Машғулот якунланади. Тарбиячи: бугун машғулотда биз метерологлар, табиат ҳодисалари, фасллардаги табиат ўзгаришлари, об-ҳаво аломатларини эсладик ва ўргандик.
Малика Абдуқаҳҳорова (имзо) сана
3.5-модул. Тасвирий фаолиятга ўргатиш методикаси
МТМ тарбиячиси касбий қайта тайѐрлаш курси тингловчиси Малика Абдуқаҳҳорова
Кичик гуруҳда “Арча” мавзусида расм чизиш машғулоти
ишланмаси
Мақсад:
Тарбияланувчиларда дарахт, тўғри поя, шохларни чизишни ўргатиш. Арчани чизиш орқали горизонтал, вертикал ва эгилган предметларни чизиш кўникмаларини ривожлантириш, бўѐқ ва мўйқаламдан фойдаланишни ўргатиш.
Жиҳозлар: бўѐқ ва муйқаламлар; сув солинган идишчалар; альбом вароқлари; мольберт
Машғулот бориши.
Тарбиячи:
Болалар диққат билан топишмоқни эшитинг ва унга жавоб беринг. Қишин ѐзин бир хил кийимда! Нима у? Тўғри, бу арча. Бу топишмоқни бекор бердим. Бугун биз сиз билан арча расини чизамиз. Айтинг-чи, арча қандай рангда бўлади? Ҳа, у доимий яшил рангда.
Арчада поя бўлади. Поя тик ўсади. Унинг шохлари ҳам бўлади. Айтинг-чи шохлари узунми қисқами? Пастки қисмида узун, юқориги қисмида калта шохчалари бўлади. Биргаликда такрорлаймиз ва чизамиз! Баракалла! Мана пояси, энди ўнг томонда шохча, чап томонда шохча, эсимиздан чиқармаймиз пастки шохчалар узун, юқориги шохчалари калта қилиб чизамиз. Мана арча чизилди.
Энди расм чизган вароқларни тўғри қўямиз. Қўлимизга мўйқаламни олиб, ман кўрсатгандек ўнг қўлимиз бармоқлари билан ушлаймиз. Баракалла, энди мўйқаламни сувда ҳллаймиз, яшил бўѐққа ботириб расмни бўяймиз. Болалар расмларимиз чиройли чиқишига ҳаракат қиламиз. Баракалла, азаматлар!
Машғулотни мустаҳкамлаш.
Сизга расм чизиш ѐқдими? Нимани расмини чиздик? У қандай рангда бўлади?
Энди чизган расмларимиз бўѐғи қуриши учун дераза токчасига қуриши учун қўямиз. Қуригандан кейин чизган расмларингизни ота-оаналарингизга кўрсатамиз!
Малика Абдуқаҳҳорова (имзо) сана
Do'stlaringiz bilan baham: |