Тарбиячи: Бир куни эчки подадан...
Болалар: ажралиб чиққан экан.
Тарбиячи: Сени ейман!
Болалар: дебди бўри.
Тарбиячи: Мени-я?
Болалар: ҳа, сени.
Тарбиячи: Раҳм қил.
Болалар: Мен жуда очман.
Тарбиячи: Раҳм қилмайман. Сени бутунлай...
Болалар: бир ямлаб ютиб юбораман ва ҳ.к.
Болалар (бола) жумлани тугатгандан кейин, тарбиячи ўша ўйинчоқни қўяди ва у билан ҳаракатлар бажаради, кейин яна бир марта эртакни болалар билан биргаликда ҳикоя қилади, лекин ўйинчоқлардан фойдаланмайди. Ўйин машқи. Тарбиячи: Болалар, ҳозир «Бўри ва эчки» ўйинини ўйнаймиз. Сизлар эчкилар бўласиз. Мен эчкилар ўтлагани чиқадилар, десам тарқалиб, ўтни қидирасиз, топасиз, ейсиз. Мен «Бўри» десам, жойингизга ўтириб оласиз,дейди. (Ўйин 2-3 марта такрорланади).
Тарбиячи қўлига ғоз ўйинчоғини олади ва: қаранглар бу нима? Бу… (ғоз)
Унинг исми (ға-ға).
Ғознинг исми нима экан? (умумий ва якка-якка жавоблар).
Ғоз сизнинг олдингизга келганидан хурсанд бўлиб, «ғаа-ғаа», «ғаа-ғаа» деб қўшиқ айтаяпти.
Ғоз қандай қўшиқ айтди? (болалар жавоби)
Ҳозир ғознинг қўшиғини биз ҳам айтиб кўрамиз.(2-3 марта такрорланади). Болалар билимини текшириш ва мустаҳкамлаш учун саволлар:
-Эртакнинг номи нима экан? Эчкининг олдидан нима чиқиб қолди? Бўри эчкига нима деди?
Эчки бўрига нима деди?
Бўрига эчкининг қандай гапи маъқул бўлибди? Эчки нима қилди?
Бўри эчкини еб қўйдими?
Ғоз қандай қўшиқ айтар экан?
Малика Абдуқаҳҳорова (имзо) сана
–модул. Математик тасаввурларни шакллантириш методикаси
МТМ тарбиячиси касбий қайта тайѐрлаш курси тингловчиси Малика Абдуқаҳҳорова
Ўрта гуруҳ учун миқдор ( катталик) тасаввурларини шакллантиришга оид машғулот ишланмаси
Нарсаларнинг ҳажмини катталигига нисбатан қиѐслаш
Мақсад: болаларнинг катталик тўғрисидаги тасаввурларини кенгайтириш; нарсаларнинг ҳажмини бир-бирига нисбатан кичиклигини қиѐслай олиш малакасини шакллантириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |