Ning ichki kasalliklar fanidan tayyorlagan mustaqil ishi жигар ва ўт йўллари тизими анатомияси ва гистологияси Reja: Jigar gistalogiyasi jigar kasalliklari Òt yòllari kasalliklari Jigar tuzilishi


Download 33.25 Kb.
bet6/7
Sana18.06.2023
Hajmi33.25 Kb.
#1576088
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
zarifa ichki kasalliklar

Сабаблари:

  • Портал венани ташқаридан босилиши натижасида унда қон оқишининг бузилиши ( рак тугуни, рак метастазлари билан, жигар асосидаги лимфатик тугунларнинг катталашиши туфайли)
  • Портал вена ёки унинг шохчаларнинг тромбози
  • Портал венанинг жигар ичидаги бир талай веналарнинг, жигар паренхимасининг сурункали патологияси туфайли облитерацияга учраши.
  • ПАТОГЕНЕЗИ:

    • Жигар циррозида цитолиз бўлган жигар ҳужайраларининг ўрнига бириктирувчи тўқиманинг ўсиши ва чандиқ ҳосил бўлиши жигар синусоидларнинг ва веноз томирларининг қисилишига ёки беркилишига олиб келади.
    • Портал веноз оқимига тўсқинлик юзага келади. Дарвоза венасида қон димланади ва босим ошади, қорин бўшлиғи аъзоларига веноз қон оқиши қийинлашади.
    • Қорин бўшлиғида димланган веноз томирларда суюқлик трансудацияси ривожланади. Асцит юзага келади.
    • Жигар циррозида жигарда альбумин синтезининг бузилиши, плазманинг онкотик босимининг пасайиши ва суюқлик трансудациясининг тезлашиши ҳам асцит ривожланишига сабаб бўлади.
    • Альдостерон ва антидиуретик гормоннинг жигарда етарлича парчаланмаслиги натрий ва сувнинг танада ушланиб қолишига сабаб бўлади.
    • Асцитнинг пайдо бўлиш тезлиги портокавал анастомозларнинг (қизилўнгач ошқозон чигали, геморроидал веналар, киндик атрофи веналар чигали) ривожланиш даражасига боғлиқ. Пгортал гипертензияда бу анастомозлар қонга тўлиб ва веналарининг варикоз кенгайиши, киндик атрофидаги терида “медуза боши” юзага келади.

    КЛИНИКАСИ:

    • Шикояти:
    • умумий холсизликка, ўнг қовурға остидаги оғирлик ҳиссига, қорин димланиши ва катталашишига, иштаҳанинг пасайишига, оғизда тахир таъм бўлишига.

    • Кўрикда:
    • териси қуруқ, сарғимтир, кўз коньюктивасида сарғайиш, бўйин териси ва кўкрак қафасининг юқори соҳаларида “томир юлдузчалари”, “жигар кафти”, қорин девори терисида “медуза боши”, асцит аниқланади.
    • Қорин пальпациясида: жигар катталашганлиги, юзасининг нотекислиги, қиррасининг ўткирлашганлиги ёки юмалоқлашганлиги, консистенцияси қаттиқлиги, бироз оғриқ борлиги аниқланади.
    • Талоқ катталашиши унинг фаолиятининг ошиши – гиперспленизм белгилари (камқонлик, тромбоцитопения, лейкопения) билан кечиши мумкин.
    • Портал венада веноз димланиши туфайли ҳазм аъзоларнинг фаолияти бузилади.
    • Диагностикаси:
    • Шикоятлари, анамнези, клиник белгилари, лаборатор (вирусли гепатит маркерлари, жигар ферментлари, оқсил фракциялари, билирубин миқдори) ва инструментал текшириш (УЗИ, компютер томография, сцинциграфия, ЭГДФС) усуллар асосида қўйилади.

    Download 33.25 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
    1   2   3   4   5   6   7




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling