40 яшар Квиринг Франц Иванович хонадонида 30 ёшли хотини Анна билан иккаласи яшашган. Ер ва чорваси мавжуд бўлмаган. Ф. Квиринг 1932 йилда Пвольже ҳудудидан Оқмачитга кўчиб келган ва бу ерда қўриқчи бўлиб ишлаётганди.
30 яшар Янцев Герман Гринг 27 ёшли хотини Зара билан иккаласи яшаётганди. Хонадон ихтиёрида 2 сигир ҳамда 3 таноб ер мавжуд бўлган. Жуманиёз Балинча деган маҳаллий фуқарога ерини ижарага бериб, ҳосилни бўлиб олишган. Г. Янцев ҳунармандчилик билан шуғулланган.
55 яшар Герман Пётр Петрович 58 ёшли хотини Мария билан иккаласи яшашган. Улар хонадонига қарашли ер ва чорва мавжуд бўлмаган. П. Герман 1931 йили Россиядан Оқмачитга кўчиб келишган. Бир ўғли Ленинградда, иккинчиси Москва шаҳрида қолиб ишлашаётганди.
24 яшар Янцен Григорий Иванович тенгқур хотини Анна билан иккаласи яшашган. Хонадон ихтиёрида 1 от, 2 сигир ва 1,7 таноб ер мавжуд бўлган.
27 яшар Янцен Абрам Гергард хонадонида 22 ёшли хотини Марфа билан иккаласи яшашган. Хонадон ихтиёрида 2 сигир мавжуд бўлган. А. Янцен ҳунармандчилик билан машғул бўлган.
41 яшар Квиринг Егор Яковлевич хонадонида 39 ёшли хотини Екатерина билан яшашган. Хонадон ихтиёрида 1 от, 2 сигир мавжуд бўлган. Я. Квиринг ҳунармандчилик билан машғул бўлган.
Эверет Герман Генрихович хонадонида 25 яшар тенгқур хотини Елизавета билан иккаласи яшашган. Хонадон ихтиёрида бир от, сигир ва ҳўкиз , 2,45 таноб ер мавжуд бўлган. Е. Квиринг мавсум қизғин пайтлари Худойберган исмли маҳаллий фуқарони кунига 1 руб 50 тийин бериб деҳқончилик ишларига жалб қилган. Ўзи ҳунармандчилик билан шуғулланган.
Клацен Густав Егорович 29 ёшда бўлиб, хотини Анна 23 яшар бўлган. Хонадон ихтиёрида 1 сигир, 3 қўзичоқ мавжуд бўлган. Г. Клацен 1,4 таноб ерни ижарага олиб деҳқончилик қилишган. Г. Клацен 1931 йили Оқмачитга Волжск ўлкасидан кўчиб келишганди.
Паульс Мария Егоровна 24 яшар тенгқур эри Иван Фёдорович билан иккаласи яшашган. М. И. Паульс 1933 йили Авлиёотадан Оқмачитга кўчиб келишганди.
Do'stlaringiz bilan baham: |