Низом 1-боб. Умумий қоидалар
Download 49.09 Kb.
|
30% ли Кафедраларга тузатилгани
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1-боб. Умумий қоидалар
- 2-боб. Университет илмий даражага эга ходимларига ҳар ойлик ва бир марталик қўшимча хақ тўлашнинг мезонлари, ҳажми ва муддатлари
Андижон давлат университети асосий штатида илмий, илмий-педагогик ва меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи илмий даражага эга ходимларга қўшимча ҳақ тўлаш тўғрисида НИЗОМ 1-боб. Умумий қоидалар Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 декабрдаги 1030-сон «Илм-фан ва таълим соҳасидаги давлат ташкилотларида илмий, илмий-педагогик ва меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи илмий даражага эга ходимларга қўшимча ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида»ги қарори ва ушбу қарор билан тасдиқланган Низомга асосан ишлаб чиқилиб, Андижон давлат университетининг асосий штатида илмий, илмий-педагогик ва меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи илмий даражага эга ходимларга ҳар ойлик ва бир марталик қўшимча ҳақ тўлаш тартибини белгилайди. Андижон давлат университети (кейинги ўринларда – Университет) Кенгаши томонидан тасдиқланган Ишчи комиссияси университет асосий штатида илмий ва илмий-педагогик фаолиятини олиб бораётган фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига (ёки хорижий мамлакатларнинг уларга тенглаштирилган даражасига) ва фан доктори (DSc) илмий даражасига эга бўлган ходимлар фаолиятига (кейинги ўринларда - Илмий даражага эга ходимлар) ушбу Низом асосида қўшимча хақ белгилаш бўйича асослантирилган таклифларни университет Кенгашига тақдим қилади. 2-боб. Университет илмий даражага эга ходимларига ҳар ойлик ва бир марталик қўшимча хақ тўлашнинг мезонлари, ҳажми ва муддатлари 1. Университет илмий даражага эга ходимларга қўшимча ҳақ кадрлар тайёрлаш, шу жумладан, юқори малакали ва илмий фаолият сифатини ошириш ва илмий фаолият натижаларини иқтисодиётнинг реал секторига тижоратлаштириш, шунингдек, университетнинг мамлакат ичида ва хорижда нуфузини оширишга қўшган ҳиссасига қараб белгиланади. Бунда қўшимча ҳақ фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) (ёки хорижий мамлакатларда уларга тенглаштирилган даражалар) (кейинги ўринларда фалсафа доктори деб аталади) илмий даражасига эга шахслар учун — лавозим маошининг 30 фоизигача; фан доктори (Doctor of Science) (ёки хорижий мамлакатларда унга тенглаштирилган даража) (кейинги ўринларда фан доктори деб аталади) илмий даражасига эга шахслар учун - лавозим маошининг 60 фоизигача белгиланади. Қўшимча ҳақ тўлашда эришилган натижалар бир марта ҳисобга олинади. 2. Қўшимча ҳақ бир марталик ёки ойлик шаклда белгиланиши мумкин. Қўшимча ойлик тўловини белгилашнинг энг кўп муддати бир йилдан (12 ойдан) ошмаслиги керак. 3. Қўшимча ойлик ва бир марталик тўловлар миқдори бир ойда - фалсафа доктори илмий даражасига эга ходимлар учун лавозим маошининг 30 фоизидан ҳамда фан доктори илмий даражасига эга ходимлар учун лавозим маошининг 60 фоизидан ошмаслиги керак. 4. Қўшимча ҳақ илмий даражага эга ходимларнинг асосий лавозим бўйича эгаллаб турган ставкасига мутаносиб равишда белгиланади. 5. Қўшимча ҳақ тўлаш бўйича асослантирилган таклифлар ҳар бир илмий даражага эга ходим бўйича алоҳида ҳужжатлар йиғма жилдида тегишли таркибий бўлинма (факультет, кафедра, бошқарма, бўлим, марказ) раҳбарлари томонидан ҳар ойнинг 20 санасигача ишчи комиссиясига 1, 2 ва 3-иловаларга мувофиқ тақдим этилади. 6. Ишчи комиссияси ҳар ойнинг 25 санасигача тақдим этилган ҳужжатлар йиғма жилдини кўриб чиқиш юзасидан йиғилиш ўтказади, тегишли қарор қабул қилади ва уни университет Кенгаши муҳокамасига тақдим этади. 7. Лавозим маошига ҳар ойлик қўшимча ҳақ ходимнинг фаолияти натижалари асосида қуйидагича ўрнатилиши мумкин: а) Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ахборот таълим ресурсларига ўз ўқув-услубий мажмуаларини (модулларини) жойлаштирилганлиги учун: ҳар бир мажмуа (модул) учун ўзбек ёки рус тилида, шунингдек, чет тили мутахассисликлари бўйича лавозим маошига нисбатан 5 фоизгача; хорижий тилда (тил мутахассислигидан ташқари) ҳар бир мажмуа (модул) учун лавозим маошига нисбатан 10 фоизгача белгиланади. Мазкур талаб асосида умумий қўшимча ҳақ лавозим маошига нисбатан бир ойда 15 фоиздан ошмаслиги лозим. Ушбу мезон бўйича ҳар ойлик қўшимча ҳақ тўлашга ахборотлаштириш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бўйича интернет жаҳон ахборот тармоғи ва ахборот таълим ресурслари деб тан олинган база ва тармоқларда ўз ўқув-услубий мажмуаларини жойлаштирганлиги асос қилиб олинади. Бунда ўқув-услубий мажмуа университет ўқув-услубий кенгаши томонидан чоп этишга тавсия этилган ва экспертизадан ўтказилган бўлиши ҳамда интернет жаҳон ахборот тармоғи ахборот таълим ресурсларига жойлаштирилган бўлиши керак. б) Ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда илмий ва лаборатория воситаларидан кенг фойдаланган ҳолда янги ўқув маҳсулотлари (дарсликлар, ўқув қўлланмалари, видео ўқув машғулотлари, мастер класслар, тренинг курслар, услубий таъминотли ўйинлар)ни ишлаб чиққани ва жорий этгани учун: ўзбек ёки рус тилида, шунингдек, тил мутахассисликлари бўйича чет тилида ҳар бир маҳсулот (мажмуа) учун лавозим маошига нисбатан 10 фоизгача; хорижий тилда (тил мутахассисликларидан ташқари) ҳар бир маҳсулот (мажмуа) учун лавозим маошига нисбатан 20 фоизгача белгиланади. Мазкур талаб асосида умумий қўшимча ҳақ лавозим маошига нисбатан бир ойда 30 фоиздан ошмаслиги лозим. в) Ўзининг ўқув-услубий мажмуаларини ўқув дастурига киритганлиги ва чет тилида (МДҲ давлатлари тилларидан ташқари) ташкил қилинган ҳар бир курс (модул) учун лавозим маошига нисбатан 10 фоиз миқдорида белгиланади. Мазкур талаб асосида умумий қўшимча ҳақ лавозим маошига нисбатан бир ойда 20 фоиздан ошмаслиги лозим. г) Биринчи мингталик (топ-1000) ёки фан йўналишлари бўйича биринчи юзталик (топ-100) халқаро рейтинглар онлайн курсига киритилган ҳар бир маъруза учун лавозим маошига нисбатан 15 фоизгача белгиланади. Мазкур талаб асосида умумий қўшимча ҳақ лавозим маошига нисбатан бир ойда 30 фоиздан ошмаслиги лозим. д) Илмий даражалар берувчи илмий кенгашларда, республика миқёсидаги илмий-техник кенгашларда ҳар бир аъзолик (иштирок этганлик) учун лавозим маошига нисбатан 10 фоизгача белгиланади. Мазкур талаб асосида умумий қўшимча ҳақ лавозим маошига нисбатан бир ойда 20 фоиздан ошмаслиги лозим. Ушбу мезон бўйича ҳар ойлик қўшимча ҳақ тўлашга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясининг ва Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг тегишли асословчи ҳужжатлари ва/ёки ушбу кенгашлар томонидан тақдим этилган маълумотномалар ёки ходимнинг ушбу кенгашларда иштирок этганлигини тасдиқловчи қайд варақа нусхаси асос ҳисобланади. е) Илмий даражалар берувчи хорижий илмий, экспертлик, илмий-техник кенгашларда аъзолик (иштирок этиш) учун лавозим маошига нисбатан 30 фоизгача белгиланади. Мазкур талаб асосида умумий қўшимча ҳақ лавозим маошига нисбатан бир ойда 30 фоиздан ошмаслиги лозим. Мазкур мезон бўйича ҳар ойлик қўшимча ҳақ тўлашга хорижий олий таълим муассасалари ҳузуридаги илмий, экспертлик, илмий-техник кенгашларининг тегишли асословчи ҳужжатлари ёки улар томонидан юборилган чақирув (таклифнома) хатлари асос ҳисобланади. Ходимнинг ҳужжатлар йиғма жилдига ушбу кенгашларда иштирок этганлигини тасдиқловчи қайд варақа нусхаси илова қилинади. ж) Доимий фаолият юритадиган илмий ихтисослашган семинарларни ташкил этганлиги ва унда иштироки учун: доимий аъзо сифатида лавозим маошига нисбатан 10 фоизгача; раҳбар сифатида лавозим маошига нисбатан 15 фоизгача белгиланади. Мазкур мезон бўйича ҳар ойлик қўшимча ҳақ тўлашга университет Кенгаши қарори ва/ёки ректор буйруғи асосида муайян ихтисослик бўйича илмий тадқиқот ишларини кўриб чиқиш, уларга хулоса (тақриз) бериш мақсадида тузилган ва доимий фаолият юритадиган кафедралараро ва етакчи ташкилот илмий семинарлари ҳамда илмий экспертиза кенгашлари аъзоси ҳисобланганлиги ва унда иштирок этганлиги асос бўлиб ҳисобланади. Ходимнинг ҳужжатлар йиғма жилдига илмий семинар ва илмий эксперт кенгашларида иштирок этганлигини тасдиқловчи қайд варақа нусхаси илова қилинади. з) Scopus, Web of Science ёки бошқа умумэътироф этилган индексацияланган маълумотлар базалари журналларида ҳамда Андижон давлат университетини муассислигидаги “Илмий хабарнома” ва “Водийнома” журналларида эълон қилинган ҳар бир мақола (монография) учун муаллифларга лавозим маошига нисбатан 15 фоизгача белгиланади. Мазкур талаб асосида умумий қўшимча ҳақ лавозим маошига нисбатан бир ойда 30 фоиздан ошмаслиги лозим. Ҳаммуаллифликда эълон қилинган ҳар бир мақола (монография) учун ҳар бир муаллифга шу муаллифнинг лавозим маошига нисбатан 15 фоизгача, ҳаммуалифликда эълон қилинган икки ёки ундан ортиқ мақолалар (монграфиялар) учун ҳар бир муаллифга шу муаллиф лавозим маошининг 30 фоизгача ойлик қўшимча ҳақ ўрнатилиши мумкин. Ходимнинг ҳужжатлар йиғма жилдига илмий мақоланинг тўлиқ нусхаси, монография ишининг эса титул, аннотация ва мундарижа қисмлари ҳамда нашриётнинг тегишли саҳифа нусхалари илова қилинади. и) Ўқув жараёнида амалий қўлланадиган ёки ишлаб чиқаришга жорий қилинган интеллектуал фаолият натижаси борлиги учун (чунончи, монография, республика мувофиқлаштирувчи Кенгаш гувоҳномаси олган дарслик ва ўқув қўлланмалари учун) лавозим маошига нисбатан 10 фоизгача миқдорида белгиланади. Мазкур талаб асосида умумий қўшимча ҳақ лавозим маошига нисбатан бир ойда 10 фоиздан ошмаслиги лозим. к) Ихтиро ва/ёки фойдали моделга хорижий патент олганлик учун лавозим маошига нисбатан 30 фоизгача миқдорида белгиланади. Мазкур талаб асосида умумий қўшимча ҳақ лавозим маошига нисбатан бир ойда 30 фоиздан ошмаслиги лозим. л) Илмий, илмий-оммабоп журналлар таҳрир ҳайъати аъзолиги учун: маҳаллий журналларда лавозим маошига нисбатан 15 фоизгача; хорижий журналларда лавозим маошига нисбатан 30 фоизгача белгиланади. Мазкур талаб асосида умумий қўшимча ҳақ лавозим маошига нисбатан бир ойда 30 фоиздан ошмаслиги лозим. Мазкур мезон бўйича ҳар ойлик қўшимча ҳақ тўлаш учун тегишли нашриётнинг маълумотномаси ва/ёки маҳаллий ҳамда хорижий журналлар расмий веб саҳифаларидаги қайдлар нусхаси асос ҳисобланади. 8. Университет илмий даражага эга ходими лавозим маошига бир марталик қўшимча ҳақ тўлаш маълум бир давр учун эришилган натижалар йиғиндисидан келиб чиққан ҳолда ёки қуйидаги зарур шартлар бажарилганда белгиланади: а) илмий даражалар берувчи илмий кенгашларда ҳар бир расмий оппонентлик учун: фалсафа докторлари (PhD) даражасига лавозим маошига нисбатан 10 фоизгача; фан докторлари (DSc) даражасига лавозим маошига нисбатан 20 фоизгача. Мазкур талаб асосида бир марталик қўшимча ҳақ лавозим маошига нисбатан фалсафа докторлари (PhD) даражасига 30 фоиз ва фан докторлари (DSc) даражасига 60 фоиздан ошмаслиги лозим. Мазкур мезон бўйича бир марталик қўшимча ҳақ тўлаш учун ходимнинг расмий оппонент сифатида номига келган йўлланма хат ва/ёки илмий даража талабгори авторефератининг тегишли саҳифа нусхалари асос ҳисобланади. б) Диссертациянинг ўз вақтида ёки муддатидан олдин ҳимоя қилинишини таъминлаганлиги учун: фалсафа докторлари (PhD) илмий раҳбарларига лавозим маошига нисбатан 30 фоизгача; фан докторлари (DSc) илмий маслаҳатчиларига лавозим маошига нисбатан 60 фоизгача. Мазкур мезон бўйича бир марталик қўшимча ҳақ тўлаш учун ходимнинг илмий раҳбарлиги остида диссертациянинг ўз вақтида ёки муддатидан олдин ҳимоя қилганлигини тасдиқловчи илмий кенгаш қарори нусхаси ёки илмий даража талабгори авторефератининг тегишли саҳифа нусхалари асос бўлиб ҳисобланади. в) Ташкилотнинг мезбон сифатида иштирок этадиган нуфузли халқаро конференцияни (форум, симпозиум, давра суҳбати) ташкил этганлиги учун, ходимнинг қўшган ҳиссасини ҳисобга олган ҳолда лавозим маошига нисбатан 60 фоизгача. Илмий даражага эга ходимнинг нуфузли халқаро конференцияни (форум, симпозиум, давра суҳбати) ташкил этишдаги ҳиссаси қуйидаги мезонларнинг камида иккита бандини бажарганлиги билан баҳоланади: тадбирларни ташкиллаштириш, мувофиқлаштириш ва ўтказишга оид ҳужжатларни тайёрлаш (буйруқ, ахборот хати, ёзишмалар, техник талаблар ва бошқалар); умумий раҳбарликни олиб бориш; тадбирларни мувофиқлаштириш ва ўтказиш билан боғлиқ ишларни ташкиллаштириш (тегишли хоналарни жиҳозлашни ташкиллаштириш ва бошқалар); тадбирлар материалларини таржима қилиш; илмий мақолаларга тақризлар бериш; илмий мақолаларни таҳрирдан ўтказиш ва тўплам сифатида тайёрлаш; тадбирлар якуни бўйича ҳисоботларни тайёрлаш ва мутасадди ташкилотларга юбориш. г) Илмий-педагогик фаолиятга оид халқаро тадбирларда (форумлар, конференциялар, конгресслар, анжуманлар ва бошқалар) таклифга асосан маъруза билан қатнашганлигига ҳар бир иштироки учун лавозим маошига нисбатан 30 фоизгача. д) Хорижий халқаро кўргазмаларда ўзларининг илмий ютуқларини оммалаштиришда расмий иштирок этганлигига ҳар бир кўргазма учун лавозим маошига нисбатан 30 фоизгача. Мазкур мезон бўйича бир марталик қўшимча ҳақ тўлаш учун ходим номига хорижий халқаро кўргазма ўтказувчи муассаса (ташкилот) томонидан келган чақирув (таклифнома) хати ва ундаги иштироки асос ҳисобланади. Агар ходим ўз ташаббусига кўра бундай кўргазмаларда иштирок этса, у ҳолда ушбу кўргазма ташкилотчисининг тегишли маълумотномаси асос бўлиб ҳисобланади. е) ихтисослашган халқаро маълумотлар базасига киритилган ҳар бир илмий нашр учун лавозим маошига нисбатан 30 фоизгача. Ушбу мезон бўйича бир марталик қўшимча ҳақ тўлаш учун ходим номига ихтисослашган халқаро маълумотлар базаси томонидан келган маълумот хати асос бўлиб ҳисобланади. ж) давлат бошқарув органларининг сўровига биноан бажариладиган тадқиқотларга эксперт хулосаларини тайёрлаш учун қўшган ҳиссасини ҳисобга олган ҳолда, лавозим маошига нисбатан 30 фоизгача. Download 49.09 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling