Яссиоѐқлик ва уни бартараф этиш, оѐқ орқа қисмини мустаҳкамлаш учун машқлар.
дастлабки ҳолат – полда оѐқлар тўғри ҳолда ўтирилади;
тарбиячининг буйруқлари асосида оѐқ бармоқлари бкуилади ва тўғриланади.
қўллар юқорида чапак чалиб сакраш машқи бажарилади.
Нафас машқлари:
Юриш: 2 қадамда нафас олиш, 4 қадамда нафас чиқариш.
Тайѐргарлик кўриб бўлингандан кейин ҳаракатли ўйинлар ўйналади. Бу ўйинларда баскетбол, волейбол, футбол каби ўйинлар ҳаракатлари машқ қилдирилади.
Ҳаракатли ўйинлар ўйнаш:
«Каптарни ушла» ҳаракатли ўйини
Тарбиячининг қўлида копток. Тарбияланувчилар тарбиячидан олдинги қаторга туриб олишади. Тарбиячи ―Марш‖ командаси билан коптокни отдаи. Болалар уни ушлаш учун югуришади. Бу ўйин 6-8 марта такрорланади.
“Исми айтиладиган коптокни ушлайди” ўйини.
Болалар 2 та командага бўлинади. Хоҳлаган жойларига туриб оладилар. Тарбияланувчилардан бирига копток берилади. Ўртоғини исмини айтадива коптокни отади. Исми айтилаган тарбияланувчи коптокни ушлашга улгуриши керак.
Ҳар бир тарбияланувчига копток берилади. Залда улар бир- бирига тегиб етмасдан коптокни тепиб олиб юришлари керак, худди футбол ўйнагандек.
Ўйин вақтида қоидаларга риоя қилиш назорат қилинади.
Машғулот якуни. ― Қушлар уяларида‖ машқи. Залда айлана тарзида юриб 2-3 дақиқа нафасни тиклаш машқлари бажарилади.
Малика Абдуқаҳҳорова (имзо) сана
3.4- модул. Табиат билан таништириш методикаси
МТМ тарбиячиси касбий қайта тайѐрлаш курси тингловчиси Малика Абдуқаҳҳорова
Катта гуруҳ учун машғулот ишланмаси
“Об-ҳавонинг табиатнинг асосий ҳодислари билан боғлиқлиги” Машғулот мақсади:
- об-ҳавони аниқлай оладиган табиатнинг асосий ҳодисалари ҳақида;
турли мавсумларда табиатдаги ўзгаришлар ҳақида;
об-ҳавони ўрганадиган ва айтиб берадиган одамлар ҳақида;
об-ҳавони аниқлаш асбоблари ҳақида (термометр ва флюгер);
булутларнинг турли турлари ҳақида тарбияланувчиларнинг билимларини мустаҳкамлаш.
Жиҳозлар: ѐмғир, қор, жала, дўл, муз, камалак, яхмалак, томчи, хазонрезги, булутлар, термометр, флюгер расмлари.
Do'stlaringiz bilan baham: |