Нинг ижтимоий сиёсати режа


Ижтимоий соҳани давлат томонидан тартибга солишнинг зарурати


Download 56.3 Kb.
bet2/6
Sana01.05.2023
Hajmi56.3 Kb.
#1419689
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
10-Мавзу

10.2. Ижтимоий соҳани давлат томонидан тартибга солишнинг зарурати
Бозор иқтисодиёти шароитида ижтимоий соҳани давлат то­монидан тартибга солишнинг зарурати шу соҳадаги бозор ва бозор механизми қондира олмайдиган шундай ижтимоий эҳтиёжлар мавжудлиги билан боғлиқдир. Бундан ташқари, бозор пенсия ёшидаги кишиларнинг ижтимоий ҳимоясига, ишсизларга, меҳнат ногиронларига, туғилгандан ногиронларга, кўп болали оилаларга ёрдам бериш каби жамият харажатларига бефарқ. Бозор ҳаттоки, аҳоли дарорнадлари даражасини кескин табақалашувининг ўсишига сабаб бўлади ва мавжуд тарихий маданий қадриятларга бозор бефарқлик билан қарайди.
Бозор ижтимоий барқарорликни таъминламайди. Давлат ижти­моий соҳадаги ишчилар ва предметлар ўртасидаги, меҳнат ва капитал ўртасидаги рнуаммоларни ҳал этувчиси сифатида чиқади. Буларнинг ҳаммаси, ижтимоий соҳа ва унинг нормал ривожланиши
учун тартибга солишнинг бозор механизми билан давлат меха-низмларини уйғунлаштириш зарур эканлигини келтириб чиқаради. Фақатгина тартибга солишнинг бозор ва давлат механизмларини оптимал уйғунлаштириш орқалигина самарали натижаларга эришиш мумкин. Ижтимоий соҳанинг шундай элементлари мавжудки, унда фақат давлат шахсни ҳар томонлама ривожланиши билан боғлиқ бўлган харажатларни самарали бошқариши мумкин. Давлат миллатнинг соғлиғи, малакали кадрлар тайёрлаш учун жавобгарликни ўз зиммасига олади. Аҳолининг ижтимоий ҳуқуқ-ларини ҳимоя қилиш, мулкчилик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳам давлатнинг зиммасидадир. Фақат давлат шахсни ҳар томонлама ривожланиши билан боғлиқ харажатларни самарали усуллар билан тартибга солиши мумкин. Ва фақат унинг ёрдами билангина ижтимоий йўналтирилган бозор тизимини яратиш ва аҳоли даромадлари ўртасидаги юқори табақаланишларни қисқартириш мумкин.
Ўзбекистонда ижтимоий маданий мақсадларга(аҳолини ижти­моий ҳимояси билан биргаликда) умумий бирлаштирилган буджет ҳажмининг ЯлМ га нисбатида буджет харажатлари кўрсаткич-ларининг мутаносиблиги ижтимоий соҳани тартибга солиш ва ривож-ланишида давлатнинг роли ҳақидаги тушунчаларни бойитади.
Ўзбекистон Республикасининг бирлашган (консолидиро-ванного) буджет ресурсларининг ярмидан кўпроғи ижтимоий-маданий мақсадларга йўналтирилади. Шу сабабли жон бошига қилинадиган бу харажатларнинг катта қисми буджетдан ташқари пенсия фонди ва бандлик фондлари ҳисобига тўғри келади. Ижтимоий-маданий харажатларнинг ва ЯлМ мутаносиблигининг қисқариши пулли ижтимоий-маданий хизматларни жон бошига ўсиши, яъни ушбу мақсадда хўжалик органлари қилаётган харажатнинг ўсиши билан боғлиқ.



Download 56.3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling