Нинг ижтимоий сиёсати режа


Кам таъминланган аҳолини ижтимоий ҳимоялаш


Download 56.3 Kb.
bet6/6
Sana01.05.2023
Hajmi56.3 Kb.
#1419689
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
10-Мавзу

10.6. Кам таъминланган аҳолини ижтимоий ҳимоялаш
Ижтимоий жиҳатдан йўналтирилган бозор иқтисодиёти тўла-тў-кис ҳам бозор иқтисодиёти, ҳам ижтимоий иқтисодиёт ҳисоб-ланади. Бозор иқтисодиётини ижтимоий йўналтириш зарурияти, албатта, инсон манфаатидан келиб чиқади. Бозорнинг шундай оқибатлари борки, бунда маълум тоифа ҳимояга муҳтож бўлиб қолади. Шунинг учун ҳам сивилизация ижтимоий ҳимоя тизимини талаб қилади.
Ижтимоий ҳимоялашдаги муҳим масала аҳолини бозор баҳосининг тез ўсиши, инфлация таъсиридан ҳимоя этиш ва бунинг олдини олиш билан боғлиқ. Айниқса, бозор иқтисодиётига ўтиш даврида моллар нархининг кўтарилиши тўхтатиб бўлмайдиган ҳолатдир. Бунда ойлик иш ҳақи ва белгиланган даромадга эга бўлганларни ўсиб бораётган товарлар ва хизматлар нархининг салбий таъсиридан муҳофаза этиш йирик ижтимоий муаммодир. Айниқса, нафақахўрлар, талабалар ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлади.
Бунда вақти-вақти билан маош, стипендия, нафақалар миқдорини бироз ошириш масалани ҳал қилмайди. Шунинг учун индексация усулини қўУаш юз берадиган қийинчиликни бироз енгиллаштириб, турмуш даражасига ижобий таъсир кўрсатади. Чунки қабул қилинадиган индекслар туфайли даромад нарх-наво даражасига қараб ўзгариб туради ҳамда кўтарилаётган баҳолар келтирадиган зарарларнинг асосий қисмини қоплаб боради.
Бундан ташқари, бозор нархларидан ҳимоя қилишда таъминотнинг алоҳида усулларини қўУаш аҳволни юмшатишга ёрдам беради. Масалан, аҳолининг айрим табақалари учун махсус таъминот тайинлаш ёки вақти-вақти билан озиқ-овқат ва саноат моллари тарқатиш каби усуллардан ривожланган мамлакатларда фойдаланУади.
Ижтимоий ҳимоя юқорида қайд қилинган усужлар билан чегараланмайди, шароитга қараб аниқ шаклларни топиб, улами қўллаб боради. Айниқса, кам даромадлиларни бозорнинг салбий таъсиридан асраш ва турмуш даражасининг пасайиб кетишига йўл қўймаслик давлатнинг муҳим вазифасидир. Шу боисдан ҳам ЛА. Каримов иқтисодиётни тубдан ислоҳ қилишга бешта муҳим
тамойилни асос қилиб олди. Улардан бири демография соҳасидаги реал аҳволни, аҳолининг турмуш даражасини ҳисобга олган ҳолда уларни ижтимоий ҳимоялаш юзасидан зарур чора-тадбирлами амалга оширишдан иборат.
Давлат ижтимоий сиёсатида аҳолини ижтимоий ҳимоялашнинг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:
- давлат ижтимоий истеъмол фондларини ташкил этиш ва улардан жамиятнинг ҳар бир аъзоси фойдаланишини кафолатлайдиган қонунларни қабул қилиш;
- давлатнинг марказлашган ижтимоий суғурта фондини ташкил этиш;
- кўрсатилган хизматлар ва самарали меҳнатлари учун давлат томонидан бериладиган имтиёзлар;
- иш ҳақи ва пенсия минимумининг давлат томонидан ка-фолатланиши;
- кўп болали оилаларга тўланадиган нафақалар;
-кам таъминланган аҳоли табақаларига моддий ёрдам кўрсатиш;
- болаликдан ногирон ва бошқа меҳнат қобилиятини йўқотганлами ижтимоий қўллаб-қуватлаш;
-талабалар учун тўланадиган давлат стипендиялари;
- ишсизиик нафақаси;
-енг муҳим озиқ-овқат маҳсулотлари турларининг белги-ланган нархларда сотилишини таъминлаш;
-ижтимоий аҳамиятга эга боиган хизматлар баҳосидаги фарқларни буджет ҳисобидан қоплаш;
- ижтимоий соҳанинг энг муҳим тармоқлари (соғлиқни сақлаш, таълим, жисмоний тарбия, спорт ва маданият) моддий базасини қўллаб-қуватлаш ва мустаҳкамлаш.
Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, давлат буджети харажатларида ижтимоий-маданий, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тадбирларига ажратилган харажатлар улуши 1990-йилдаги 31,5 % дан 2012-йилда 59 %га ўсган.2013-йилда бу соҳага ажратилган маблағлар буджетимиз умумий харажатларининг 60 фоизини ташкил этди.бу эса 2012-йилга нисбатан 1 трлн сўмга кўпроқдир. 2001— 2012-йилларда кам таъминланганлик даражасининг пасайиш тенденсияси кузатилганлигини кўрсатади. Ўтказилган сўровларга кўра, айни пайтда мамлакатимиз аҳолисининг 50фоизга яқини ўзини ўрта тоифага мансуб деб билади. Ҳолбуки, 2000-йилда атиги 24 фоиз аҳоли ўзини шу тоифага мансуб деб билар эди1.
Ендиликда кучли ижтимоий сиёсат аҳолининг ижтимоий-иқтисодий фаоллигини оширишга, ишончли, аниқ манзилли, яъни шунга муҳтож аҳоли гуруҳларини ижтимоий ҳимоя қилишга қаратилади.
Бунинг учун аҳоли даромадлари ва меҳнат ҳақларининг фаол иқтисодий фаолиятни рағбатлантиришдаги ролини ошириш лозим бўлади. Шунингдек, аҳолининг оқилона, самарали иш билан бандлигини таъминлаш ҳам муҳим аҳамият касб этади. Бунинг учун кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш, иқтисодиётнинг аниқ секторида янги иш ўринларини яратиш, меҳнат бозори инфратузилмалари, шу жумладан, меҳнат биржалари фаолияти самарадорлигини ошириш лозим бўлади. Кам таъминланган аҳолини мақсадли, ишончли ижтимоий ҳимоялаш учун аваламбор, аниқ эҳтиёжлардан ва имкониятлардан келиб чиққан ҳолда муҳтож оилаларга субсидия, микрокредитлар бериш, уларга микрофирма, кичик корхона, фермер хўжаликларини ташкил этишлари учун шароитлар яратиш керак бўлади.
Давлат турли солиқ, кредит имтиёзлари тизимини яратиш орқали рақароларнинг, жамоат ташкилотлари ҳамда хўжалик субектла-рининг ҳомийлик, хайрия ишларига маблағлар ажратишларини рағбатлантириш чора-тадбирларини кучайтириши ҳам мақсадга мувофиқдир.

Мустаҳкамлаш учун савол ва топшириқлар


1. Ижтимоий соҳанинг қайси элементларининг ривожланишига иақатгина давлат самарали таъсир эта олиши мумкин?
2. Ижтимоий соҳани давлат томонидан тартибга солишнинг зарурати нималар билан боғлиқ?
3. Жамият ривожланишида инсон омили ролининг оиши ни-маларга боғлиқ?
4. Меҳнат бозори нима ва унинг асосий элементлари нималардан иборат?
5. Меҳнат бозори давлат томонидан қандай тартибга солинади?
6. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози давом этаётган ҳозирги даврда ривожланган мамлакатларда ишсизликнинг ўсиб бориши сабабларини изоҳлаб беринг.
7. Ўзбекистонда аҳолининг иш билан бандлигини ошириш учун қандай тадбирлар амалга оширилмоқда?
8. Ўзбекистонда ёшларни иш билан таъминлаш борасида нималар амалга оширилмоқда?
9. Давлатнинг даромадлар сиёсатининг мазмунини тушун-тириб беринг.
10. Давлат аҳоли даромадларини ошириш бўйича қандай сиёсат юритмоқда?
Download 56.3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling