Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика


Download 157.38 Kb.
bet4/18
Sana26.02.2023
Hajmi157.38 Kb.
#1233183
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
tavsiya

Бола ҳуқуқлари


Ўзбекистон Республикаси ѐш мустақил давлат бўлиб, аҳолисининг 40% ни 18 ѐшгача бўлган болалар ташкил этади, 64%ни эса – 30 ѐшгача бўлган ѐшлар. Шу сабабли, инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасида давлат сиѐсатининг устувор йўналиши болалар ва ѐшларнинг жисмоний, интеллектуал ва маънавий ривожланиши учун қулай ва энг яхши шароитларни яратиш, шунингдек кўп болали оилаларни, етим болаларни ва оила муҳитидан маҳрум бўлган болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикасининг 1992 йилда БМТнинг Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциясини ратификация қилиши бола ҳуқуқларига оид давлат сиѐсатининг шаклланиши учун замин яратди ва ушбу сиѐсат бола
ҳуқуқларини амалга ошириш ва ҳимоя қилиш билан боғлиқ муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш учун самарали механизмни яратишга қаратилган давлат органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг изчил олиб борилаѐтган фаолиятида намоѐн бўлмоқда. Шу боис, бола ҳуқуқларини таъминлаш ва ҳимоя қилиш учун зарур бўлган ҳуқуқий ва ташкилий шароитлар ва кафолатлар яратиш Ўзбекистон давлат сиѐсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.
Бола ҳуқуқларини таъминлашда Ўзбекистон Республикаси БМТнинг Фуқаролик ва сиѐсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт, Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт, Хотин-қизларга нисбатан камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги конвенция, Ирқий камситишларга барҳам бериш тўғрисидаги конвенция ва Қийноқ ва муомала ва жазонинг шафқатсиз, ноинсоний ва қадр-қимматни камситувчи бошқа турлари тўғрисидаги конвенцияси каби бошқа асосий халқаро шартномаларига ҳам таянади.
БМТнинг олтита асосий халқаро ҳужжатига қўшилгач, Ўзбекистон Республикаси халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принциплари ва нормаларига мувофиқ тарзда бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича муайян халқаро мажбуриятларни ўз зиммасига олди.
2008 йилда Ўзбекистон парламенти бола ҳуқуқларига ҳам тегишли бўлган бир қатор халқаро ҳужжатларни ратификация қилди:

  1. Ишга қабул қилиш учун энг кичик ѐш тўғрисидаги ХМТнинг конвенциясини (2008 йил 4 апрелда);

  2. Болалар меҳнатининг энг ѐмон шаклларини тақиқлаш ва тугатишга доир шошилинч чоралар тўғрисидаги ХМТнинг конвенциясини (2008 йил 8 апрелда);

  3. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши конвенциясини (Нью-Йорк, 2000 йил 15 ноябрь) тўлдирувчи одам савдосининг, айниқса, аѐллар ва болалар савдосининг олдини олиш ҳамда унга чек қўйиш ва унинг учун жазолаш ҳақидаги протоколини (2008 йил 8 июлда);

  4. Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияга доир болалар савдоси, болалар фоҳишабозлиги ва болалар порнографиясига тааллуқли Факультатив протоколни (2008 йил 11 декабрда);

  5. Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияга доир, болаларнинг қуролли можароларда иштирокига тааллуқли Факультатив протоколни (2008 йил 12 декабрда).

Ўзбекистонда бола ҳуқуқлари ва эркинликлари 100дан ортиқ қонунлар билан тартибга солинишига қарамай, 2008 йил 7 январда ―Бола
ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида‖ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни кучга кирди.
―Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида‖ги Қонун Ўзбекистоннинг ҳуқуқий тарихида бола ҳуқуқларига оид биринчи алоҳида қонун бўлди. Мўлжаланган мақсадга кўра, у боланинг ҳуқуқий аҳволини белгилашга доир муносабатларни тартибга солишга, бола ҳуқуқларини ва эркинликларини юридик кафолатлашга қаратилган. Қонуннинг мақсадига биноан, бола ҳуқуқлари ва манфаатларини амалга татбиқ этилишини таъминлайдиган кафолатларни белгилаш қонун билан тартибга солинадиган асосий объект ҳисобланади.

Download 157.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling