Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика
Download 157.38 Kb.
|
tavsiya
3 ѐш инқирози. Шахсий ―мен‖ни англаш босқичи ҳисобланган 3 ѐшда кўпчилик болалар катталар ва тенгдошлари билан ижтимоий муносабатларни ўрнатишда қийинчиликларга дуч келади. Машҳур немис психологи Эльз
Келер ―Уч ѐшли бола шахсияти‖ номли ишида мазкур даврда турган болалар руҳиятига хос ўзгаришларнинг етти кўринишини санаб ўтган. Унинг фикрича, бу босқичда негативизм, яъни бир одамнинг бошқа кишилар билан муносабатларида салбий реакция кузатилиб, бола катталарга бўйсинишни истамайди. Шу билан бирга, инжиқлик, қайсарлик, ўзбошимчалик, эътироз билдиришлар, катталарни қадрсизлантиришга уриниш ва болалар деспотизми (зўравонлиги) кузатилиб, кўпинча ундан ―мен ўзим…‖ иборасини эшитиш мумкин. Нотўғри тарбия натижаси ўлароқ, боланинг жавоб реакцияси баъзи ҳолларда ўта салбий ҳолатларни келтириб чиқариши мумкин. 6-7 ѐшга келиб болада тишларнинг алмашиши, юз қиѐфасининг ўзгариши, бола танасининг тез ўсиши, организми чидамлилигининг ортиши, мушакларнинг қувватга тўлиши, ҳаракатлар мувозанатининг такомиллашуви кузатилади. 3 ѐшлилар инқирози пайтида бола ўзининг мавжудлигини, менини англаб етган бўлса, бу ѐшга келиб ижтимоий муносабатлардаги ўз ўрнини топишга ҳаракат қила бошлайди. Яъни, мавжудликдаги ―мен‖дан ижтимоий ―мен‖ сари қадам ташланади. Мактабгача ѐшдаги бола ўз-ўзига ―мен меҳрибонман‖, ―мен қийналаяпман‖, ―мен ѐмон иш қилаяпман‖ деган сўзларни айта олади. Ўз ҳаракатларига нисбатан онгли ѐндашиб, эски қизиқишлар ўрнига янгилари билан шуғуллана бошлайди. Бироқ болада ҳали ҳиссиѐтларини бошқариш қобилияти шаклланмаган бўлади. Омадсизликлар занжири (ўқиш ѐки катталар билан бўлган муносабатларда) норасолик, камситилиш, ўзига ишончнинг сусайиши, компетентлик, ўзига хосликларнинг йўқолишига олиб келиши мумкин. Бола онгли равишда қандайдир ролни бажариш, аввалдан тайѐрланган, бироқ унчалик ҳақиқатга мос бўлмаган қиѐфаларга киришга ҳаракат қила бошлайди. Бу пайтда бола тарбиясида оғирлашиб, уни бошқариш бирмунча қийинлашади. Мазкур даврда бола учун энг зарур бўлган нарса — ҳурмат. Агарда мазкур эҳтиѐж қондирилмаса, у билан ўзаро тушунишга асосланган муносабатларни ўрнатиш қийинлашади. Шу билан бирга, ота-онасининг одатий буйруқ ва талаблари билан ҳисоблашиб, муҳокама қила бошлайди, айѐрлик, ўжарликка мойил бўлади. Тез-тез ―нима учун?‖, ―қандай?‖, ―нега?‖ деган саволларни бера бошлайди. Мазкур ѐш самимийликнинг йўқолиши билан ҳам характерли бўлиб, бу боланинг ҳар бир хатти-ҳаракатига эҳтиѐткорлик ва босиқлик, сабр-тоқат билан жавоб бериш лозимлигини англатади. Муаммонинг уч ечими Биргаликда ҳаракат қилиш Ўтиш давридаги муаммоларни ҳамжиҳатликда ҳал қилиш муҳим аҳамият касб этади. Бунда оиланинг барча аъзолари, яқин дўстлар иштирок этгани маъқул. Ўтиш даврига оид маълумотларни тақдим этиш орқали ижобий натижага эришиш мумкин. Ҳар бир ўтиш давридаги ўзига хос жиҳатларни инобатга олган ҳолда оиланинг катта ѐшли аъзолари керакли тушунтиришларни олиб бориши, зарур кўникмаларни амалда кўрсатиб бериши мақсадга мувофиқ. Соғлом турмуш тарзи Соғлом турмуш тарзига риоя этиш ҳар қандай босқичнинг енгил ва асоратларсиз ўтишини таъминлаши аниқ. Тўғри овқатланиш, спорт билан шуғулланиш, кун тартибига риоя этиш, кайфиятни аъло даража ушлаб юриш жуда фойдали. Масалан, инсон ўзи қизиққан бирор спорт тури билан шуғулланиши уни физиологик ва руҳий инқирозлардан чалғитади. Тўлақонли, саломатлик учун фойдали овқатланиш рационини танлаш ва турли зарарли одатлардан узоқ бўлиш ҳам ўта муҳим. Чунки чекиш ѐки ичиш организмдаги тикланиш ва ривожланиш жараѐнларини секинлатиши, ўтиш даврига хос салбий ўзгаришларни янада кучайтириши мумкин. Ҳаммаси таққослаш орқали англанади Болалар катта бўлар экан, уларнинг ҳаѐт қийинчиликлари, мураккабликларини мустақил тарзда ҳис этишларига қўйиб бериш лозим. ―Мен сенга айтгандим, сен эшитмадинг‖, қабилидаги гап-сўзларни қўлламасдан, болаларга ўтиш даврларида маслаҳатгўйлик қилиш керак холос. Download 157.38 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling