Кўрувда - Сарғайиш қизғиш тусда бўлади
- Кучсиз тери қичиши кузатилади
- Жигар ва талоқ катталашиши
- Паренхиматоз сариқликка олиб келган касалликнинг клиник белгилари намоён бўлади.
Диагностикаси: - Қонда ҳам боғланган ҳам боғланмаган биллирубин миқдори ошган бўлади.
- Жигар фаолиятининг бузилиш белгилари: ферментларинг миқдорининг ошиши (АЛТ, АСТ, ЛДГ), оқсил, ёғ, углеводлар алмашинувининг бузилиши, экскретор ва зарарсизлантирувчи фаолиятининг бузилиш белгилари кузатилади
- Ахлатда стеркобилин, сийдикда уробилин миқдори камаяди ёки вақтинча аниқланмайди
- Сийдикда билирубинурия кузатилади.
МЕХАНИК (ОБТУРАЦИОН) САРИҚЛИК - Жигар ичидаги ўт йўллари ёки умумий ўт йўлининг ичкаридан обтурацион туфайли (ўт тош касаллиги, аскаридоз, ўт йўллари шиллиқ қаватининг яллиғланиб бўртиши ва ҳ.к.)
- Жигар ичи ўт йўллари ва умумий ўт йўлининг ташқаридан қисилиши ва босилиши туфайли (жигарнингш бирламчи ва метастатик ракларида. Ошқозон ости бези, Одди сфинктери, Фатеров сўрғичи, 12 бармоқ ичак, лимфатик тугунлар ракида)
- Умумий ўт йўлининг панкрето-дуоденал зонада бажарилган операциядан сўнг чандиқ билан қисилиб қолиши туфайли
- Ўт йўлларнинг атрезиясида
Патогенези: - гепатоцитларда секреция бўлган ўт суюқлиги ўт йўлларининг обтурацияси натижасида ўт йўллари орқали ўт пуфаги ва ичакка туша олмайди. Натижада ўт йўлларининг девори ва ўт капилярлари. Гепатоцитлар орасидаги тирқишлар, Диссе бўшлиқлари орқали қонга ўтади. Ўт билан бирга қонга ўт кислоталари ўтади - бу кучли қичишиш билан намоён бўлади. Боғланган глюкоронид билирубин сувда эригани учун сийдик билан чиқади – билирубинурия кузатилади. Сийдикда уробилин аниқланмайди. Ўт ичакка тушмайди.
МЕХАНИК (ОБТУРАЦИОН) САРИҚЛИК Клиникаси: - Оғриқ: Ўт тош касаллигида – хуружсимон бўлиб, ўнг қовурға соҳасида кузатилади, ўнг курак ва елкага узатилади. Оғриқ хуружи ўт йўллари мушакларининг қисқариши туфайли юзага келади.Ошқозон ости бези ракида - оғриқ 40-80% бўлади. Оғриқ эпигастрал соҳада, ўнг ва чап қовурға остида безовта қилади, белга ва куракка узатилади.
- Диспептик симптомлар: кўнгил айниши, қусиш, иштаҳанинг пасайиши, ич келишининг бузилиши, озиб кетиш
- Кўрувда: гепатомегалия, Курвуазье белгиси, кучли сарғайиш, терининг қичиши аниқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |