Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика
Download 157.38 Kb.
|
tavsiya
- Bu sahifa navigatsiya:
- МАШҒУЛОТНИНГ БОРИШИ
Кутилаѐтган натижалар: Болалар нарсаларнинг катталигига нисбатан қиѐслашни ўргатиш. Катталик тўғрисидаги тасаввурлари мустаҳкамланади.
Керакли жиҳозлар:3 та уйча: кичик, каттароқ, катта (1-расм) ―уч айиқ" эртаги асосида расм. катта-кичик кўзачалар, китоблар, ўйинчоқлар; ўғил болаларга катта коптоклар, қизларга кичик коптоклар; ҳар бир болага қоғоз, рангли қаламлар,катта ва кичик учбурчаклар, квадратлар.( 2-расм) ( 2-расм) (1-расм) МАШҒУЛОТНИНГ БОРИШИ:ТАРБИЯЧИ: - Болажонлар, биз нарсалар-катта ѐки кичиклигини қандай биламиз? Албатта, таққослаб кўриб биламиз, яъни унинг бўйини тенглиги ва энига қараб чамалаб айтамиз. Мана, болалар, ҳозир олдимизда 3 та уйча турибди. Шу уйчаларни кўриб ѐдимга ―Уч айиқ" эртаги тушди. Болалар, сизлар ҳам биласизларми? Бу эртакда бир қизча ўрмонда адашиб қолиб, айиқлар яшайдиган уйга келиб қолибди. Уйда 3 та катта-кичик стул, каравот, катта-кичик идишда овқат бўлади ва қизча бир-биридан катта бўлган каравотлардан энг кичигида ѐтиб ухлаб қолади. Эсладингизми, ким айтиб беради? (Болалар эртакнинг давомини айтиб берадилар.) Мана бу 3 та уйча ҳам бир-биридан катта-кичиклиги билан фарқ қилади. Уйчалар қандай шакллардан ҳосил бўлибди? Катта уйчадаги учбурчак ва квадрат шакллари қандай рангда экан? Ўртача ва кичик уйчаларнинг ранглари қандай экан? Болалар тарбиячи столига қўйилган катта-кичик шаклдаги кўзачалар, китоблар, ўйинчоқларни фарқлаб айтиб берадилар. Тетиклаштирувчи машқ. Катта ва кичик коптоклар. Тарбиячи ўғил болаларга катта коптокларни, қизларга кичик коптокларни олишларини айтади. Сўнг болалар катта ва кичик коптоклар билан машқлар бажарадилар. Download 157.38 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling