Низоми I. Умумий қоидалар


Download 29.71 Kb.
bet1/4
Sana28.12.2022
Hajmi29.71 Kb.
#1071184
  1   2   3   4
Bog'liq
Қизлар одоби тарғиботчиси 1 Низом 2






Қизлар одоби тарғиботчиси” танловини ташкил этиш ва ўтказиш


НИЗОМИ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1.1. Мазкур низом “Қизлар одоби тарғиботчиси” танловини (кейинги ўринларда – Танлов деб юритилади) ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди.


1.2. Танлов Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Республика Маънавият ва Маърифат Маркази, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг қарорига асосан ташкил этилади ва ўтказилади.
1.3. Қизлар ўртасида одоб-ахлоқ, тарбия, маънавият, маърифат, соғлом турмуш тарзи маданиятини тарғиб этишга қаратилган ишларни амалга ошираётган барча давлат идоралари ва жамоат ташкилотларида фаолият кўрсатаётган фаол хотин-қизлар, фуқаролар йиғини ҳузуридаги жамоатчилик тузилмалари аъзолари танловда иштирок этиш ҳуқуқига эга.
Иштирокчилар талабидан келиб чиқиб, уларнинг танлов жараёнида рус, қорақалпоқ ва бошқа тиллардан фойдаланишига рухсат берилади.
1.4. Ушбу танлов 2 босқичда – туман (шаҳар) ва ҳудудий (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар) босқичларда ўтказилади.
1.5. Танловни ташкил этиш ва ўтказишда ошкоралик, холислик ҳамда шаффофлик тамойилларига риоя қилиш мажбурийдир.
1.6. Танлов ташкилотчилар томонидан қабул қилинган қарорнинг 3-иловасига мувофиқ тасдиқланган танловни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ҳудудий ташкилий қўмита томонидан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари, шу жумладан, маҳаллий ҳокимликлар, Хотин-қизлар жамоатчилик кенгашлари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузуридаги “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти билан ҳамкорликда амалга оширилади.

Download 29.71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling