Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика
Малика Абдуқаҳҳорова ( имзо) сана
Download 157.38 Kb.
|
tavsiya
- Bu sahifa navigatsiya:
- “Тарбиячи-мураббий тўғрисида мутаффакирларнинг қарашлари” (эссе)
Малика Абдуқаҳҳорова ( имзо) сана2.2-модул. Мактабгача педагогика МТМ тарбиячиси касбий қайта тайѐрлаш курси тингловчиси Малика Абдуқаҳҳорова “Тарбиячи-мураббий тўғрисида мутаффакирларнинг қарашлари” (эссе)Тарбиячи касбининг нозиклиги, масъулиятлилиги ва мураккаблиги ҳамда шарафли эканлиги тўғрисида мулоҳазалар, муаллимнинг маҳорати, уларга қўйиладиган талаблар, фазилатларига оид қарашлар, муносабатга киришиш маҳорати, муомала маданияти Шарқ мутафаккирларининг асарларида ўз ифодасини топган. Шарқ маънавий – маданиятининг хилма – хил жиҳатлари, айниқса Уйғониш даврида жуда ривожланган бўлиб, бу даврда яшаб ижод этган Абу Наср Форобий, Хоразмий, Абу Али ибн Сино, Абу Райҳон Беруний, Абдураҳмон Жомий, Жалолиддин Давоний, Алишер Навоий ва бошқа кўплаб мутаффакирларнинг ижодлари педагогик тафаккур тараққиѐтида ѐш мураббийларнинг маънавий – ахлоқий камолотида муҳим манба бўлиб хизмат қилади. Шарқнинг буюк алломаси, қомусий олим Форобий (873 - 950) муаллимнинг ижтимоий ҳаѐтда ўтган ўрни ва унинг ўзига хос хусусиятлари тўғрисида ибратли ғояларни илгари сурган. «Тарбиячи, - дейди Форобий, - ақл – фаросатга, чиройли нутқга эга бўлиши ва таълим олувчиларга айтмоқчи бўлган фикрларни тўла ва аниқ ифодалай олишни билмоғи зарур. Шу билан бирга ўз ор – номусини қадрлаши, адолатли бўлиши лозим. Ана шундагина у инсонийликнинг юксак даражасига эга бўлади ва бахт чўққисига эришади», - деб таъкидлайди. Мутафаккир Форобий тарбиячи шахсига хос қатор фазилатларга холисона, одилона, оқилона шарҳ бериш имкониятига эришган буюк зотдир. Шунинг учун мазкур шарҳлар, илмий иловалар, теран фикрлар, ибратли мулоҳазалар ҳам ўз долзарблигини йўқотмаган. Мазкур муаммо юзасидан мулоҳаза юритган атоқли олим Абу Али ибн Сино (980 – 1037)нинг фикрича, «...Тарбиячи матонатли, соф виждонли, ростгўй ва бола тарбиялаш услубларини ахлоқ қоидаларини яхши биладиган одам бўлмоғи лозим. Тарбиячи таълим олувчининг бутун ички ва ташқи дунѐсини ўрганиб, унинг ақл қатламларига кира олмоғи лозим». Абу Али ибн Сино мулоҳазасига кўра тарбиячи дастлаб болаларни яхши кўриши, ҳурмат қилиши, улар билан хушмуомала бўлиши шарт. Агар бола ишни яхши бажарса, уни ўз вақтида рағбатлантириш, гоҳида мақтаб қўйиш, аксинча бўлганда эса, унга танбеҳ бериш керак. Лекин, танбеҳ боланинг иззат – нафсига тегадиган бўлмаслиги лозим, таълим олувчига муросасозлик қилиш эса боланинг ўзбошимча бўлиб қолишига олиб боради,- дейди ибн Сино. Насриддин Тусий ўзининг «Тарбиячиларни тарбиялаш тўғрисида» деган асарида шундай дейди: «Тарбиячи мунозараларни олиб бориши, рад этиб бўлмайдиган даражада исбот қилишни билиши, ўз фикрларининг тўғрилигига ишониш, нутқи эса мутлақо тоза, жумлалари мантиқий ифодаланадиган бўлиши лозим. Тарбиячи нутқи ҳеч қачон ва ҳеч қаерда заҳархандали, қўпол ва қаттиқ бўлиши мумкин эмас. Дарс пайтида тарбиячи ўзини тута олмаслиги ишни бузиши мумкин». Ўзбек адабиѐти даҳоси Алишер Навоий ўз асарлари ва илмий қарашлари тарбиячилик қобилияти ва унинг обрўси, одоби юзасидан мулоҳазалар юритади. Аллома ижодий ѐндашувсиз ҳеч бир фаолиятини тасаввур қила олмайди. Ана шу боисдан унинг асарларида одоб, ахлоқ, зийраклик, иродавий куч, поклик, самимийлик хислатлари асосий ўринни эгаллайди. Тарбиячининг ҳар жиҳатдан ибрат ва намуна бўлиши таълим ва тарбия гарови эканлигига ишора қилган. Тарбиячининг касб маҳоратини тарбиялашнинг моҳияти тўғрисидаги мулоҳазалар «Қобуснома», «Ҳотамнома», «Кутадғу билиг» каби буюк асарларда ҳам баѐн этиб берилган. Чунки бу асарларнинг барчаси одобноманинг худди ўзгинаси бўлганлиги сабабли тарбиячи – мураббийнинг ўзига хос хислатларини шаклланиш босқичлари ифодалаб берилган. XVII – XIX асрда давом этган Туркистондаги жадидлар ҳаракатининг асосчиларидан бири, буюк маърифатпарвар тарбиячи, моҳир тадқиқотчи Абдулла Авлоний таълим тизими, ўқитишни такомиллаштириб, тарбиячилар малакасини ошириш, бўлғуси тарбиячини тайѐрлаш муаммоларига мутлақо янгича ѐндашган олимдир. Унинг фикрича ижодий изланиш, ўқиш ва ўқитишнинг янги шакли, услуб ҳамда воситаларини қидириш тарбиячининг энг муҳим сифатларидан биридир, - деб таъкидлайди. Шундай қилиб, Ўрта Осиѐ мутафаккирлари ва ўзбек маърифатпарварлари тарбиячи кучли хотирага, ирода ва тафаккурга, ақл – заковатга чиройли нутқга эга бўлиши, кўзланган мақсадни амалга ошириш йўлида жонбозлик, қатъиятлик кўрсатиш, тарбияланувчиларнинг руҳий дунѐсига тўғри йўл топа олиш, уларга таъсир ўтказиш имконияти виждонлилик, самимий, одобли, назокатли, ишчан, масъул шахс сифатида фаолият кўрсатиши зарур эканлигини ўз асарларида таъкидлаб ўтадилар. Download 157.38 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling