Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика
Малика Абдуқаҳҳорова ( имзо) сана
Download 157.38 Kb.
|
tavsiya
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кун тартиби ва унинг аҳамияти ҳақида тавсиялар
Малика Абдуқаҳҳорова ( имзо) сана2.4- модул. Мактабгача ѐшдаги болалар физиологияси ва гигиенаси асослари МТМ тарбиячиси касбий қайта тайѐрлаш курси тингловчиси Малика Абдуқаҳҳорова Кун тартиби ва унинг аҳамияти ҳақида тавсияларБолаларнинг ўсиши ва ривожланиши доимий фаолиятига боғлиқ. Уларнинг гармоник ривожланиши ҳар турдаги фаолиятга ва шу фаолиятни оқилона тузишга боғлиқдир. Организм фаолияти деб, унинг у ѐки бу системаси кўпроқ иштирок этиб бажарадиган ишига айтилади. Одамда 2 хил турдаги фаолият ажратилади. Жумладан, жисмоний (мушаклар системаси функцияси ва ишига боғлиқ бўлган) ва аклий фаолият (марказий нерв системаси ва мия пўстлоғи функцияси ишига боғлиқ бўлган) Ўқув тарбия жараѐни асосида ўзининг шакли, мазмуни ва давомийлиги турлича, бола организми ўсиб ривожланишининг асосий омили бўлган бир қанча фаолиятлар ѐтади. Турли хил фаолиятни ўз ичига олган ҳар қандай меҳнат жараѐни организм олдида турган қийинчиликларни енгиш билан боғлиқ маълум бир талабларни қўйиб, ривожланишнинг мезони бўлиб хизмат қилади. Фаолият турлари энергия сарф қилиш миқдори ва ҳаракат қисмининг катта-кичиклигига қараб, шартли равишда 2 турга: нисбатан кам миқдорда энергия сарф қилувчи – кичик механик ва каллориялик ҳамда катта механик иссиқлик эффекти турларида бўлиш мумкин. Биринчи хил фаолият ақлий меҳнатнинг асосини ташкил этади. (Мактаб, уйдаги дарслар ва машғулотлар) бола ѐши ва машғулотлар турига қараб, энергия сарфи 50-100 ккал/ соатни ташкил этади. 600 ккал\соатдан кўп энергия сарф қилинадиган фаолият меҳнат ва жисмоний тарбия дарслари асосини ташкил этади. Ҳаракат фаолияти ақлий меҳнатдан кўра кўпроқ тананинг қўзғалиши ва турли тўсиқларни енгиш каби ҳара-катларни ўз ичига олган жисмоний меҳнатда намоѐн бўлади. Турли хил вазифаларни бажариш давомида организмнинг функционал ҳолатида ўзгаришлар рўй беради, толиқиш кузатилади. Толиқиш - бу ҳар қандай фаолият , ишдан кейин юзага келувчи организм функционал имкониятларининг вақтинчалик пасайиши деб тушунтирадилар. Турли ѐшдаги болалар кун тартибининг гигиеник асослари: Кун тартиби бу куну-тун давомида вақтни иш, ўқиш ва дам олишга, ѐш ҳамма саломатлик ҳолатини эътиборга олган ҳолда тўғри тақсимлашдир. Овқатланиш, ухлаш, ишга киришга бўлган, ишлаб чиқилган ва мустаҳкамланган мураккаб шартли рефлекслар динамик стереотип характерга эга бўлиб, вақтдан унумли ва тўғри фойдаланиш, ишга осон киришиш ва уни самарали бажариш, яхши дам олишга имкон яратади. Кун тартиби бола ҳаѐтини тўғри йулга қуядиган ва бажарилиши доимо лозим бўлган қоидадир. Тўғри ташкил этилган кун тартиби болада тетик ва яхши кайфият, ўқиш ва ижодга, турли ўйинлар ва машғулотларга қизиқиш уйғотади, унинг ривожланишига яхши таъсир кўрсатади. Кун тартибини тузишда қуйидаги қоидаларга амал қилиши лозим: турли хил фаолиятлар, уларнинг энг мақбул давомийлигини, бир-бири билан навбатлашуви ва вақтини аниқлаш; дам олиш вақтни иложи борича очиқ ҳавода ташкил этиш; ўз вақтида сифатли овқатланиш; гигиеник тўлақонли уйқу. Болаларнинг ѐшига қараб кун тартибининг асосий қисмлари қуйидагича: 1.Кичкинтойлар учун - овқатланиш, уйқу ва тетиклик ҳолати Боғча – болалар учун керакли машғулотлар, ўйинлар, сайрлар, рационал овқатланиш, уйқу, ўқишга тайѐрланиш, тарбия Мактаб ѐшидаги болалар учун – кичик мактаб ѐши учун: ўқув машғулотлари, очиқ ҳавода дам олиш, вақтида овқатланиш, яхши уйқу ва танаффуслар. Ўрта ѐшдаги ўқувчилар учун – юқорида кўрсатилган тартибларга яна қўшимча: тўгарак машғулотлари, имтиҳонга тайѐргарлик, касбни эгаллаш учун ўқиш. Катта ѐшдаги ўқувчилар учун - ўқув машғулотларининг кўпайиши, ҳаракат фаолиятининг ошиши, физкультура, спорт. Кичик ѐшдаги (3 ѐшгача бўлган) болаларнинг кун тартиби: 3 ѐшгача булган болаларнинг кун тартибини тузаѐтганда уларнинг нерв системасида кечувчи жараѐнларнинг сустлиги ва нисбатан кам ҳаракатлигини унутмаслик лозим. Бола биринчи талаб бўйича қилаѐтган ишни тўхтатиб, бошқа ҳаракатга ўта олмайди. Боланинг хатти-ҳаракатлари ўзининг табиий талаблари – очликни бартараф этиш, уйқу ва уйғоқлик чоғидаги турли эҳтиѐжларни қондириш билан боғлиқдир. 3 ѐшгача бўлган болаларнинг кун тартибини тузаѐтганда уларнинг нерв системасида кечувчи жараѐнларнинг сустлиги ва нисбатан кам ҳаракатлигини унутмаслик лозим. Бола биринчи талаб бўйича қилаѐтган ишни тўхтатиб, бошқа ҳаракатга ўта олмайди. Боланинг хатти-ҳаракатлари ўзининг табиий талаблари – очликни бартараф этиш, уйқу ва уйғоқлик чоғидаги турли эҳтиѐжларни қондириш билан боғлиқдир. Ўрта ва катта гуруҳлар кун тартибида 1-2 таълим машғулотлари 20-30 дақиқа давомида ўтказилади. Булар орасидаги танаффус ва очиқ ҳавода сайр қилиш 15-20 дақиқани ташкил этади. Download 157.38 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling