Низоми I. Умумий қоидалар


Download 29.71 Kb.
bet3/4
Sana28.12.2022
Hajmi29.71 Kb.
#1071184
1   2   3   4
Bog'liq
Қизлар одоби тарғиботчиси 1 Низом 2

1-шарт: Тақдимот.


Қуйдаги мавзулардан бири асосида:

  • Болаларимизни телефон тарбияламоқда”;

  • Жаҳолатга қарши - маърифат”;

  • Буюк аждодларга эҳтиром”;

  • Китоб - тафаккур хазинаси”;

  • Маънавият-янги уйғониш сари йўл”.



Мавзуларни ёритишда иштирокчи мусиқа ҳамда видео роликлардан фойдаланишларига рухсат берилади.
Бу шартда иштирокчилар томонидан қизлар ўртасида амалга оширилган маънавий-маърифий ишлар тақдимоти ўтказилади. Шарт 10 балли тизимда баҳоланади.


2-шарт: “Маҳоратли тарғиботчи”. Эркин мавзуда.
Ушбу шартда иштирокчилар танланган мавзулар бўйича мазмунини ёритиб берадилар.
Унда:

  • қизларнинг кундалик ҳаётида асқотадиган фойдали, қизиқарли ва долзарб маълумотлар қамраб олиниши, бугунги ҳаётимиз ва турмуш тарзимиз билан ўзаро уйғунликда бўлиши;

  • қизларнинг маънавий-ахлоқий фазилатларини ривожлантириш, маданиятини ошириш ва дунёқарашини кенгайтиришга хизмат қилиши, тарғибот материали буюк адиб ва мутафаккирларимизнинг нодир мероси, ҳаёти, ибратли воқеалар ва қизиқарли ҳикоялар орқали ёритиб берилиши лозим.

Шунингдек мамлакатимиз ва жаҳон ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги энг сўнгги маълумотлардан оқилона фойдалана олиш маҳоратига эътибор қаратилади. Шарт 10 балли тизимда баҳоланади. (Мазкур шартда қатнашчилар жамоавий тарзда чиқишлар қилишларига рухсат берилади.)
3.9. Барча шартлар бўйича умумий баллар қўшиб ҳисобланганда энг юқори кўрсаткичга эришган иштирокчи танловнинг ғолиби деб топилади.
Иштирокчилар ўртасида умумий тўпланган баллар тенг келиб қолган тақдирда, I, II, ва III ўринларни тақсимлаш ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан ҳал этилади.
Бунда баллари тенг келиб қолган иштирокчиларга қўшимча саволлар берилади ёки баҳру байт ўтказилади.
3.10. Танловнинг биринчи босқичи - туман (шаҳар) босқичида I ўринни эгаллаган иштирокчи танловнинг ҳудудий (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар) босқичида иштирок этади.
3.11. Танловнинг ҳудудий (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар) босқичи Низомнинг 3.9.-бандида белгиланган шартлар асосида ўтказилади.



Download 29.71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling