IV. ҒОЛИБЛАРНИ ТАҚДИРЛАШ
4.1. Танлов ғолиблари қуйидаги тартибда тақдирланади:
Танловнинг биринчи босқичи - туман босқичи ғолиблари:
1-ўрин – Эсталик совғалар, диплом ва вилоятлар босқичига йўлланма;
2-ўрин - Эсталик совға ва диплом;
3-ўрин - Эсталик совға ва диплом;
4.2. Танловни ўтказиш билан боғлиқ сарф-харажатлар танловни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича қўшма қарорни имзоловчи вазирлик ва идораларнинг, ҳомийларнинг маблағлари шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.
V. Танлов ғолиблари фаолиятини оммалаштириш
5.1.Танловнинг туман ва ҳудудий босқичларида 1-ўрин ғолиблари бўлган фаол хотин-қизлар фаолиятини оммалаштириш мақсадида ўз ҳудудларидаги маҳаллалар, корхона, ташкилот ва муассасаларда учрашувлар ўтказилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |