Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика
Ш. Эргашева Л.Миржалолова
tavsiya
- Bu sahifa navigatsiya:
- I блок. Таълим-тарбия жараѐнларини ташкил этишнинг меъѐрий
- “Ривожланган хорижий давлатлар ҳамда Ўзбекистондаги мактабгача таълим тизимини таққослаш: ютуқ ва камчиликлари” (эссе)
Ш. Эргашева Л.Миржалолова
Г.Юсупова |
– – – |
Тилларни ўқитиш методикаси кафедраси мудири Мактабгача, бошланғич ва махсус таълим методикалари кафедраси мудири Масофадан ўқитишни ҳудудий мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи |
I блок. Таълим-тарбия жараѐнларини ташкил этишнинг меъѐрий
асослари
1.1-модул. Мактабгача таълимни ривожлантиришнинг концептуал
асослари
МТМ тарбиячиси касбий қайта тайѐрлаш курси тингловчиси Малика Абдуқаҳҳорова
“Ривожланган хорижий давлатлар ҳамда Ўзбекистондаги мактабгача таълим тизимини таққослаш: ютуқ ва камчиликлари” (эссе)
Болалар юрт келажаги. Шарқ мамлакатларида бола тарбияси муҳим эканлиги сир эмас.
Япония ривожланган давлатлар ичида ўзига хос ўринга эга. Бола тарбияси билан асосан оналар шуғулланишади. 3 ѐшдан кейин она фарзандини боғчага бериши мумкин. Японияда қуйидаги турдаги мактабгача таълим муассасалари фаолият юритади:
-болалар боғчалари, бола парваришлаш марказлари (保育所) hoikuen,
болалар боғчалари (稚稚稚園) yōchien,
ногирон кишилар учун махсус муассасалар (特別支援学校) .
Бола парваришлаш марказларига болани 3 ойликдан бошлаб бериш мумкин. Лекин япон жамиятида бундай оналарга ижобий фикр билдирилмайди. Боласини бунча эрта боғчага бериш учун жиддий асос бўлиши керак. Бундан ташқари боғчага фақатгина ота-оналари ишлайдиган болалар қабул қилинади. Ота-она муниципалитетга болага қарайдиган бирорта оила аъзоси йўқлиги ҳақида маълумотнома тақдим этиши керак бўлади.
Бола парваришлаш марказлари тарбиявий жараѐнларга мослашмаган бўлиб, Соғлиқни сақлаш, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига буйсунади.
Японияда давлат ва хусусий боғчалар сони кўплигига қарамасдан, ҳозирда 25 минг бола боғчага жойлашишга навбатда туриши аниқланган.
80 фоиз боғчалар хусусий ҳисобланади. Боғча тўловлари ота-онанинг даромадига қараб тўланади. Даромад қанчалик кўп бўлса, тўлов шунчалик юқори бўлади. Боғчаларда бир хил кийим – форма таъсис этилган.
Боғчалар эрталабки соат 8 дан кечки 5 гача ишлайди. Ота-оналар ишларига қараб шу вақт оралиғида болаларни боғчада қолдириши ва олиб кетишлари мумкин. Агар ота-она иш вақти узоқроқ давом этса, қўшимча ҳақ тўлаб боласини кечки соат 7 гача боғчада қолдириши мумкин.
Оналар ва тарбиячи-педагог ўртасида алоқа дафтари юритилган. Тарбиячи онага боланинг овқатланиши, ухлаши, ўйнаши, ўрганиши, билиши, одоби ҳақида ѐзма ахборот ва тавсиялар бериб боради. Бу жараѐнда тарбиячи етакчи томон ҳисобланади. Агар бола тарбиясида оила йўл қўйган камчиликларни тарбиячи албатта кўрсатиб ўтади.
Боғчада болалар ижтимоий муносабатлар, соғлиқ, тил, атроф-муҳит, ҳиссиѐтлар ифодаси йўналишидаги таълимни ўз ичига олади.
Япония мактабгача таълим тизимидаги юқорида келтирилган фикрларим унинг ютуқлари эканлигини айтмоқчиман.
Камчилиги онаси ишламайдиган болалар боғчага қабул қилинмас экан. Шу сабабли онаси мустақил равишда боласини мактабга тайѐрлар экан. Манимча, боғчада болалар жамоада ўзини тутиш, қобилиятларни намойиш этиш, бошқаларни ҳурмат қилиш, диққатини жамлаш каби хусусиятларни эгаллаши осон бўлади.
Ўзбекистонда мактабгача таълим тизими ҳам ўзига хос ютуқларга эга. Болаларнинг жисмоний ва ақлий ривожланиши назоратга олинган бўлиб, давлат талаблари ишлаб чиқилган. МТМ ларида болаларнинг ѐшига қараб гуруҳлар ташкил этилган. Гуруҳларда нутқ ўстириш, жисмоний тарбия, табиат билан таништириш, математик саводхонликни шакллантириш, тасвирий фаолиятни ривожлантиришга оид машғулотлар жадвал асосида ташкил этилади. Яна бир ютуқ иккинчи тилга ўргатувчи педагогларнинг машғулот ўтказиши. Бу педагоглар олий маълумотли эканлигидир. МТМ, туман, шаҳар миқѐсида турли танловлар ўтказилиб, тарбияланувчилар ўз қобилиятларни намойиш этишади.
Нутқида ѐки жисмоний жиҳатдан нуқсони бор болалар махсус муассасаларда шифокор ва тарбиячи-педагог назоратида бўлади. Бундай тарбияланувчилар билан уларнинг имкониятларидан келиб чиқиб таълимий- тарбиявий машғулотлар ўтказилади.
Камчилик сифатида шанба куни боғчаларнинг ишламаслигини айтмоқчиман. Ишлайдиган оналар шанба куни болаларини қаерга ѐки кимга қолдиришни билишмайди. Фаолият юритаѐтган тарбиячиларнинг ўрта махсус маълумотли эканлиги, психологик хизматнинг талаб даражасида эмаслиги, ота-оналар ва тарбиячи ўртасидаги алоқалар асосан тарбиячи томондан ташкил этилаѐтганлигида, кўпгина оналар болаларининг овқатлангани кўпроқ қизиқтириши, тарбиясига эътиборсизлиги бу соҳада ота-оналар билан ҳам ишлаш кераклигини тақазо қилади.
Охирги икки йилда мактабгача таълим тизимида қилинаѐтган ислоҳотлардан мамнунмиз. Келажак авлод тарбияси, ота-оналар учун кўпгина қулайликлар яратилмоқда. Масалан, жорий йилнинг 28 март куни
Вазирлар Маҳкамасининг ―Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисидаги‖ 244-сонли қарори қабул қилинди.
Ушбу қарорга кўра 2018 йил 1 апрелдан бошлаб, Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари олиш учун жисмоний шахслар фақат Давлат хизматлари марказлари ѐки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қиладилар. Йўлланмани олиш тартиби этиб, ота-оналар ѐки уларнинг ўрнини босувчи шахслар йўлланмалар олиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келган ҳолда мурожаат қиладилар ѐки электрон тарзда давлат хизматлари олиш Ягона интерактив давлат хизматлари порталида рўйхатга олиниши белгиланган.
Қарорда қайд этилганидек, болаларни муассасага қабул қилиш бўйича давлат хизмати бепул амалга оширилиши белгиланган.
Download 157.38 Kb.
Do'stlaringiz bilan baham:
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling