Нинг ижтимоий сиёсати режа
Ижтимоий соҳани давлат томонидан тартибга солишнинг шакллари ва усуллари
Download 56.3 Kb.
|
10-Мавзу
10.3. Ижтимоий соҳани давлат томонидан тартибга солишнинг шакллари ва усуллари
Ижтимоий соҳани давлат томонидан тартибга солишнинг усуллари ва шакллари кўпгина омилларга боғлиқ. Улардан: иқтисодий ривожланиш даражаси, ушбу соҳада давлат ва нодавлат сектор-ларининг мутаносиблиги, давлатнинг иқтисодий сиёсати ва бошқалар. Ижтимоий соҳани давлат томонидан тартибга солишнинг асосий шакллари бўлиб: қонунчилик актлари, буджет-кредит ва солиқ шакллари, ижтимоий соҳанинг бир қисмини, яъни давлатга тегишли бўлган корхона ва ташкилотларни тўғридан тўғри бошқариш. Масалан, МДҲ мамлакатларида ва шу қатори Ўзбекис-тонда ҳам ижтимоий соҳани тартибга солишнинг қуйидаги шакллари қўлланилади: 1) мулкчилик шаклидан қатъий назар ишчилар учун энг кам иш ҳақи даражаси, пенсия, иш кунининг давомийлиги, меҳнат таътилининг давомийлигини қонунда белгилаш йўли билан тартибга солиш; 2) буджет ходимлари учун ва давлат ташкилотларидаги ишчилар учун меҳнатга ҳақ тўлаш тизими тарилларини ўрнатиш; 3) пенсия, нафақалар, стипендиялар даражасини ўрнатиш, уруш ва меҳнат фронти қатнашчилари учун имтиёзлар тизимини ўрнатиш; 4) ишчилар учун прогрессив солиқ ставкаларини ўрнатиш; 5) ижтимоий соҳа тармоқлари ўртасида давлат буджети харажатлари энг оптимал пропорсиясини ўрнатиш; 6) кўпроқ ижтимоий-зарурий маҳсулот ва хизматларнинг юқори нархларини ўрнатиш орқали аҳоли даромадларини тартибга солиш, инфлация жараёнида эса пенсионерлар, давлат ижтимоий соҳа иштирокчилари ишчиларининг даромадларини индексат-сиялаш. Енг кам иш ҳақининг миқдори иқтисодий ривожланиш дара-жасига қараб белгиланади. Масалан, Ғарбнинг ривожланган мамлакатларида энг кам иш ҳақи анча юқори эканлигини биламиз. Бироқ шу ўринда турли нарх даражаларини ҳам ҳисобга олиш зарур. Ғарб мамлакатларида соатбай иш ҳақининг қуйи чегараси соатига 5 доллар ҳисобланади. Шу қаторда давлат томонидан ўрнатилагн энг кам иш ҳақи даражасидан аҳолини турмуш даражасини таҳлил этишда ва мутлақ қашшоқлик кўрсаткичи сифатида фойдаланилади. Энг кам иш ҳақи иқтисодий ривожланганлик даражаси ва бандликка ҳам боғлиқ. Масалан, Жаҳон банки мутахассислари томонидан мутлақ қашшоқлик даражсини аниқлашда аҳолини бир кунда 2,15 доллар даромад оладиган қисминигина ҳисобга олишади. Ривожланган мамлакатлар қатори марказлашган-режали иқтисодиётдан бозор иқтисодиётига ўтаётган мамлакатларда ижтимоий соҳа ислоҳотлар олиб борилмоқда, ижтимоий мақсадларга даромадларни тақсимлаш муносабатлари ўзгармоқда. Асосан пенсия тизимида сезиларли ўзгаришлар ва пенсия ислоҳотлари олиб борилмоқда. Пенсия ёши ошмоқда, давлат пенсия фонди билан бирга нодавлат пенсия фондлари шаклланмоқда. Жамғариб бориладиган пенсия фонди тизими жорий этилмоқда. Шундай бўлсада, пенсионерлар сони ошмоқда, пенсия учун ресурсларни ошириш талаб этилмоқда, пенсия ёши узаймоқда. Масалан, Англия ва бошқа қатор мамлакатларда .65 ёшдан пенсияга чиқиш ҳақида таклифи қўйилмоқда. Энг кўп жон бошига ижтимоий мақсадларда қилинган харажатлар Скандинавия мамлакатларига хосдир. Бу мамлакатларда пенсия фондини шакллантирисрми давлат ўз зиммасига олган. Германияда бироз бошқача ёндашув мавжуд. Пенсия фондини яратишни аҳолининг ўзи қабул қилган, яъни унинг ўзи ушбу фондга бадалини олиб бориб бериши лозим. Ижтимоий суғурта фондини шакллантиришда хусусийлаштиришлар олиб борилмоқда, шу қатори Лотин Америкада ҳам. Бунда тад-биркорлар ижтимоий суғурта фонди бадалларидан озод этилади. Бу фонднинг ресурслари ишчиларнинг бадаллари ҳисобига ва вақти-вақти билан бериладиган давлат ресурслари ҳисобига шаклланади. Қатор мамлакатларда мутлақ қашшоқлик кўрсаткичи ўрнида ҳаёт кечириш минимуми кўрсаткичи қабул қилинган. Турли мамлакатларда бу кўрсаткич турличадир. Қашшоқлик жиҳатини ўртача иш ҳақига нисбатан фоиз кўринишда аниқлаш мезони кенг тарқалган. Масалан, Болгарияда ҳаёт кечириш минимуми ўртача иш ҳақининг 53-65 % га тенг, Чехияда 55-56 % га, Полшада 36 % га тенг. Келтирилган кўрсат-кичдан кам даромадга эга бўлганлар қашшоқлар тоифасига киритилади. Ўзбекистонда ижтимоий сиёсат устувор йўналиш ҳисобланади ва у босқичма-босқич амалга оширилади. Халқ таълими ва соғлиқни сақлаш учун ресурсларнинг шаклланишида ўзгаришлар бўлиб, давлат олий ва ўрта билим юртларида шарт-нома асосида таълим бериш ва ўқув юртининг янги шаклиари, соғлиқни сақлашда пулли ва бепул хизматлар кўрсатиш кў-ринишлари юзага келди. Ижтимоий суғуртада кўп болали оилаларга маҳалла йиғинлари томонидан ёрдам кўрсатишнинг роли ошди. Download 56.3 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling