Никотин кислотаси


Download 23.69 Kb.
bet3/3
Sana14.10.2023
Hajmi23.69 Kb.
#1702303
1   2   3
Bog'liq
nikotin kislota

Махсус кўрсатмалар
Препаратни қўллашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашиш лозим.
Узоқ вақт қўллаш жигарнинг ёғли дистрофиясига олиб келиши мумкинлиги туфайли, унинг олдини олиш учун беморларнинг парҳезига метионинга бой маҳсулотлар киритилади ёки метионин, липоат кислотаси буюрилади. Даволаш жараёнида жигар фаолиятини назорат қилиш керак. Препаратга юқори сезувчанлик пайдо бўлганида (қон томирларни кенгайтирувчи воситалар сифатида қўлланган ҳоллардан ташқари) никотинамидга алмаштириш мумкин.
Препарат гиперацид гастритда, меъда ва ўн икки бармоқ ичакнинг яра касаллигида (хуруж давридан ташқари) эҳтиёткорлик билан қўлланади.
Препаратни қўллаш қандли диабети бўлган беморларда инсулинга эҳтиёжни ошишига олиб келиши мумкин. Қандли диабети бўлган беморларда дислипидемияни мувофиқлаштириш учун қўллаш мақсадга мувофиқ эмас.
Глюкозага толерантликни пасайиши туфайли, шунингдек даволашни узоқ муддатга чўзилиши мумкинлиги сабабли, қон зардобдаги глюкоза, сийдик кислотасининг даражасини мониторингини мунтазам ўтказиш керак.
Глаукомада, қон кетишда, артериал гипотензияда эҳтиёткорлик билан буюрилади.
Транспортни воситаларини ёки потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига дори воситаси таъсирининг ўзига хослиги
Дори препаратининг ножўя таъсирларини ҳисобга олиб, автотранспортни ва ҳаракатланувчи механизмларни бошқаришда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Симптомлари: юрак-қон томир тизими томонидан ножўя таъсирларни кучайиши – артериал гипотензия, бош оғриғи, хушдан кетиши мумкин, бош айланиши, бошга қон оқиб келишини ҳис қилиш.
Даволаш: препаратни бекор қилиш, дезинтоксикацион даволаш, симптоматик даволаш. Специфик антидоти йўқ.


Read more https://medu.uz/instruksiya/nikotin-kislotasi/

Download 23.69 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling