САБАБЛАРИ: жигар ҳужайраларининг дистрофияси ва фаолиятининг бузилишига сабаб бўлувчи жигарни шикастловчи касалликлар: - Ўткир ва сурункали вирусли гепатитлар
- Токсик гепатитлар (фосфор, хлоорганик бирикмалар, пестицидлар, дефолиантлар, гелиотроп ўсимликлар, заҳарли қўзиқоринлар, антибиотиклар, сульфаниламидлар, туберкулостатик ва диабетга қарши дорилар)
- Алкоголли гапатитлар
- Жигар циррози
- Жигар раки
- Жигар гепатози
Турлари: - Ўткир жигар етишмовчилиги
- Сурункали жигар етишмовчилиги
ЖЕ га хос симптоматологиялар: - Ўнг қовурға соти соҳасида оғриқ ёки оғирлик хисси
- Астеноневротик синдром (холсизлик, тез чарчаш, бўшашиш, бош оғриши)
- Диспепсик синдром ( кўнгил айниши, қусиш, иштаха пасайиши,метеоризм, диарея, қабзият)
- Холестатик синдром (сарғайиш, тери қичиши)
- Ҳарорат ошиши
Курувда: - Озиғинлик
- Иситма (жигар дезинтоксикацион фаолиятининг бузилиши хисобига токсик моддаларнинг пироген таъсири)
- Сариқлик (паренхиматоз сариқлик) – билирубин алмашинувининг бузилиши.
- Қорин катталашуви - асцит (портал гипертензия белгиси) ва метеоризм ҳисобига
- Гепатоспленомегалия
- Гипопротенемик шишлар (оқсил синтезининг бузилиши ҳисобига0
- Тери геморрагиялари, геморрагик диатезлар (гиперспленизм ва қон ивиш факторлар синтезининг бузилиши ҳисобига).
- Томир “юлдузчалари”, “медуза боши”, жигар кафти
- Эркакларда гинекомастия, аёлларда менструал циклнинг бузилиши (жинсий гормонлар алмашинувининг бузилиши)
- Жигар хиди келиши (жигар заралантирувчи вазифасининг бузилиши ва токсик маҳсулотларининг қонга сурилиши ва тери орқали ажралиши ҳисобига.
- Полигиповитаминоз белгилари (ичакда витаминлар сўрилишининг бузилиши ҳисобига)
ЖИГАР ЕТИШМОВЧИЛИГИНИНГ БОСҚИЧЛАРИ - 1- босқич: ЖЕ клиник белгилари яққол бўлмайди, организмнинг алкогол ва бошқа токсик моддаларга толерантлиги пасаяди, жигарнинг лаборатор синамалари кўрсаткичи ўзгаради.
- 2-босқич: ЖЕ клиник белгилари намоён бўлади: аввал енгил сўнг сабабсиз қувватсизлик, тез чарчаб қолиш, иштаҳа пасайши, диспептик ҳолатлар. Полигиповитаминоз белгилари кузатилади. Эндокрин ўзгаришлар кузатилади. Лаборатор кўрсаткичлар кескин ўзгаради. Жигарда ҳосил бўлувчи моддалар миқдорининг (альбумин, холестерин, фибриноген) камайиши кузатилади.
- 3- (терминал) босқич: организмда модда алмашинувининг чуқур бузилишлари, жигар ва бошқа аъзоларнинг дистрофик ўзгаришлари кузатилади. Кескин озиб кетиш. Жигар энцефалопатияси белгилари ва жигар комаси ривожлданади.
Жигар комаси юзага келиш сабаблари: - Алкоголь, барбитуратлар, наркотик анальгатикларни қабул қилиш
- Жигари касалланган беморларнинг оқсилга бой овқат маҳсулотларини истъмол қилиши
- Портал цирозида овқат ҳазм қилиш йўлларида массив қон кетишлар
- Беморга диуретик дориларни катта дозада бериш
- Бирданига кўп асцитик суюқликни чиқариб юбориш
- Кучли диарея ҳолати
- Оғир инфекцион касалликларнинг қўшилиши
E'
E'tiboringiz uchun raxmat!
Do'stlaringiz bilan baham: |