- Беморда сарғайиш лимон рангида бўлади
- Жигар ва талоқ катталашади
- Тахикардия, юракда функционал шовқин эшитилади
- Ҳарорат кўтарилиши
- Анемия белгилари эрироцитлар гемолизининг тезлигига ва суяк кўмигининг компенсатор фаолиятига боғлиқ бўлади.
- Ахлат ранги интенсивлашади
- Уробилинурия кузатилади
- Ўт пуфагида ўт концентрациясининг ошиши натижасида ўт тошлари ҳосил бўлиши мумкин
- Гемолиз томир ичида (бунда сарғайиш кам ривожланади, гемоглобинемия, геперсидеремия, гемоглобинурия кузатилади) ёки ретикулогистоцитар ҳужайраларда (жигар, талоқ ва суяк кўмигида) бўлиши мумкин.
ГЕМОЛИТИК САРИҚЛИК Диагностикаси - Бошқа сарғайишлардан фарқ қилиб, гемолитик сариқликда тери ва шиллиқ қаватларнинг сарғайиши ўртача ривожланган бўлиб, рангпарлик, тери ва шиллиқ қаватларнинг камқонлиги белгилари билан бирга келади.
- Гемолитик сариқликнинг дастлабки даврида жигар фаолияти деярли бузилмаган бўлади.
- Билирубин миқдори боғланмаган фракцияси ҳисобига баланд бўлади
- Ахлатнинг оқариши кузатилмайди
- Қонда анемия белгилар, эритроцитлар осмотик резистентлигининг пасайиши, яшаш даврининг қисқариши, ретикулоцитоз ва қон зардобида темир миқдорининг ошиши аниқланади.
ПАРЕНХИМАТОЗ САРИҚЛИК - Учраши: ўткир ва сурункали гепатитларда, пигмент гепатозлари, жигар циррозида юзага келади.
- Патогенези: гепатоцитларнинг зараланиши натижасида уларнинг функциясининг кескин пасайиши, яъни эркин ҳолдаги билирубиннинг коньюгациясини бузилиши ва боғланган билирубиннинг конга экскреция қилиниши ва билирубиннинг ичакка тушишининг камайиши ёи тўхташи ётади. Билирубин билан бирга қонга ўт кислоталари ҳам ўтади. Шу туфайли касаллик авжида ахлатда стеркобилин, сийдикда уробилин миқдори камаяди ёки вақтинча аниқланмайди. Бемор тузала борган сари ичакка ўт тушиши ҳисобига сийдикда уробилин ва ахлатда стеркобилин аниқлана бошлайди
Do'stlaringiz bilan baham: |