5-лаборатория машғулоти
ОДАМДА ҚОН БОСИМИНИ ЎЛЧАШ
Технологик ҳарита
Мақсад ва вазифаси:
|
Назарий тушунча.(1-илова).Одамда қон босимини ўлчаш ва тушунча бериш. Мустаҳкамлаш учун савол-жавоб ўтказилади
(2-илова).
|
Ўқув жараёнининг мазмуни
|
Лаборатория машғулотида талабаларда қон босими ўлчанади ва ўзаро фарқлар тушунтириб берилади(З-илова)
|
Ўқув жараёнини амалга ошириш технологияси
|
Метод. Ролли-сюжетли метод.
Шакл. Индивидуал ёндашиш.
Назорат Кузатиш.
Баҳолаш. 3 балли системада (4-илова)
|
Кутилган натижалар
|
Ўқитувчи: талабаларга мавзу бўйича тўлиқ маълумот беради.
Талаба: тушунганлари асосида ишни бажаради.
|
Келгуси режалар
|
Қон босими неча ёшда кўтарилади ва қон босимини кўтарилишига сабаб бўладиган омиллар хақидаги маълумотларга эга бўлиши.
|
1-илова
Назарнй тушунча. Артериал пульс деб, қоннинг қон томирлар деворига урилиши туфайли артерия деворларининг ритмик тебранишларига айтилади. Артериал пульс юрак ишини, томирлар ҳолатини ва қон босимининг катталигини ўзида акс эттиради. Пульснинг 4 та асосий хоссаси фарқланади: унинг частотаси, кучи, тезлиги ва қаттиқлиги.
Пульсни қайд қилувчи аппаратлар сфигмографлар дейилади. Пульс эгри чизиғи сфигмограммада қуйидаги қисмлар фарқланади: кўтарилувчи тизза тўғри, тик, артериянинг кенгайишига тўғри келадиган баланд кўтарилиш (анакрот), учи ва пастга тушувчи тизза қия чизиқнинг секин тушиши (катакрот) артерия деворининг бўшашиб кетишига тўғри келади.
Одамда қон босими унинг ёшига, турмуш тарзига боғлиқк. Ҳар бир инсон ўзининг ишчи қон босимини билиши зарур. Биз буни албатта талабаларга тушунтириб ўтишимиз лозим. Қон босимининг кўтарилиши кўпроқ ёши ўтган инсонларда кузатилади.
2-илова
Назарий билимларни мустаҳкамлаш учун талабаларга қуйидаги саволлар берилади.
-Қон босимининг ошиши кўпроқ қайси касб эгаларида учрайди?
-Ўзингизни ишчи қон босимингизни биласизми?
-Бошингиз оғриса қон босими ҳақида ўйлайсизми?
-Отангиз ёки онангизни қон босими ошса, сабабини айтиб бера оласизми?
3-илова
Do'stlaringiz bilan baham: |