Нерв системаси ва сезги аъзолари. Олий нерв фаолиятининг асослари


Download 78.5 Kb.
bet3/6
Sana31.01.2023
Hajmi78.5 Kb.
#1142275
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Нерв системаси ва сезги аъзолари.

Бош мия.
Калла бушлигида жойлашиб, огирлиги катта одамда урта хисобда 1360 грамм. Бош мия 5 кисмга булинади: узунчок мия, куприк мияча, урта мия, оралик мия ва катта ярим шарлар. Узунчок мия, куприк, урта мия ва оралик миялар биргаликда мия стволи дейилади. Мия стволидан бош мия нервлари чикади. Катта ярим шарлар бош миянинг огирлигини 80%ини хосил килиб, мухим функцияларни бажаради.
Узунчок мия.
Узунчок мия ва куприк орка миянинг давоми булиб, калла бушлигида энса тешиги устида жойлашган. Уларда кулранг модда устида жойлашган. Узунчок мия билан куприкнинг дорсал юзаси ромбсимон чукурчани ташкил
этади. Бу чукурча 4 коринчасининг туби хисобланади. Узунчок мия ва куприк рефлектор вазифасини ва кузгалишни утказиш функциясини бажаради. Узунчок мияда нафас олиш, юрак ишини бошкариш, кон айланиш, овкат хазм килиш ва химоя рефлексларидан кусуш, акса уриш, йуталиш, кузни юмиб очиш марказлари жойлашган.
Узунчок мия билан куприкдан кутарилувчи (сезувчи) ва тушувчи (харакатлантирувчи) утказувчи йуллар утади. Яъни орка миядан бош мияга, ундан орка мияга.
Урта мия.
Урта мия турт тепалик пластинкаси ва мия оёкчаларидан иборат. Узунчок мияда торкавак сихвий сув йули бор. Бу канал миянинг турт коринчаси ва учинчи коринчасини бирлаштиради. Кулранг модда учинчи ва туртинчи жуфт бош мия нерв ядролари ва кизил ядроларни хосил килади. Оёкчалар ок моддаси кутарилувчи ва тушувчи утказувчи йуллардан иборат. Тушувчи ва утказувчи йул кизил ядродан бошланиб, орка миянинг олдинги шохларида жойлашган харакатлантирувчи хужайраларда тамом булади. Катта ярим шарлар пустлоги остидаги ядролар ва мияча ядро иштирокида склет мускулларининг конусини саклайди. Кардинацияли харакат ва гавда мувозанатини идора этади. Турт тепалик икки юкори думбокли ва иккита пастдаги думбоклардан иборат. Юкори думбокларда пустлок остидаги куриш марказлари пастда эшитиш марказлари жойлашган. Бу
марказлар орка мия билан богланган булиб, ариентировка рефлексларини бошкариб туради.
Оралик мия.
Оралик мия урта миядан олдинда жойлашган булиб куриш думбоклари, окимтир таналар ва думбок ости сохасидан иборат. Куриш думбоклари кулранг моддадан тузилган булиб, марказга интилувчи нервларнинг хаммаси шу думбокларга келиб кейин махсус толалар оркали бош мия пустлогига утади. бу думбоклар зарарланганда организмнинг сезиш кобилияти йуколади ёки анча пасаяди, бош огрийди, уйку бузилади, куриш, эшитиш кобилияти пасаяди, фалажланиш юз беради. Окимтир таналар харакатлантирувчи марказ хисобланади. Юриш, югуриш, овкат хазм килиш каби рефлекс ёйларнинг сезувчан кисми куриш думбоклари билан богланган. Думбоклар бажарадиган, ичак, кон томирлари, бачадон ва ковук деворидаги мускулларнинг кискаришига таъсир этадиган марказлар жойлашган. О.М. да гилофиз ва эпифиз жойлашган. О.М. бушлиги – учинчи коринча орка томонда силвий сув йулига, олдинги томонда махсус тешиклар ёрдамида катта ярим шарларнинг ён коринчаларига туташади.
Мияча.
Узунчок мия билан куприкнинг орка томонида жойлашади. Мияча 2 та ярим шардан иборат булиб, улар уртасида чувалчанг деб аталадиган кисм тафовут килади.
Кулранг модда миячанинг сиртида ва ички томонида ок модда орасида учрайди.
Ок модда орасидаги кул ранг модда ядроларини, ташкарида жойлашгани мия пустлогини хосил килади. Мияча пустлоги куп эгатлар ёрдамида урта мия, куприк ва узунчок мия билан бирлашади.
Мияча оёкчалари утказувчи йулдан иборат. Бу йуллар оркали м. оёк. МНС сининг хамма булимлари билан богланиб туради. Мияча асосан харакатларни координациялаш, мувозанатни саклаш, мускуллар тонусини нормал равишда таксимлаш функциясини бажаради.
Анония – мускуллар тонусини узгариши.
Астения – тез чарчаш.
Астазия – кул-оёк ва бошнинг титраши.
Атаксия – харакатлар кординациясини бузилиши.

Download 78.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling