Низоми I. Умумий қоидалар
II. ТАНЛОВНИНГ МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ
Download 29.71 Kb.
|
Қизлар одоби тарғиботчиси 1 Низом 2
- Bu sahifa navigatsiya:
- III. ТАНЛОВНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ, БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ
II. ТАНЛОВНИНГ МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ
2.1. Танловнинг мақсади – қизларни одоб-ахлоқ қоидалари руҳида тарбиялаш, уларни қўллаб-қувватлаш, қобилиятларини рўёбга чиқариш, ҳунар ўргатиш, бандлигини таъминлаш каби эзгу ишларга муносиб ҳисса қўшиб келаётган фидойи, фаол хотин-қизларнинг ижобий тажрибаларини оммалаштириш, муносиб тақдирлаш ва рағбатлантириш. 2. 2. Қуйидагилар танловнинг асосий вазифалари ҳисобланади: – қизларни миллий, умуминсоний ва оилавий қадриятларга ҳурмат, билим олишга интилиш, одоб-ахлоқ қоидалари руҳида тарбиялаш; қизларга маънавий-маърифий фазилатларни сингдиришга хизмат қилаётган фаол хотин-қизларнинг ижобий тажрибаларини оммалаштириш; – қизлар ўртасида ўтказиладиган маънавий-ахлоқий, психологик, ҳуқуқий ва тиббий тарғибот ишлари таъсирчанлиги ва самарадорлигини орттириш бўйича манзилли ишларни амалга ошириш; – қизлар одоби тарғиботчиларини муносиб рағбатлантириш; – ижтимоий-маънавий муҳитга салбий таъсир кўрсатувчи ҳолатларнинг олдини олиш; – танлов ғолиблари бўлган фаол хотин-қизлар иштирокида маҳаллалар, корхона, ташкилот ва муассасаларда давра суҳбати ҳамда учрашувлар ўтказиш. III. ТАНЛОВНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ, БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ 3.1. Танлов Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Республика Маънавият ва Маърифат Маркази, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда ушбу вазирлик ва идораларнинг ҳудудий бўлинмалари ҳамкорлигида ҳар йили бир марта ўтказилади. 3.2. Танловни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ҳудудий ташкилий қўмита танловни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ барча ишларни мувофиқлаштиради. - танловни ўтказиш борасида қарор қабул қилади; - танлов муддати, босқичи, иштирокчиларга қўйиладиган талаблар бўйича эълоннинг танлов муддатидан камида 10 кун аввал ОАВда эълон қилинишини ташкил қилади; - иштирокчилар учун тенг шароитларни яратиш чораларини кўради; - танловни ўтказиш борасида ошкораликни таъминлайди; - мазкур Низомга асосланган ҳолда Танлов ўтказилишини ташкил этади. 3.3. Танловни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ҳудудий ташкилий қўмита томонидан танловни ўтказиш учун туман (шаҳар) ва ҳудудий (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар) Хотин-қизлар жамоатчилик кенгашлари аъзолари, депутат аёллар, раҳбар ва фаол аёллар, олималар, шоир-ёзувчилар, журналистлар ва бошқа мутахассислардан иборат таркибда Ҳакамлар ҳайъати тузилади. Ҳакамлар ҳайъати таркиби туман (шаҳар) босқичида 5-7 нафардан, ҳудудий босқичда 7-9 нафардан иборат таркибда бўлади. Ҳакамлар ҳайъати танлов иштирокчиларининг қизлар ўртасида олиб борган маънавий-ахлоқий фазилатларни ривожлантириш, маданиятни ошириш ва дунёқарашни кенгайтириш борасидаги тажрибаси, билимдонлиги, ўз тарғиботининг мазмун-моҳияти ва ифода этиб бера олиш маҳоратига қараб баҳолайди. 3.4. Танловда иштирок этишни хоҳловчи фаол хотин-қизлар туман (шаҳар) Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимига ўзи ҳақидаги тегишли маълумотлар (танлов анкетаси, паспорт нусхаси, қизлар ўртасида олиб борган тарғибот ишлари ҳақида мавжуд маълумотлар)ни 20 март кунига қадар тақдим этади. 3.5. Танловнинг туман (шаҳар) босқичи ҳар йили март ойининг учинчи ўн кунлигида, ҳудудий босқичлари апрель ойининг учинчи ўн кунлигида ўтказилади. 3.6. Танловни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ҳудудий ташкилий қўмита танловнинг туман (шаҳар) босқичини дастлаб битта туман (шаҳар)ни танлаб олган ҳолда намунали тарзда ўтказишни ташкил этади, унга танловни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ҳудудий (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар) ташкилий қўмитанинг аъзолари жалб этилади. 3.7. Танлов бўлиб ўтадиган жой, сана ташкилий қўмита томонидан белгиланади ҳамда танловдан 3-4 кун олдин иштирокчиларга маълум қилинади. 3.8. Танлов қуйидаги шартлар асосида ўтказилади: Download 29.71 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling