2 - Амалий машғулот
Синф хонасининг ёритилиши ва иситилишга бўлган гигиеник талаблар.
Технологик ҳарита
Мақсад, вазифаси:
Ўқув жараёнининг мазмуни
|
Назарий тушунча. (1 -илова) Синф хонасини ёритишини гигиеник баҳолаш ҳақида тушунча бериш. Мустаҳкамлаш учун «Ақлий ҳужум» усули билан савол-жавоб ўтказамиз. (2-илова)
Топшириқ асосида синф хонасини ёритилиши, иситилиши ва шамоллатилишини мактабда кузатилиб, дарсда баён этиб берадилар (3-илона)
|
Ўқув жараёни амалга ошириш технологияси
|
Метод: “Мутахассислар” учрашуви
Шакл; Якка тартибда ишлаш
Назорат: Таҳлил қилиш
Баҳлаш: 3 балли системада (4-илова)
|
Кутилган натижалар
|
Ўқитувчи: Топшириқлар текширилиб, таҳлил қилинади ва баҳоланади.
Талаба топшириқлар асосида маълумотлари баён этилади.
|
Келгуси режалар
|
Синф хонасини ёруғлиги кам бўлганда, ўқувчилардаги салбий ҳолатларни келиб чиқиши ҳақида тушунча ҳосил қилиш
|
1-илова
Назарий тушунча. Синф хонасининг ёритилиши кўриш органининг асосий ҳусусиятларига асосланган бўлиши ва ёритилиш бир хил тарқалган, кўзни қамаштирмайдиган, ялтирамайдиган бўлиши керак. Ёритилиш гигиеник талабларга тўғри жавоб бергандагина, кўришнинг ва умумий чарчашнинг олди олинган бўлади. Одамнинг актив фаолияти фақат кундузи табиий ёруғлик тушиш вақтида эмас, балки кечаси ҳам сунъий ёритилишни табиий ёритилишга яқинлаштириб, одамнинг актив иш фаолиятини кечаси ҳам сақлаб қолиш ҳозирги замон гигиенасининг асосий мақсадидир. Ёритилиш табиий ва сунъий йўлларда олиб борилади. Хонанинг ёритилишини гигиеник баҳолаш учун ёритиш коэффициентини аниқлаш керак. Ёритилиш коэффициенти деб, деразалар ойналанган сатҳининг пол сатҳига нисбатига айтилади. Ёритилиш коэффициенти синфда 1:5, 1:6 бўлиши керак. Синфга ўрнатилгаи деразалар оралиғи 50-75 см бўлиши керак. Дераза токчаси пол сатҳидан 80 см баланд бўлиши керак. Дераза ойнаси тоза бўлиши керак, ифлосланган ойналар 15% ёруғликни тўсиб қўяди. Деразаларни гуллар, пардалар билан тўсиб кўймаслик керак. Синфнинг бўялиши ҳам ёруғликка таъсир қилади. Синфнинг деворлари, шифт оқ бўёққа, панелъ оч яшил ёки оч кўк рангга бўялиши керак. Синфдан табиий ёритилишни умумий йиғиндиси қиш ойларида 75000 люкс, ёз ойларида 100000 люкс бўлиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |