Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика


Download 157.38 Kb.
bet17/18
Sana26.02.2023
Hajmi157.38 Kb.
#1233183
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
tavsiya

Машғулот режаси:


  1. Ташкилий қисм

  2. Машғулотнинг асосий қисми

  3. Машғулотни якунлаш.

Машғулот бориши:


Тарбиячи: болалар қани деразадан қаранг-чи бугун об-ҳаво қандай?...(болаларнинг жавоби тингланади)
Тарбиячи : Изоҳлаб беринг-чи…… (болаларнинг жавоби- очиқ, совуқ, булутли …) келинг сиз билан эслаб кўрамиз яна қандай об-ҳаво бўлиши мумкин?....(Тарбиячи болаларнинг диққатини турли об-ҳаво тасвирланган расмларга жалб қилади.Болаларнинг жавоби: қуѐшли, ѐмғирли, булутли, шамолли, аѐзли, совуқ, очиқ)
Тарбиячи: Баракалла болалар!
Тарбиячи: об-ҳавони ўрганиб айтиб берадиган касб эгалари қандай номланади? (болаларнинг жавоби- метеорологлар.)
Улар об-ҳавони қандай ўрганишади? (болалар жавоби турли асбоблар ѐрдамида)
Тарбиячи: сиз қандай об-ҳавони ўрганадиган асбобларни биласиз? (Тарбиячи термометр ва флюгер тасвирига болалар эътиборини қаратади).(Болаларнинг жавоби- термометр ва флюгер).
Тарбиячи: Термометр нима учун керак ? (болаларнинг жавоби- ҳавонинг ҳароратини ўлчаш учун) Флюгер нима учун керак?......
(болаларнинг жавоби- шамолнинг йўналишини аниқлаш учун).
Тарбиячи: болалар айтинг-чи, нима учун эртанги кун об-ҳавосини билиш муҳим? (болаларнинг жавоби - зонтик олиш, иссиқроқ кийиниш ва ҳоказо)
Тарбиячи: кимлар учун об-ҳавони билиш янада муҳим (болаларнинг
жавоби- ота-оналаримизга).
Тарбиячи: яна-чи? Қайси касб эгаларига об-ҳавони билиш бизданда муҳим?.. (болаларнинг жавоби- автобус ҳайдовчилари, учувчилар, деҳқонлар).
Тарбиячи: Келинг, эслайлик қайси табиатнинг ҳодисалари орқали об- ҳавога баҳо бериши мумкин (тарбиячи табиат ҳодисалари тасвирланган расм кўрсатилади (болаларнинг жавоби- ѐмғир, қор, жала, туман, шудринг, шамол, яхмалак, муз, хазонрезги).
Тарбиячи: ҳали метериолог касби бўлмасидан олдин ота-боболаримиз турли табиат белгилари асосида об-ҳаво қандай бўлишини аниқлаганлар.

  1. қалдирғочлар пастлаб учса - … (ѐмғир ѐғади)

  2. ѐмғир чувалчангларини тупроқдан юзага чиқиши -….( ѐмғир ѐғади)

  3. момоқаймоқ гули ѐпилиб қолиши - … (ѐмғир ѐғади).

Тарбиячи : ѐмғир ѐғдирадаган булутларни биласизми? Улар қандай номланади? (болалар жавоби эшитлади)
Тарбиячи : момақлдироқ гумбирлаб чақмоқ чаққанда қандай булутлар ҳосил бўлади? (болаларнинг жавоби- момақалдироқ булутлари, қора булутлар) Машғулотни мустаҳкамлаш.
Расмларга қараб фаслларда қандай табиат ҳодисалари бўлишини билдириш. Бунда денгиз чайқалади ўйини ўйналади. Гуруҳ 4 та гуруҳчага бўлинади. Ҳар бир гуруҳга фасллар тақсимлаб берилади. Фасл расми кўрсатилиб, табиат ҳодисаси номи айтилса шу гуруҳ тарбиячи ѐнига келади. Қолганлар эса жойида тинч туради.
Ёз: жала, шудринг, камалак, ѐмғир, иссиқ кунлар. Қиш: сумалак-муз, қиров, қор.
Куз: хазонрезги, шамол, ѐмғир.
Баҳор: яшил барглар, ѐмғир, булутлар, очиқ ҳаво, илиқ кунлар.

Download 157.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling