Нинг ижтимоий сиёсати режа
Давлатнинг бандлик сиёсати ва аҳолини иш билан
Download 56.3 Kb.
|
10-Мавзу
10.4. Давлатнинг бандлик сиёсати ва аҳолини иш билан
Меҳнат бозори бозор иқтисодиётининг муҳим таркибий қис-мидир. Меҳнат бозорида меҳнат сотилмайди, ишловчиларнинг меҳнат қилиш қобилияти, меҳнат хизмати сотилади1, чунки меҳнат кишиларнинг маълум мақсадга йўналтирилган фаолияти жараёни бўлиб, унда ишчи кучи билан ишлаб чиқариш воситалари қўшилиши натижасида кишиларнинг эҳтиёжларини қондириш-га мўлжалланган маҳсулот яратилади ва хизмат кўрсатилади.2 Меҳнат бозорида ишчи кучини сотиш ва сотиб олиш эркин ходимни ишга ёллаш шаклида намоён бўлади. Ишга ёллаш маълум шартлар, яъни иш кунининг узунлиги, иш шароитлари ва режими, иш ҳақининг миқдори, бажариладиган иш тури, лавозим ва касб мажбуриятлари асосида амалга оширилади. Меҳнат бозори ёлланма ишчи, ходим ва иш берувчи, тадбиркорнинг иқтисодий эркинлигига асосланади. Демак, ишчи кучи меҳнат бозорининг обекти ҳисобланади. Унинг субектлари қуйидагилардан иборат: - ишлаб чиқариш воситалари эгалари, иш берувчилар ва уларнинг манфаатларини ифодаловчи уюшмалар (тадбиркорлар уюшмалари); - ёлланма ишчи, ходимлар, яъни ишчи кучи эгалари ва уларнинг манфаатларини ифодаловчи ташкилотлар, касаба уюшмалари; - давлат. Давлат ўзининг турли бошқариш органлари орқали иш берувчи ва ёлланма ходимлар ўртасида восита бўлиб, улар ўртасидаги ишга ёллаш бўйича бўладиган меҳнат муносабатларини тартибга солади. Меҳнат (ишчи кучи) бозори қуйидаги вазифаларни бажаради: - ишчи кучини замонавий эҳтиёжларга асосан такрор ишлаб чиқаришни таъминлашга кўмаклашиш; - ишчи кучининг иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудлар ўртасида тақсимланиши ва қайта тақсимланиширЛи таъминлаш; - ишчи кучининг мобиллиги, яъни ҳаракатчанлигини фаоллаштириш; - меҳнат унумдорлигини ўстиришга рағбатлантириш; - меҳнатга лаёқатли аҳолининг иш билан таъминланиши орқали аҳоли даромадлари ва турмуш даражасини ўстириш. Меҳнат бозорининг шаклланиши, ривожланиши ва амал қилишига қуйидаги омиллар таъсир кўрсатади: - демографик омиллар. Улар ўз ичига аҳолининг сони, ўсиш суръати, таркиби, унга иқтисодий фаол аҳолининг улуши ва унинг ҳаракатчанлиги (мобиллиги) киради; - ижтимоий омиллар. Улар жумласига аҳолининг турмуш дара-жаси, жамиятнинг ижтимоий таркиби, ижтимоий ҳамкорлик муноса-батларининг ривожланганлик даражаси киради; - ташкилий-ҳуқуқий омиллар, улар таркибига тадбиркорлик, меҳнат муносабатларини тартибга солишнинг ҳуқуқий базаси ишлаб чиқилганлиги ва сифати, амал қилиш самарадорлиги; давлат бошқарув органлари ва муассасаларининг меҳнатни ҳамда аҳолининг иш билан бандлигини ташкил этиш, тартибга солишдаги ролини ифодаловчи омиллар киради Меҳнат бозори амал қилиш механизмининг муҳим компонентларига қуйидагилар киради: - ишчи кучига талаб. У меҳнат бозоридаги ишчи кучига бўлган ижтимоий эҳтиёжнинг умумий ҳажмини ифодалайди; - ишчи кучи (меҳнат) таклифи, ишлашни истаётган ишчи кучининг умумий миқдори. Ишчи кучи жинси, ёши, маълумоти, касб-кори, малакаси нуқтайи назаридан турли таркибда намоён бўлади; - ишчи кучи баҳоси ишчи ва ходимларнинг иш ҳақида ифодаланади, иш ҳақи товар қийматининг пулдаги ифодаси, бозор баҳосидир; - ишчи кучи қиймати. Ишчи кучи қиймати уни такрор ишлаб чиқариш учун зарур бўлган моддий ва номоддий неъматлар, хизматлар қиймати билан белгиланади;
10.4.3-расм. Меҳнат бозори таркиби (сегментлари)1 - рақобат. Рақобат иш берувчилар ўртасида юқори малакали ишчи кучини жалб этиш учун олиб борилса, ёлланма ходимлар ўртасида юқори ҳақ тўланадиган иш ўринлари учун рақобат кураши юз беради. Шунингдек, иш берувчи ва ёлланма ходимлар ўртасида ишга ёлланиш шартлари юзасидан рақобат бўлади (10.4.4-расм).
10.4.4-расм. Меҳнат бозори амал қилиши механизиуи контпонентлари Аммо иш ҳақи миқдори ўсганда ишчи кучи таклифи ҳам кўпаяди. Аксинча ҳолатда ишчи кучи таклифи камаяди. Бозор мувозанати ишчи кучига бўлган талаб ва унинг таклифи маълум мувозанатли иш ҳақи даражасида миқдор ва таркиб жиҳатидан бир-бирларига мувофиқ (тенг) бўлганда юзага келади.Давлат меҳнат бозорини иқтисодий ва маъмурий воситалар, дастаклар ёрдамида тартибга солиб туради Ишсизлик даражасини камайтириш ва бандликнинг оқилона таркибини шакллантириш Меҳнат муносабатларини давлат томонидан тартибга солиш қуйидаги йўналишлар бўйича амалга оширилади: - ишга ёллашнинг минимал стандартларини қонуний белгилаш; - иш вақтининг узунлиги, иш ҳақи, бошқа тўлов ва имтиёзлар; - меҳнат шароити ва хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги норма (меъёр)ларни қонуний белгилаш; - шахсларни маълум турдаги меҳнат фаолияти билан шуғулланишларига қонуний рухсат бериш ва чеклаш; - иш берувчи ва ходимларнинг фаолиятини фуқаролик ҳуқуқи ҳамда меҳнат қонунчилиги асосида тартибга солиш. Ўзбекистон Республикасида меҳнатга лаёқатли аҳолини иш билан таъминлаш стратегияси қуйидагиларни амалга оширишни кўзда тутади: - фуқароларнинг меҳнат қилиш, тадбиркорлик, иқтисодий фаолият соҳаси ва турини ҳамда касбни танлаш эркинлиги каби кпнституциявий ҳуқуқларини таъминлаш; - меҳнат фаолияти мотивациясининг кучли механизмини жорий этиш, аҳоли иқтисодий фаоллигини ошириш учун шароитлар яратиш; - амалда меҳнат бозорини шакллантириш, меҳнат ресурс-ларини иқтисодиёт тармоқлари ва фаолият соҳалари бўйича эркин тақсимланиши ва қайта тақсимланиши учун шароитлар яратиш1. Давлат меҳнатга лаёқатли аҳолининг иш билан таъмин-ланиши даражасига ҳамда меҳнат, яъни ишчи кучи бозорига фаол ёки пассив таъсир кўрсатади. Пассив таъсир чораларига ишсизлик бўйича турли нафақа ва тўловлар киради. Меҳнат бозоридаги фаол сиёсатни амалга оширишнинг асосий чоралар тадбири эса қуйидагилар: - иш изловчиларни ишга жойлаштириш бўйича хизматлар кўрсатиш; - ишловчи ва ишсизларни ўқитиш, касбга қайта тайёрлаш; - бевосита иш жойларини яратиш; - доимий иш билан бандликни субсидиялаштириш; - тадбиркорликни, шу жумладан, ўз корхоналарини, ишбилармонлик фаолиятини бошламоқчи болган ишсизларни қо ъУаб -қуватлаш; - жамоат ишларини ташкил этиш. Ушбу умумқабул қилинган вазифаларни амалга ошириш учун Ўзбекистонда 1992-йил 31-январда «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида» Қонун қабул қилинган бўлиб, унга 1993—1995-йиллар давомида қатор ўзгартириш ва қўшим-чалар киритилган эди. 1996—1998-йилларда қабул қилинган Меҳнат кодекси, «Таълим тўғрисида»ги, «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги, «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги ҳамда «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»га мувофиқлаштириш мақсадида 1998-йил 1-майда ушбу Қонун янги таҳрирда қабуи қилинган. Бугунги кунда Ўзбекистоннинг деярли барча ҳудудларида ишчи кучи ортиқчалиги мавжуд ва ишчи кучи бозорида таклиф талабдан юқоридир. Шу боис ишлашни хохловчиларнинг меҳнат бозорида эркин ҳаракат қилишлари ва мустақил иш билан таъминланишлари учун давлат фуқароларга бир қанча кафолатларни назарда тутади, яъни давлат: - иш билан таъминлаш турини, шу жумладан, турли меҳнат режимидаги ишни танлаш эркинлигини; - ишга қабул қилишни қонунга хилоф равишда рад этишдан ва меҳнат шартномасини ғайриқонуний равишда бекор қилишдан ҳимояланиш; - мақбул ишни танлаш ва ишга жойлашишга бепул ёрдам бериш; - ҳар кимга касбга ва ишга эга бўлишда, меҳнат қилиш ва иш билан таъминланиш шарт-шароитлари, меҳнатга ҳақ толаш, хизмат поғонасидан юқорилаб боришда тенг имкониятлар яратиш; - янги касбга (мутахассисликка) бепул ўқитиш, маҳаллий меҳнат органлари ёки уларнинг йўУанмаси билан бошқа ўқув юртларида стипендия тўлаб малакасини ошириш; - бошқа жойдаги ишга қабул қилинганда сарф қилинган моддий харажатлар учун қонун ҳужжатларига мувофлқ компенсация тўлаш; - ҳақ тўланадиган жамоат ишларида қатнашиш учун муддатли меҳнат шартномалари тузиш имкониятини кафолатлайди. Ҳозирги вақтда Ўзбекистонда меҳнат бозорини бошқаришда бир қатор йўналишлар мавжуд бўлиб, улар аҳоли бандлиги давлат хизматига тааллуқлидир. Бу хизматнинг асосий вазифаси меҳнат бозори ҳақидаги ахборотни тарқатиш ҳисобига меҳнат бозорининг фаолият кўрсатиш самарадорлигини оширишдан иборат. Download 56.3 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling