Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика
“Бола ҳуқуқлари тўғрисида”ги БМТ конвенциясининг Ўзбекистондаги аҳамияти
Download 157.38 Kb.
|
tavsiya
“Бола ҳуқуқлари тўғрисида”ги БМТ конвенциясининг Ўзбекистондаги аҳамиятиЎзбекистон мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ баркамол шахсни шакллантириш, уларни она Ватанга муҳаббат, миллий маданият ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, ижодий қобилияти ва интеллектуал салоҳиятини ривожлантириш баробарида ҳуқуқ ва манфаатларини тўлақонли рўѐбга чиқаришга катта эътибор қаратди. Амалга оширилган ҳаѐтбахш ўзгаришлар, эришилаѐтган муваффақиятларда жамиятимизни ривожлантириш ва ислоҳ этишнинг, давлат бошқаруви ва тараққиѐтининг ҳуқуқий асосини белгилаб берган Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аҳамияти беқиѐс. Асосий Қонунимизда фуқаролар, хусусан, ѐшлар ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатлаш энг асосий қадрият сифатида мустаҳкамлаб қўйилди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 41-моддаси ҳар кимнинг билим олиш ҳуқуқига эга эканлигини, бепул умумий таълим олиш давлат томонидан кафолатланишини белгилаб берган бўлса, Асосий Қонунимизнинг 45-моддасида «Вояга етмаганлар, меҳнатга лаѐқатсизлар ва ѐлғиз кексаларнинг ҳуқуқлари давлат ҳимоясидадир» деб мустаҳкамлаб қўйилди. Мазкур ҳуқуқий ҳужжатнинг «Оила» деб номланган XIV боб 64-моддасида «Ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбурдирлар. Давлат ва жамият етим болаларни ва ота- оналарининг васийлигидан маҳрум бўлган болаларни боқиш, тарбиялаш ва ўқитишни таъминлайди, болаларга бағишланган хайрия фаолиятларни рағбатлантиради» деб кафолатлаб қўйилган, 65-моддада эса, «Фарзандлар ота-оналарининг насл-насабидан ва фуқаролик ҳолатидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар. Оналик ва болалик давлат томонидан муҳофаза қилинади» деб таъкидланган. Болалар ҳуқуқини ҳимоя қилиш, бизда Ўзбекистон Конституцияси ва ―Болалар ҳуқуқлари кафолатлари тўғрисида‖ги Қонунидан ташқари деярли барча соҳалардаги қонунчилигимизнинг тегишли нормалари билан ҳам таъминланади. Бола оилада туғилади ва ўз навбатида, боланинг қандай оилада туғилганлиги унинг кейинги тақдирини белгилайди. Оила болани қуршаб турган энг яқин муҳит ҳисобланади ва айни шу оила боланинг камолотига таъсир кўрсатадиган кучдир. Ҳар бир боланинг, шу жумладан, етим ва ота- она қаровисиз қолган болаларнинг ҳуқуқларини рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш, уларнинг фаровонлигини таъминлаш учун етарли шарт-шароитлар яратиб бериш фуқаролик жамиятининг табиий асоси ва муҳим шарти деб қаралади. Ўзбекистон халқаро ҳамжамиятнинг тўла ҳуқуқли субъекти сифатида жамиятнинг ижтимоий-ҳуқуқий ҳимояга муҳтож қатлами бўлган болаларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси, Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция ва бошқа умумэътироф этилган халқаро шартномаларни тан олди ҳамда уларга амал қилиб келмоқда. Юртимизда болаларга ҳар томонлама ғамхўрлик қилиш, оналик ва болаликни муҳофаза этиш масалалари давлат сиѐсати даражасига кўтарилган. Буни истиқлолнинг чорак асри давомида қабул қилинган ва ҳаѐтга татбиқ этилган Давлат дастурлари мисолида ҳам кўришимиз мумкин. Афсуски, муаммоли, эҳтиѐжманд ѐки ижтимоий аҳволи оғир оилалар ҳамма жамиятда ҳам учрайди. Оиланинг парчаланиб, пароканда бўлиши, етарлича ғамхўрлик қилинмаслиги сингари омиллар эса, фарзандлар тарбиясига салбий таъсир кўрсатади. Оилада болаларга ғамхўрлик қилишнинг имкони бўлмаган ҳолларда давлатнинг роли кучайтирилиши зарур. Ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни, кам таъминланган оилалар фарзандларини ижтимоий ҳимоялаш даражаси яхшиланишига эришилмоқда. Айниқса, Меҳрибонлик уйларида тарбияланаѐтган болаларнинг таълим-тарбияси, уларнинг турмуш шароитларини яхшилашда, ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини рўѐбга чиқаришда, моддий, тиббий ѐрдам кўрсатишда нодавлат ташкилотлар томонидан олиб борилаѐтган тадбирлар яхши самара бермоқда. Жумладан, унинг 45-моддасида вояга етмаганлар ҳуқуқлари давлат ҳимоясида эканлиги мустаҳкамланган бўлса, 64-моддаси билан ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбур эканликлари, давлат ва жамият етим болаларни ва ота-оналари васийлигидан маҳрум бўлган болаларни боқиш, тарбиялаш ва ўқитишни таъминлаши, болаларга бағишланган хайрия фаолиятини рағбатлантириши белгиланган. Бундан ташқари, Асосий Қонунимизнинг 65-моддасида фарзандлар ота- оналарнинг насл-насаби ва фуқаролик ҳолатидан қатъи назар, қонун олдида тенглиги, оналик ва болалик давлат томонидан муҳофаза қилиниши қайд этилган. Бинобарин, Ўзбекистонда бола ҳуқуқлари муҳофазаси ва унинг қонуний манфаатларини таъминлаш, айниқса, турли сабабларга кўра алоҳида ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган болаларни қўллаб-қувватлаш давлат сиѐсатининг устувор вазифаси сифатида такомиллашиб бормоқда. Бола ҳуқуқларига доир халқаро ва миллий ҳужжатларни ўзига сингдирган ―Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида‖ги ва ―Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида‖ги бир қатор Ўзбекистон Республикаси Қонунларининг қабул қилиниши болалар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асосларини янада мустаҳкамлади. Бугун мамлакатимизда бу борада амалга оширилаѐтган амалий ишлар ва соҳада биз эришган ютуқлар қатор хорижий давлатлар ҳамда нуфузли халқаро ташкилотлар томонидан эътироф этилаѐтгани ҳам сир эмас. Хулоса қилиб айтганда, бола ҳуқуқлари, манфаатлари, уларнинг ижтимоий-иқтисодий, маданий-маърифий шароитини янада яхшилаш, ҳар томонлама баркамол авлод сифатида келажагимизнинг ҳал қилувчи кучига айланиши учун бор имкониятларни ишга солишни бугуннинг ўзи талаб қилиб турибди. Мамлакатимизда вояга етмаганлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, улар томонидан содир этиладиган ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тўғрисидаги қонунлар қабул қилинганлиги болаларни ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимоя қилиш самарадорлигини ошириш, ѐш авлодни миллий ва умуминсоний қадриятлар ҳамда Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш борасида муҳим қадамлардан бири ҳисобланади. Download 157.38 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling