонадонида 1885-1935 йилларда Оқмачитлик немислар томонидан ишлатилган сандиқ, лампа, лангар, парта, устун,дарвоза, тунча, Зингер тикув машинаси, дазмол, сават каби уй-рўзғор буюмлари ғоятда эъзозланиб сақлаб келинмоқда. Download 102.63 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling