Нерв системаси ва сезги аъзолари. Олий нерв фаолиятининг асослари


Download 78.5 Kb.
bet4/6
Sana31.01.2023
Hajmi78.5 Kb.
#1142275
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Нерв системаси ва сезги аъзолари.

Ретикуляр формация.
Бош мия стволи кисмида жойлашган. У жуда куп нерв хужайраларидан иборат, бу хужайралар нерв толалари ёрдамида бир-бирига тур шаклида бирикади ва тупламлар ёки ядролар хосил килади. Р.Ф. кутарилувчи ва тушувчи утказувчи йуллар оркали катта ярим, орка мия, мияча ва оралик миянинг думбок ости сохаси билан богланган. У бош мия кисмларининг, айникса катта ярим шарлар пустлогининг функционал холатини кувватлаб, уларни активлаштиради ва организмда содир буладиган хар хил функцияларга шу
кисмлар оркали таъсир этади. Р.Ф. скелет мускулларининг иш кобилиятини ва кузгалувчанлигини, улар тонусини, ички секреция безлари фаолиятини, кон айланиш органлари функциясини ва кон ивиш процессаларини бошкаради. Р.Ф, уйку ва уйкудан уйготиш процессига хам таъсир этади. Унинг функционал активлиги катта ярим шарлар пустлоги томонидан идора этилади.
Бош мия нервлари.
Бош миядан 12 жуфт нерв чикади. Функциясига караб улар сезувчи /1,2 ва 8 жуфтлар/, харакатлантирувчи /3, 4, 6, 7, 11 ва 12/ ва аралаш /5 ва 9/ жуфт нервларга булинади.
1 жуфт – хидлаш нерви.
2 жуфт – куриш нерви.
3 жуфт – кузни харакатлантирувчи.
4 жуфти – галтаксимон.
5 жуфт – 3 тармокли нерв.
3 тармокли нервнинг биринчиси – куз косасини, 2 чиси – юкори жаг, 3 чиси – пастки жаг нервини хосил килади. Унда харакатлантирувчи ва сезувчи толалар мавжуд. Харакатлантирувчи толалар чайнаш мускулларига боради. Сезувчи толалар юз ва чаккадаги терини, куз соккасини, ковоклар конъюнктиваларини, огиз ва бурун бушлигидаги шиллик пардани, юмшок ва каттик танглайни иннервация килади.
6 жуфти – узоклаштирувчи нерв /харакатлантирувчи
нерв/
7 жуфти – юз нерви юзнинг мимика мускулларига боради.
8 жуфти – эшитиш ва мувозанат нерви чиганок ва вестибуляр аппарат нервларига булинади.
9 жуфти – тил, халкум нерви.
10 жуфти – адашган ёки саёр нерв.
11 жуфти – кушимча нерв /харакатлантирувчи нерв/
12 жуфти – тил ости нерви.
Бош мия катта ярим шарлари.
Бош мияда унг ва чап катта ярим шарлар фарк килинади. Кулранг модда ярим шарларнинг ташкарисида жойлашади ва бош пустлогини хосил килади. Пустлок остида ок мода жойлашади. Ок мода ичида хам кулранг мода учрайди. Унинг нерв хужайралари катта ярим шарларнинг ядроси ёки пустлок ости тугунлари деб аталади. Ярим шарлар сиртида эгатлар ва пушталар бор. Уч асосий эгат: марказий /ролланд/, ён /силвий/, тепа /энса/ эгатлари хар кайси ярим шарни пешона, энса, тепа, чакка ва оролчага булиб туради.
Оролча ён эгатда жойлашган, уни пешона, тепа, чакка булаклари коплаб олган. Ярим шарларнинг ок моддасида сининг турли кисмларини бир-бирлари билан боглаб турувчи нерв толалари ташкил топган утказувчи йуллар бор.

  1. Ассоцион йуллар бита ярим шардаги турли кисмларни бир-бири билан боглайди.

  2. Коммиссурал йуллар икала ярим шардаги бир хил кисмларни бирлаштиради.

Бу йуллар иккала ярим шарни бириктирадиган кадоксимон тана хосил булишида иштирок этади.



  1. Проекцион йуллар катта ярим шарларни бош миянинг бошка булимлари ва орка мия билан туташтиради.


Download 78.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling