Nemis tili


Фаннинг ўқув режадаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги ва


Download 1.84 Mb.
bet3/59
Sana18.06.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1556301
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   59
Bog'liq
93 Qiyosiy tipologiya yangi (1)

Фаннинг ўқув режадаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги ва
услубий жиҳатдан узвий кетма-кетлиги
Ўқитиш жараёнида илк босқичдан бошлаб талабаларни немис тили
талаффузи, грамматик ва лексик бирликларига ўргатиб бориш мос равишда
амалий фонетика, амалий грамматика ва оғзаки ва ёзма нутқ амалиёти фанлари доирасида амалга оширилиши билан бир қаторда олинган билимлар назарий фанлар томонидан тўлдирилади ва бойитилади. Талабаларнинг келажакдаги касбий фаолиятида кенг сўз бойлигига эга бўлиш муҳимлиги назарда тутилган ҳолда лексика устида ишлашга кўпроқ аҳамият берилади. Аудитория дарсларида техник воситалардан кенг фойдаланиш, яъни тинглаб тушуниш каби турли хил нутқ ва тил машқларининг ишлатилаши ижобий самара беради. Ушбу фан дарсларида аутентик материаллардан кенг фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Нутқ фаолиятининг барча турлари (ўқиш, ёзиш, тинглаш, гапириш) асосий чет тили фанининг барча таркибий қисмларида мавжуд бўлиши керак. Шу боис ушбу фан ихтисослик фанлари таркибига кирувчи герман филологиясига кириш, мамлакатшунослик, назарий грамматика, таржима назарияси ва амалиёти ва ҳ.к фанлар билан ўзаро чамбарчас боғлиқ.
Фаннинг амалиётдаги ўрни
Хорижий филология таълим йўналиши бўйича бакалавр тайёрлаш
босқичининг ажралмас бўғини сифатида асосий ўрганилаётган (немис) тил
умумкасбий фан ҳисобланиб, талаба-бакалаврларнинг умумий ўрта таълим
мактаблари, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларида, нашриёт ва
таҳририятларда, меҳмонхона (сервиз), туризм ва илмий муассасалар каби қатор соҳаларда фаолият кўрсатишга ёрдам беради. Бу эса талабаларнинг касбий фаолиятида немис тилини амалий қўллаш малакасини ҳосил қилади.
Шунингдек, бакалавр таълим йўналиши якунида битирувчи магистратура
таълим йўналишида ўқишни давом эттиришга йўналтирилади.
Фанни ўқитишда замонавий ахборот ва
педагогик технологиялар
Талабаларнинг асосий ўрганилаётган тил (немис тили) фанини
ўзлаштиришлари учун ўқитишнинг илғор ва замонавий усулларидан
фойдаланиш, дарсда янги информацион-педагогик технологияларни татбиқ
қилиш муҳим аҳамиятга эгадир. Фанни ўзлаштиришда дарслик, ўқув ва
услубий қўлланмалар, маъруза матнлари, тарқатма ва электрон материаллардан, хусусан электрон дарсликлардан фойдаланилади.
Ушбу фанни ўрганишда таълимнинг замонавий методларидан, хусусан
электрон почта, чат каналлар ва виртуал ҳақиқийликни ўзида жамлаган
интернетдан фойдаланиш лозим, яъни электрон ўқув адабиётлар ва
маълумотлар банки билан ишлаш, интернет тармоғидан мақсадли фойдаланиш бу каби билим ва кўникмаларни ҳосил қилиш ва ривожлантиришда ката самара беради.

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling