Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика


Download 157.38 Kb.
bet14/18
Sana26.02.2023
Hajmi157.38 Kb.
#1233183
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
tavsiya

Болалар учун амалий иш


ТАРБИЯЧИ: - Болажонлар, барчангизнинг олдингизда картондан қилинган квадрат ва учбурчак шакллари турибди. Шу картонлардан фойдаланиб 2 хил: катта ва кичик уйча ясанг. Энди олдингиздаги оқ қоғозга катта ва кичик уйчаларни қўямиз ва қаламда атрофини юргизиб чиқамиз. Болалар тарбиячи айтганидек бажарадилар. Мана тайѐр шакллар чизилди. Катта уйнинг томини тўқ яшилга, қолган қисмини оч яшилга бўяймиз. Кичик уйнинг томини тўқ кўкга, қолган қисмини оч яшилга бўяймиз. қани, кимнинг уйчаси чиройли чиқди? (Тарбиячи ҳар бир боланинг ишини кузатиб, уйчани чизишда қандай шаклдан фойдаландингиз? қайси уйча кичик? қайси уйча катта ? каби саволларни беради).

Болалар билимини текшириш ва мустаҳкамлаш учун саволлар:


      1. Дамас каттами, автобусми?

      2. Жўжа кичикми, хўрозми?

      3. Ит каттами, мушукми?

      4. Қайси уйга қайси том тўғри келади? Уй ва томларни чизиқ ѐрдамида бирлаштиринг ва бир хил рангга бўянг.

Тарбиячи машғулот давомида ва охирида барча болаларни рағбатлантириб боради. Бу машғулотни ўтиш орқали яхши натижаларга эришдим, фойдаланишни барча тарбиячиларга тавсия этаман. Машғулотни техник воситалар ҳамда кўргазмали воситалар билан ташкил этиш зарур.


Малика Абдуқаҳҳорова ( имзо) сана


3.3-модул. Жисмоний тарбия методикаси
МТМ тарбиячиси касбий қайта тайѐрлаш курси тингловчиси Малика Абдуқаҳҳорова

Мактабгача ѐшдаги болалар учун спорт ўйинлари (машғулот ишланмаси)


Инсонни ҳар томонлама ривожлантиришда болалик даврида унинг жисмоний тарбияси муҳим ўрин тутади. Эрта болаликдан бошлаб соғлиқни сақлаш, жисмоний ривожланиш асослари яратилади, кўникмалар шакллантирилади. Болалар ўйин ўйнаш орқали қувонишади, жисмоний тарбия билан шуғулланишади. Одатдаги ҳаракатли ўйинлардан - хоккей, футбол, баскетбол, стол тенниси, кичик шаҳарлар, бадминтон каби кўп ўйналади. Спорт билан боғлиқ ўйинлар таълим муаммоларини ҳал қилишда катта аҳамиятга эга. Улар аниқлик, ҳаракатчанлик, кўз орқали чамалаш ва ориентир олишнинг ривожланишига ҳисса қўшади. Ўйинда болалар фикрлаш тараққиѐтига, визуал ва эшитиш сигналларига, жавоб реакциясининг тезлигига ривожлантирди, тез қарор қабул қилишни ўрганади. Спорт билан шуғулланиш жараѐнида болаларда янги ижобий ахлоқий хусусиятлар пайдо бўлади. Ўйинларда қоидаларни мажбурий бажариш чидамлилик, ҳалоллик, интизом, жамоа учун масъулият қобилиятини ривожлантиришга ѐрдам беради.
Болалар низоларни ўзаро келишмовчиликларни ҳал қилишни ўрганадилар. Болаларнинг физиологик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, фақат мактабгача ѐшдаги ѐшлар билан спорт машғулотларини ўтказиш, шунингдек, мактабгача ѐшдаги катта ѐшдаги болаларни спорт ўйинлари элементлари билан таништириш тавсия этилади. Сизнинг эътиборингизга мактабгача ѐшдаги болалар учун спорт ўйинлари асосидаги машқларни тақдим этамиз.



Download 157.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling